Sayt test rejimida ishlamoqda

Шаякҳметова Аийм Галимбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʼи номи): “Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикасида ма'мурий адлия соҳасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: қиёсий таҳлил”, 12.00.13 – Инсон ҳуқуқлари (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu1004 
Илмий раҳбар: Тиллабаев Мирзатилло Алишерович, юридик фанлар доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, DSc.39/30.11.2020.Yu/S.128.01
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Юлдашева Гавҳержон, юридик фанлар доктори, профессор Дуйсенов Эркин Эрманович (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қозоғистон ва Ўзбекистон қонунчилигида маъмурий адлия орқали фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ нормаларни такомиллаштириш бўйича илмий-назарий таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний ва юридик шахсларнинг оммавий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тўлиқроқ амалга ошириш, оммавий-ҳуқуқий муносабатларда хусусий ва оммавий манфаатлари мувозанатига эришиш, самарали ва шаффоф давлат бошқарувини таъминлаш, шу жумладан, шахсларнинг оммавий-ҳуқуқий соҳадаги бошқарув қарорларини қабул қилишда иштирок этиши, Қозоғистон Республикаси қонунчилигига маъмурий тартиб-таомиллар вазифаларини амалга оширишга тааллуқли масалаларни ҳал қилиш учун қонунчиликка ўзгартишлар киритиш зарурати асослаб берилган;
жисмоний шахсларнинг бузилган ёки низоли ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, юридик шахсларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ва тиклаш мақсадида маъмурий ишларни адолатли, холис ва ўз вақтида ҳал этиш Қозоғистонда маъмурий суд ишларини юритишнинг асосий вазифаларини амалга ошириш учун янги ҳуқуқий нормаларни киритиш зарурати асослаб берилган;
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатаётган адвокат жалб қилинганда, унинг ишга кириши учун унинг иштироки тасдиқланган пайтдан бошлаб камида тўрт соат вақт берилиши тартибини Ўзбекистон қонунчилигига жорий этиш асослаб берилган;
суд маъмурий ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳақиқий ҳолатларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текшириши қонунчиликда “суднинг фаол роли”ни мустаҳкамлаш зарурати асослаб берилган;
қиёсий тадқиқот асосида дастлабки эшитув институтини жорий этиш шунингдек, маъмурий суд ишларини юритишга даъво турлари, уларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини белгилаган ҳолда маъмурий даъволарни киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган; 
халқаро стандартлар ва хорижий тажриба асосида фуқаронинг аризаси бўйича суднинг экстерриториал юрисдиксияси механизмини жорий этиш илмий жиҳатдан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илмий тадқиқот натижаларига кўра, маъмурий адлия соҳасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ижодкорлиги жараёнида жорий этилган таклифлар ишлаб чиқилди:
1. Қозоғистон Республикасининг Маъмурий тартиб-таомиллар кодексига, хусусан, ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш:
Қозоғистон Республикаси МТТКнинг 16-моддасига “Суднинг фаол роли” қуйидаги мазмундаги таклиф илгари сурилди: “Маъмурий суд ишларини юритиш суднинг фаол роли асосида амалга оширилади. Суд ўз ташаббуси ёки маъмурий процесс иштирокчиларининг асослантирилган илтимосномасига кўра материаллар ва далилларни тўплайди”;
Қозоғистон Республикаси МТТКнинг 91-моддасига “Шикоят қилиш тартиби” қуйидаги мазмундаги таклиф илгари сурилди: “5-қисм - агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, судга мурожаат қилиш судгача бўлган тартибда шикоят қилинганидан кейинга йўл қўйилади”;
Қозоғистон Республикаси МТТКнинг 102-моддасига “Ишларнинг судловга тегишлилиги” қуйидаги мазмундаги таклиф илгари сурилди: “Маъмурий суд ишларини юритиш тарти- бида судларга ушбу Кодексда назарда тутилган оммавий-ҳуқуқий муносатлардан келиб чиқадиган низолар тегишлидир”;
Қозоғистон Республикаси МТТКнинг 120-моддасига “Яраштирув тартиб-таомиллари” қуйидаги мазмундаги таклиф илгари сурилди: “Томонлар ўзаро ён бериш асосида ярашув битимини тузиш йўли билан маъмурий ишни тўлиқ ёки қисман тугатишлари мумкин”;
Қозоғистон Республикаси МТТКнинг 129-моддасига “Исботлаш мажбурияти” қуйидаги мазмундаги таклиф илгари сурилди: “Исботлаш юки қуйидагиларга юклатилади: 1) низолашиш тўғрисидаги даъво бўйича – оғирлаштирувчи маъмурий актни қабул қилган жавобгар; 2) мажбурлаш тўғрисидаги даъво бўйича – сўралаётган маъмурий актни қабул қилишни рад этишга асос бўлган фактлар қисмида жавобгар”;
Қозоғистон Республикаси МТТКнинг 25-бобини қуйидаги мазмунда номлаш таклифи илгари сурилди: “Фуқаролар ва сайловда, республика референдумида иштирок этувчи жамоат бирлашмаларининг сайлов ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ишлар бўйича иш юритиш”. 
Юқоридаги таклифлар лойиҳани кўриб чиқиш жараёнида инобатга олинди ва Қозоғистон Республикаси Маъмурий тартиб-таомиллар кодекси матнида қабул қилинди (Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлисининг 2024-йил 28-августдаги №034-16/2024 сонли; Қозоғистон Республикаси Олий судининг 2024-йил 21-августдаги №ЖТ-046231 сонли; Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2024-йил 19-августдаги №1-3-7/6960-4 сонли далолатномалари). Диссертант ишчи гуруҳи таркибида Кодекс лойиҳасини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этган. 
Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 27-февралдаги “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-915-сонли Қонунига:
“Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексининг 297-моддасига “Адвокат” қуйидаги мазмундаги таклиф берилди: “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатаётган адвокатни жалб қилишда адвокатнинг ишда иштирок этиши тасдиқланган пайтдан эътиборан унга ишга киришиш учун камида тўрт соат вақт берилиши керак”;
• “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида”ги кодексининг 60-моддасига “Шартнома бўйича (ихтиёрий) вакиллик” қуйидаги мазмундаги таклиф: “Суд давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатаётган адвокат жалб қилингунга қадар ишни кўришни кейинга қолдиради, адвокатнинг ишда иштирок этиши тасдиқланган пайтдан эътиборан унга ишга киришиш учун камида тўрт соат вақт берилиши керак”. 
 “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида”ги кодексининг 11-моддасига “Суднинг фаол иштироки” қуйидаги мазмундаги таклифлар киритилди: “Маъмурий суд ишларини юритиш суднинг фаол иштироки асосида амалга оширилади. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, аризалари, илтимосномалари, улар томонидан тақдим этилган далиллар ва ишнинг бошқа материаллари билан чекланмасдан маъмурий ишнинг тўғри ҳал қилиниши учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳақиқий ҳолатларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текширади”. 
Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 26-апрелдаги “Давлат органлари билан ўзаро муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-833-сонли Қонуни матнида инобатга олинди ва қабул қилинди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024-йил 17-августдаги №0216-06-61-сонли далолатномаси). 

Yangiliklarga obuna bo‘lish