Умарова Нуринисо Раҳимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Абдулла Орипов асарларида давр ва ижодкор шахс муаммолари талқини”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослигидан (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3767
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Қосимов Усмон, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Самарқанд давлат чет тиллар институти профессори, филология фанлари доктори Умирова Гўзал Ҳатамовна, Фарғона давлат университети доценти, филология фанлари доктори Орипова Гулнозахон Муродиловна.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Абдулла Орипов лирикасида давр, ижодкор шахс муаммоларини “Шоирнинг туғилиши” тўпламидаги шеърлар мисолида аниқлаш ва шоир шахсияти, “мен”ининг ўз ижодида намоён бўлиши ҳамда бадиий-эстетик тафаккурининг такомиллашуви масаласини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Абдулла Ориповнинг шахс сифатида шаклланишида биографик омиллар: оила, онаси, отаси, акалари ва оилада китобга бўлган муҳаббат туфайли ташкил қилинган кутубхона, Биби момо, Умур шоир деган бахши ҳамда катта адабий мактаб асосчилари таъсири ҳамда шоирнинг “Ўз ҳақимда бир оғиз сўз” ва “Кўрган-билганларим” номи билан ёзиб қолдирган хотираларига таянган ҳолда аниқланган;
шоирнинг “Ҳаёт фалсафаси”, “Атеист“, “Танқидчига”, “Кўзи очиқ кетди дунёдан”, “Чумолилар”, “Қисмат” каби шеърларида жамият, инсоният учун асрлар давомида долзарб бўлган, ижодкор шахсиятини жунбушга келтирган худбинлик, манфаатпарастлик, лаганбардорлик, таъмагирлик каби давр муаммолари бадиий-ғоявий етук тасвирланганлиги очиб берилган;
“Шоирнинг туғилиши” тўпламидаги шеърларда ватанпарварлик, миллийлик, адолат, эзгулик сингари умуминсоний қадриятларни тасвирлашида шоирнинг бутун поетик маҳорати, хусусан, бўёқдор, мазмунан бой, таъсирчан, жўшқин ифода имкониятлари ва бадиий-эстетик тафаккурининг такомиллашуви далилланган;
“Шоирнинг туғилиши” тўплами даставвал “Менинг кемам” деб номланганлиги ва биринчи бетга “Сўзбоши ўрнида” шеъри киритилиши ҳақида муаллифнинг қўлёзмада ёзиб қолдирганлиги, шунингдек, тўпламда “Шоирнинг туғилиши” деб номланган шеър дастлаб “Иқрор” деб номланганлиги, шеърнинг матнида ҳам жуда кўплаб тузатишлар қилинганлиги, “Ватан” шеъри сояхатда “Учқур хаёл” деб, “Жавоб” шеъри сояхатида бошқа ном билан берилганлиги, “Бу ҳам бир гапда…” шеъри қўлёзмада “Бу ҳам бир шеърда” деб номланганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абдулла Ориповнинг шоир сифатида шаклланишида кучли таъсир кўрсатган биографик ва ижодий омиллар:
Абдулла Ориповнинг шахс сифатида шаклланишида биографик омиллар: оила, онаси, отаси, акалари ва оилада китобга бўлган муҳаббат туфайли ташкил қилинган кутубхона, Биби момо, Умур шоир деган бахши ҳамда катта адабий мактаб асосчилари таъсири шоирнинг “Ўз ҳақимда бир оғиз сўз” ва “Кўрган-билганларим” номи билан ёзиб қолдирган хотираларга таянган ҳолда аниқланган хулосаларидан ПЗ-20170927147 “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 20-январдаги № 04/1-186-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг янги назарий манбалар, маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
шоирнинг “Ҳаёт фалсафаси”, “Атеист“, “Танқидчига”, “Кўзи очиқ кетди дунёдан”, “Чумолилар”, “Қисмат” каби шеърларида жамият, инсоният учун асрлар давомида долзарб бўлган, ижодкор шахсиятини жунбишга келтирган худбинлик, манфаатпарастлик, лаганбардорлик, тамагирлик каби давр муаммолари бадиий-ғоявий етук тасвирланганлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазалардан ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2025-йил 28-январдаги № 36/1-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳа доирасидаги мақолалар, монографиялар ҳамда адабиётшунослик тадқиқи юзасидан тадқиқотларнинг илмий манбалар билан бойитилишига эришилган;
“Шоирнинг туғилиши” тўпламидаги шеърларда ватанпарварлик, миллийлик, адолат, эзгулик сингари умуминсоний қадриятларни тасвирлашида шоирнинг бутун поетик маҳорати, хусусан, бўёқдор, мазмунан бой, таъсирчан, жўшқин ифода имкониятлари ва бадиий-эстетик тафаккурининг такомиллашуви тўғрисидаги маълумотлардан ПЗ-20170927147 “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 20-январдаги № 04/1-186-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа мавзуси доирасида нашр қилинган ишларнинг илмий-назарий манбалар билан бойитилишига эришилган;
“Шоирнинг туғилиши” тўплами даставвал “Менинг кемам” деб номланганлиги ва биринчи бетга “Сўзбоши ўрнида” шеъри киритилиши ҳақида муаллифнинг қўлёзмада ёзиб қолдирганлиги, шунингдек, тўпламда “Шоирнинг туғилиши” деб номланган шеър дастлаб “Иқрор” деб номланганлиги, шеърнинг матнида ҳам жуда кўплаб тузатишлар қилинганлиги, “Ватан” шеъри сояхатда “Учқур хаёл” деб, “Жавоб” шеъри сояхатида бошқа ном билан берилганлиги, “Бу ҳам бир гапда…” шеъри қўлёзмада “Бу ҳам бир шеърда” деб номланганлиги тўғрисидаги мулоҳазалардан ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2025-йил 28-январдаги № 36/1-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳанинг амалий қисмининг янги маълумотлар билан бойитилишига эришилган.