Sayt test rejimida ishlamoqda

Отамуродова Шамсу Қамар Отамуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Диверсификация тамойили асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креативлик потенсиалини ошириш методикасини такомиллаштириш (она тили ўқитиш методикаси фани мисолида)”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (она тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган В2023.2.PhD/Ped5118
Илмий раҳбар: Аслонова Орзигул Пиримовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03
Расмий оппонентлар: Эшмўминов Асқар Алламуродович филология фанлари доктори (DSc), доцент, Мухтарова Лобар Абдиманнабовна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг диверсификация тамойили орқали креативлик потенсиалини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креативлик потенсиалини ошириш мазмуни глобаллашув шароитидаги тезкорлик, ижтимоий талабларга мослашувчанлик, таълим хизматлари, дастурлари, ташкилий шаклларининг вариативлигини таъминловчи педагогик парадигма орқали аниқлаштирилган; 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креативлик потенсиалини ошириш жараёнининг шахсга қаратилган, мундарижавий ва ташкилий компонентлари ижодий топшириқларнинг ностандарт ечимларини тақдим этиш, натижани баҳолай олиш қобилиятларини ривожлантириш ҳамда диверсификациялаш тамойилларининг амалий татбиқи орқали такомиллаштирилган;
 бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креативлик потенсиалини ошириш жараёнининг функсионал модели ўқув-тарбиявий фаолиятга инновацион дарс моделларини ўқув, ўқув-тарбиявий ҳамда мустақил фаолият мазмунига мувофиқ верификация қилиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф  ўқитувчиларининг креативлик потенсиалини ошириш методикаси аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларда бинар машғулотлар, анжуман-дарс, рефлексив машқлар ҳамда интегратив дастурларни қўллашга доир потенсиал.уз сайти орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креативлик потенсиалини оширишнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида: 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креативлик потенсиалини ошириш жараёнининг шахсга қаратилган, мундарижавий ва ташкилий компонентлари ижодий топшириқларнинг ностандарт ечимларини тақдим этиш, натижани баҳолай олиш қобилиятларини ривожлантириш ҳамда диверсификациялаш тамойилларининг амалий татбиқи орқали такомиллаштирилганлигига доир таклиф ва тавсиялардан ПЗ-20170930223-рақамли “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳа доирасида “Ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишда таълим муассасаларининг имкониятлари ва педагогик йўналишлари” номли 3-бўлимини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023-йил 11-октябрдаги 04/4976-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг диверсификация тамойили мазмуни, моҳияти, зарурати ҳақида маълумотга эгалик даражасини ривожлантиришга эришилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креативлик потенсиалини ошириш жараёнининг функсионал модели ўқув-тарбиявий фаолиятга инновацион дарс моделларини ўқув, ўқув-тарбиявий ҳамда мустақил фаолият мазмунига мувофиқ верификация қилиш асосида такомиллаштирилганлигига доир маълумотлар бошланғич таълим йўналиши учун нашр қилинган “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграцияси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 28-мартдаги 68-сонли буйруғи билан тасдиқланган 68-844-рақамли гувоҳнома). Натижада талабаларнинг касбий муаммоларни бартараф этишда креатив усуллардан фойдаланиш жараёнининг услубий таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган.
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креативлик потенсиалини ошириш методикаси аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларда бинар машғулотлар, анжуман-дарс, рефлексив машқлар ҳамда интегратив дастурларни қўллашга доир потенсиал.уз сайти орқали такомиллаштирилганлигига доир таклиф ҳамда тавсиялардан Термиз ДУ, Қарши ДУ, Наманган ДУда ўтказилган педагогик эксперимент давомида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 13-декабрдаги 02/01-01-144-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ўқув-тарбиявий фаолиятга креатив ёндашув имконияти, малакасини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish