Бурханов Тахир Маҳамматжоновичнинг
педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак офицерларда касбий маънавий маданиятни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Ped1128
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси.
Илмий раҳбар: Абдураҳимова Дилфузахон Алиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Матчонов Сафо Муродович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хатамов Фарход Фахриддинович, сиёсий фанлари доктори, (DSc), профессор; Каримжонова Минаввар Ибрагимовна, педагогика фанлари доктори, (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак офицерларда касбий маънавий маданиятни ривожлантиришнинг амалий-технологик тизимини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу тизимни амалиётга татбиқ этиш бўйича илмий методик тавсиялар яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий ҳарбий таълим муассасаси курсантларида касбий-маънавий маданиятнинг ривожланганлик даражасини ташхис этиш компонентлари аксиологик талабларга мувофиқ ўз-ўзини холис баҳолашга йўналтирилган вирбал таъсир ва симуляция воситаларини критериал баҳолаш индикаторларига когнитив-эмпатик тавсифлаш орқали қўшиш асосида такомиллаштирилган;
касбий маънавий маданиятни ривожлантиришнинг нейролингвистик дастурлаш технологиялари ҳарбий хизматчиларда ўз хулқ-атворини онгли равишда ўзгартиришга йўналтирилган вербал таъсир ва ифода техникаси, кейсли ссенарийлар ва симуляцияларни ташқи ва ички таъсирлар бирлиги орқали когнитив модулли мувозанатлантириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак офицерларда касбий маънавий маданиятни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари олий ҳарбий таълимда мавжуд тарбия тенденсияларини эмпирик интерпретация ва феноменологик кузатув усуллари орқали аксиологик-психологик контекстга кўра контент деконструксиялаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак офицерларда касбий маънавий маданиятни ривожлантиришнинг педагогик модели иммерсив таълим стратегияларини фазали ва таркибий янгилаш ва аксиологик муҳит ва ижтимоий симуляция воситаларини тарбиявий ишлар методикасига тизимли татбиқ этиш алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
техноген сивилизация шароитида бўлажак офицерларда касбий маънавий маданиятни ривожлантиришнинг дидактик таъминоти ижодий ва таҳлилий фикрлаш динамикасини таъминлашга йўналтирилган иммерсив ва симулятив таълим технологияларини бўлажак офицерларнинг тарбиявий ривожланиш векторига горизонтал ва вертикал интеграциялашга йўналтирилган интегратив таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ҳисобига такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бўлажак офицерларда касбий маънавий маданиятни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
аксиологик талабларга мос келувчи критериал баҳолаш мезонлари, шахсий индификаторлар ва таркибий-мақсадли ёндашув асосида рефлексив холисликни таъминлашга йўналтирилган дифференциал таҳлил асосида такомиллаштирилган олий ҳарбий таълим муассасаси курсантларида касбий маънавий маданиятнинг ривожланганлик даражасини ташхис этиш компонентларидан мудофаа ва хавфсизик масалалари бўйича давлат сиёсатини олиб боришда тарғибот материаллари сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2025 йил 26 мартдаги №12-422-сонли маълумотномасига кўра.) Натижада, бўлажак офицерларда касбий маънавий маданиятни ривожлантиришнинг назарий асослари фаолиятли, акмеологик ва креатив ёндашувларга таянилган ҳолда модернизациялаш имконияти кенгайтирилди;
ҳарбий хизматчиларда ўз хулқ-атворини онгли равишда ўзгартиришга йўналтирилган вербал таъсир ва ифода техникаси, кейсли машқлар ва симуляцияларни ташқи ва ички таъсирлар бирлиги орқали когнитив модулли мувозанатлантириш асосида такомиллаштирилган касбий маънавий маданиятни ривожлантиришнинг нейролингвистик дастурлаш технологияларига оид тавсиялар “Касбий маънавият ва маҳорат” парсиал дастури мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2025 йил 28 мартдаги №04/9-08/2-сонли маълумотномасига мувофиқ.) Натижада, олий ҳарбий таълим тизимида бўлажак офицерларда касбий маънавий маданиятни ривожлантириш технологияларини танлаш ва тизимлаштиришда етакчи дидактик манба сифатида хизмат қилган;
олий ҳарбий таълимда мавжуд тарбия тенденсияларини касбий ижтимоийлашувнинг шахслараро, гуруҳлараро ахлоқий муносабатлар, жамоавий ва қадриятга йўналтирилган компонентларига интеграциялашувини аксиологик-психологик контекстга кўра эмпирик таҳлил қилиш асосида аниқлаштирилган бўлажак офицерларда касбий маънавий маданиятни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари бўйича илмий хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий таълим муассасаларида таълим амалиётини такомиллаштиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2025 йил 25 мартдаги №2740/В-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак офицерларда касбий маънавий маданиятни ривожлантиришнинг назарий асослари фаолиятли, акмеологик ва креатив ёндашувларга таянган ҳолда модернизациялаш имкони кенгайтирилган;
танишув ва билишга оид рефлекция ва интериоризация фазилатларни амалий фаолиятда мустаҳкамлашнинг коррексия босқичларида маънавий-маърифий ва маданий-ахлоқий кўникмаларни комплекс қўллашга йўналтирилган иммерсив таълим стратегиясини модулли уйғунлашув асосида қўллаш орқали такомиллаштирилган бўлажак офицерларда касбий маънавий маданиятни ривожлантиришнинг педагогик моделидан Мудофаа вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида бўлажак офицерларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025 йил 27 мартдаги №10/671-сонли маълумотномасига асосан.) Натижада, бўлажак офицерларда касбий маънавий маданиятни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари “Касбий маънавият ва маҳорат” номли ўқув қўлланма ва дарслик ҳамда “Янги Ўзбекистон офицерининг ор-номус кодекси” мазмунига сингдирилди. Шу асосда ушбу кодекс яратилди ва амалиётга жорий этилган;
ижодий ва таҳлилий фикрлаш динамикасини таъминлаш, ўз-ўзини таҳлил қилиш ҳамда индивидуал қобилиятларни ривожлантиришда ижобий психологик муҳит яратиш векторига интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган техноген сивилизация шароитида бўлажак офицерларда касбий-маънавий маданиятни ривожлантиришнинг дидактик таъминоти бўйича таклиф ва тавсиялардан М-ЧОТҚМБЮ-2023-6, “Магнит майдон таъсирида ҳаракатланувчи двигател” шифри бўйича илмий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртининг 2023 йил 15 августдаги 653-сонли буйруқ кўчирмасига асосан.) Натижада, бўлажак офицерларда касбий маънавий маданиятни намоён этиш ва баҳолаш компетенцияларини ривожлантиришга хизмат қилган.