Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдулхаева Дилноза Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Курашчиларда жисмоний зўриқишни ошқозон ости бези секретор функциясига таъсири” 14.00.38 – Спорт тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib3441.
Илмий раҳбар: Юлдашева Гулчеҳра Рустамовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, PhD.10/30.12.2019.Tib.69.01. 
Расмий оппонентлар: Бутабоев Махмуджон Тухлибаевич, тиббиёт фанлари номзоди, доцент; Садиков Абдушукур Абдужамилевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмир спортчиларда жисмоний зўриқиш таъсирида ошқозон ости безининг экзокрин функцияси ва ичак микробиоценози ҳолатини ўрганиш ва улардаги ўзгаришларни коррекция қилиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: ёш спортчиларда жисмоний юкламалар жараёнида  ошқозон-ичак тизимидаги функционал бузилишларни учраши  жисмоний юкламаларни ноадекватлиги ва зўриқишлар билан боғлиқ бўлиб, ёш курашчиларда бошқа спорт турларига нисбатан кўпроқ қайд этилганлиги аниқланган;
ёш спортчиларда  ошқозон ости бези секретор функциясининг етишмовчилиги ва ичак дисбактериози ошқозон-ичак тизимидаги функционал бузилишларнинг энг кўп қайд этилган тури бўлиб, ёш курашчиларда яққол намоён бўлиши асосланган;
илк бор ёш спортчиларда амилаза ва липаза, фекал эластаза ферменталари, ҳамда қисқа занжирли ёғ кислоталарини ўрганиш орқали ошқозон ости бези экзокрин етишмовчилиги даражасини аниқлаш ва унинг анаэроб ва аэроб машғулот турларига боғлик жиҳатлари асосланган;
спортчиларда жисмоний юклама интенсивлигига мувофиқ ошқозон ости бези экзокрин етишмовчилиги ва ичак микрофлораси бузилишини аниқлаш ва олдини олиш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Олинган илмий натижаларга асосланиб, спортчиларда ошқозон-ичак тизими функционал бузилишлари билан боғлиқ ошқозон ости бези экзокрин етишмовчилигини эрта ташҳислаш ва коррекция усуллари, шунингдек, спортчиларда ҳазм қилиш жараёнини яхшилаш ва энергетик алмашинувни қўллаб-қувватлашга қаратилган фармакотерапия усуллари таклиф этилди: 
биринчи илмий янгилик: тадқиқот натижалари ёш спортчиларда жисмоний юкламалар жараёнида ошқозон-ичак тизими функционал бузилишларини аниқлаш ва мониторинг қилишнинг муҳимлигини кўрсатди. Жисмоний юкламаларни ноадекватлиги ва ортиқча зўриқишлар, айниқса, ёш курашчиларда бошқа спорт турларига нисбатан кўпроқ кузатиладиган муаммоларига олиб келиши мумкин. Тадқиқотда иштирок этувчилар гуруҳида панкреатик ташқи секрецион етишмовчилигини эрта диагностика қилиш ва патогенетик тузатишнинг зарурлиги асослантирилди. Ушбу таклифлар 2024-йил 26-мартда Республика илмий-амалий спорт тиббиёти марказининг Экспертлар комиссияси томонидан 11-рақам билан тасдиқланди ҳамда «Спортчиларда ошқозон-ичак тизими функционал бузилишлари билан боғлиқ ошқозон ости бези экзокрин етишмовчиликни диагностика қилиш ва тузатиш усуллари» номли услубий тавсияларига киритилди». Ушбу тавсиялар Ўзбекистоннинг спорт мактаблари ва коллежларидаги спорт шифокорлари ҳамда терапевтларининг амалиётига, шунингдек, Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига спортчиларни тайёрлаш марказининг  (№ 90, 01.03.2024-й.) ҳамда Чилонзор туманидаги Спорт мактабининг (№ 01-78, 1-март 2024-й.) иш фаолиятига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: спортчиларда интенсив жисмоний ва психоэмоционал юкламалар шароитида аниқланган ошқозон-ичак тизими функционал бузилишлари, масалан, ошқозон ости бези экзокрин етишмовчилик ва ичак дисбиози, спорт тиббиётида ошқозон-ичак касалликларини профилактика қилиш ва даволашда инобатга олинади. Ишлаб чиқилган методика ҳазм қилишни яхшилашга, тайёрлов даврида ва мусобақаларда яллиғланишларнинг камайишига, ремиссияларни узайтиришга ва юкламалардан кейин тезроқ реабилитация қилишга ёрдам беради. Бу спортчиларнинг умумий ҳаёт сифатини яхшилашга, ошқозон-ичак тизими бузилишларининг яширин шаклларини эрта аниқлашга ва уларни фаол спорт фаолиятига тезроқ қайтаришга, шунингдек, юқори спорт натижаларига эришишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: Ўтказилган фармакоиқтисодий ҳисоб-китобларга асосланиб, таклиф қилинган методиканинг жорий этилиши спортчиларда вақтинча меҳнат қобилиятсизлиги давомийлигини 8,5 кундан 4,3 кунгача қисқартиришга имкон беради. Бу, кенг кўламда қўлланилганда, бир бемор учун ҳисоблаганда 2981208 сўм миқдорида иқтисодий самарадорликни таъминлайди. Қўшимча равишда, беморнинг шифохонада ётиш муддати қисқартирилиши, дори-дармон терапиясининг харажатлари камайиши ва диагностика оптималлаштирилиши орқали яна 1873602 сўм миқдорида иқтисодий самарадорликка эришилади. Умуман олганда, ушбу методиканинг қўлланилиши даволаш бўйича йиллик харажатларни 25% га камайтиришга имкон беради, бу эса унинг профессионал спортчиларни тиббий кузатув шароитида юқори иқтисодий ва амалий самарадорлигини кўрсатади.  
иккинчи илмий янгилик: тадқиқот натижалари  ёш спортчиларда ошқозон ости бези секретор функциясининг етишмовчилиги ва ичак дисбактериози ошқозон-ичак тизимидаги функционал бузилишларининг энг кўп қайд этилган тури эканлигини кўрсатди. Шунингдек, ёш курашчиларда ушбу муаммолар бошқа спорт турларига қараганда яққол намоён бўлди. Таърифланган бузилишлар, жисмоний юкламаларнинг ноадекватлиги ва ортиқча зўриқишлар фонида ривожланиб, ошқозон-ичак тизимининг нормал фаолиятини бузишига олиб келиши мумкинлиги асосланиб берилган. Мазкур натижалар 2024-йил 26-мартда Республика илмий-амалий спорт тиббиёти марказининг Экспертлар комиссияси томонидан 11-рақам билан тасдиқланди ҳамда «Спортчиларда ошқозон-ичак тизими функционал бузилишлари билан боғлиқ ошқозон ости бези экзокрин етишмовчиликни диагностика қилиш ва тузатиш усуллари» номли услубий  тавсияларига киритилди. Тавсиялар Ўзбекистоннинг спорт мактаблари ва коллежларидаги спорт шифокорлари ҳамда терапевтларининг амалиётига, шунингдек, Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига спортчиларни тайёрлаш марказининг (№ 90, 01.03.2024-й.) ҳамда Чилонзор туманидаги Спорт мактабининг (№ 01-78, 1-март 2024-й.) иш фаолиятига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ошқозон ости бези экзокрин етишмовчилик даражаси ва ичак функционал бузилишларининг ифодаланганлиги ўртасидаги ўзаро боғлиқлик даволаш ва диагностика ёндашувини шахсийлаштиришга имкон беради ҳамда беморларни бошқариш тактикаларини аниқроқ белгилашга ёрдам беради. Бу эса такрорий мурожаатларнинг сонини камайтиришга, симптомлар устидан назоратни яхшилашга, спортчиларнинг комплаенсини оширишга, ҳазм қилишни яхшилашга ва натижада умумий соғлиқни яхшилашга ёрдам беради. Ушбу бузилишларни баҳолаш тизимини жорий этиш, мураккабликларнинг олдини олишни эрта босқичларда ўтказишга имкон беради ва беморларнинг фаол мусобақа ва оралиқ даврларида ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: Клиник маълумотлар ва фармакоиқтисодий ҳисоб-китобларга асосланиб, ошқозон ости бези экзокрин етишмовчилик даражасини ичак функционал бузилишлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда баҳолаш усулини жорий этиш ташхисни эрта қўйишга, даволашни ўз вақтида бошлашга, тиббий ёрдамга мурожаат қилишнинг камайишига ва симптоматик даволаш ҳажмини қисқартиришга ёрдам беради. Ушбу методиканинг қўлланилиши вақтинчалик меҳнат қобилиятсизлиги давомийлигини қисқартириш орқали 2981208 сўм миқдорида иқтисодий самарадорликни таъминлади, шунингдек, дори-дармон ва шифохонада даволаш харажатларини камайтириш орқали 1873602 сўм миқдорида қўшимча иқтисодий самарадорликка эришилди. Кенг кўламда жорий этилганида, йиллик даволаш харажатлари ўртача 25% га камаяди, бу эса ишлаб чиқилган методиканинг юқори амалий ва иқтисодий аҳамиятини тасдиқлайди. 
учинчи илмий янгилик: илк бор ёш спортчиларда амилаза ва липаза, фекал эластаза ферментлари, ҳамда қисқа занжирли ёғ кислоталарини ўрганиш орқали ошқозон ости бези экзокрин етишмовчилиги даражасини аниқлаш ва унинг анаэроб ва аэроб машғулот турларига боғлик жиҳатларини аниқлашга бўлган зарурият асослантирилди. Тадқиқот натижалари, амилаза ва липаза ферментлари ҳамда фекал эластаза даражаларига асосан, ёш спортчиларда ошқозон ости безининг экзокрин функциясининг етишмовчилиги аниқланди. Олинган натижалар 2024-йил 26-мартда Республика илмий-амалий спорт тиббиёти марказининг Экспертлар комиссияси томонидан 11-рақам билан тасдиқланди ҳамда «Спортчиларда ошқозон-ичак тизими функционал бузилишлари билан боғлиқ ошқозон ости бези экзокрин етишмовчиликни диагностика қилиш ва тузатиш усуллари» номли услубий тавсияларига киритилди. Ушбу методика Ўзбекистоннинг спорт мактаблари ва коллежларидаги спорт шифокорлари ҳамда терапевтларининг амалиётига, шунингдек, Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига спортчиларни тайёрлаш марказининг (№ 90, 01.03.2024-й.) ҳамда Чилонзор туманидаги Спорт мактабининг (№ 01-78, 1-март 2024-й.) иш фаолиятига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Ёш спортчиларда турли хил юкламаларига эга бўлган клиник-лаборатория кўрсаткичларини баҳолаш ошқозон-ичак тизими функционал бузилишларининг эрта белгилари аниқланишини ва олдини олишни аниқроқ амалга ошириш имконини беради. Олинган маълумотларни амалиётга жорий этиш диетологик ва даволаш тавсияларини шахсийлаштиришга, сурункали бузилишлар хавфини камайтиришга, ҳазм қилишни нормаллаштиришга ва жисмоний юкламаларни кўтариш қобилиятини оширишга ёрдам беради. Буларнинг барчаси ўсмирларнинг жисмоний ва психоэмоционал ҳолатини яхшилашга, юкламаларга чидамлилигини оширишга ва тўлиқ спорт захирасини шакллантиришга ҳисса қўшади. Иқтисодий самарадорлиги: Ёш спортчиларда комплекс лаборатория-функционал баҳолашни жорий этиш эрта босқичларда яширин бузилишларни аниқлаш ва ўз вақтида профилактика ўтказишга имкон берди, бу эса вақтинчалик меҳнат қобилиятсизлиги давомийлигини қисқартиришга, амбулатор ва шифохонада даволаш харажатларини камайтиришга ва узоқ давом этадиган симптоматик даволашга эҳтиёжни камайтиришга ёрдам берди. Ушбу методикани қўллашдан олинган умумий иқтисодий самарадорлик 2981208 сўмни ташкил этди, бу вақтинчалик меҳнат қобилиятсизлиги кунларини қисқартириш орқали эришилди, шунингдек, даволаш тадбирларининг нархини қисқартириш орқали 1873602 сўм иқтисодий самарадорликка эришилди. Ушбу моделни жорий этиш ўсмир спортчиларда даволаш бўйича ўртача йиллик харажатларни 25% га камайишига олиб келди, бу эса унинг иқтисодий самарадорлигини ва спорт тиббиётида кенг қўлланилишини тасдиқлайди. 
тўртинчи илмий янгилик: Жисмоний юкламалар интенсивлигини ҳисобга олган ҳолда спортчиларда ошқозон ости бези экзокрин етишмовчилик ва ичак микрофлорасининг бузилишларини диагностика қилиш ва профилактика қилиш алгоритми ишлаб чиқилди. Алгоритм ҳазм қилиш тизими функцияларини босқичма-босқич клиник-лаборатория баҳолашни ўз ичига олади, бу эса функционал бузилишларнинг дастлабки белгилари аниқланишини ва шахсийлаштирилган тузатиш схемаларини танлашни имконини беради. Жисмоний фаоллик даражаси ҳисобга олинган ҳолда профилактикага фарқланган ёндашув таклиф қилинди, бу эса ташхиснинг аниқлигини оширишга, реабилитация муддатларини қисқартиришга ва даволаш самарадорлигини оширишга ёрдам берди. Ишлаб чиқилган алгоритм 2024-йил 26-мартда Республика илмий-амалий спорт тиббиёти марказининг Экспертлар комиссияси томонидан 11-рақам билан тасдиқланди ва «Спортчиларда ошқозон-ичак тизими функционал бузилишлари билан боғлиқ ошқозон ости бези экзокрин етишмовчиликни диагностика қилиш ва тузатиш усуллари» номли услубий тавсияларига киритилди. Алгоритм Ўзбекистоннинг спорт мактаблари ва коллежларидаги спорт шифокорлари ҳамда терапевтларининг амалиётига, шунингдек, Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига спортчиларни тайёрлаш марказининг (№ 90, 01.03.2024-й.) ҳамда Чилонзор туманидаги Спорт мактабининг (№ 01-78, 1-март 2024-й.) иш фаолиятига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Ишлаб чиқилган алгоритмни жорий этиш спортчиларда жисмоний юклама даражасига қараб ошқозон ости бези экзокрин етишмовчилик ва ичак микрофлорасининг дисбалансини ўз вақтида аниқлаш ва профилактика қилиш имконини беради. Бу ошқозон-ичак тизими касалликларининг частотасини камайтиришга, тренинг юкламаларини кўтариш қобилиятини ва чидамлилигини оширишга, шунингдек, тиббий кўрсатмалар бўйича спорт карерасининг эрта тугаш хавфини камайтиришга ёрдам беради. Спортчиларнинг юқори интенсив тренинг ва мусобақалар режимларига мослашиши ва умумий ҳаёт сифатини яхшиланиши таъминланади. Иқтисодий самарадорлиги: Алгоритмни жорий этиш натижалари спортчиларда ҳазм қилиш тизими функционал бузилишларини даволашга сарфланадиган тўғридан-тўғри ва билвосита харажатларнинг сезиларли даражада камайишини кўрсатди. Вақтинчалик меҳнат қобилиятсизлиги давомийлигини қисқартиришдан олинган иқтисодий самарадорлиги 2981208 сўмни, дори-дармон ва шифохонада даволаш харажатларини қисқартиришдан олинган самарадорлик эса 1873602 сўмни ташкил этди. Умумий тежаш ушбу беморлар гуруҳига сарфланадиган йиллик харажатларнинг 25% ни ташкил этди. Бу, таклиф қилинган алгоритм нафақат клиник жиҳатдан самарали, балки спорт тиббиётида иқтисодий жиҳатдан асосли восита эканлигини тасдиқлайди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish