Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Ситорабону Шарофиддиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.     Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Рақобат шароитида корхонани стратегик бошқариш усулларини такомиллаштириш  
(тоғ-кон металлургия саноати корхоналари мисолида)”, 08.00.13 – “Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2023.3.PhD/Iqt3346.
Илмий раҳбар:Умаров Абдувахоб Турсунович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эшов Мансур Пулатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юсупов Улуғбек Шукруллаевич,иқтисодиёт фанлари бўйча фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: корхоналар фаолиятини бошқаришда стратегик бошқарув усулларини такомиллаштириш ва татбиқ этиш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички ресурслар ва имкониятлар, ташқи муҳит таъсири, бозорлар ва рақобатчилар, мижозларнинг эҳтиёжлари ва талаблари каби омилларни ҳисобга олган ҳолда корхонага нисбатан рақобат босимини дастлабки тарзда (тезкор) аниқлашнинг имитация модели ишлаб чиқилган;
корхонанинг рақобат муносабатларига кириши мумкин бўлган асосий иштирокчилари ўртасидаги рақобат даражасини ресурслардан фойдаланиш ва логистика самарадорлиги, бозордаги улуши, янги технологиялардан фойдаланиш даражаси, инвестициявий фаоллиги каби кўрсаткичлар орқали баҳолаш усули таклиф этилган;
“Бенчмаркинг” усулини қўллаган ҳолда корхона рақобатбардошлигини оширишда географик омиллар, корхоналар консентрацияси, ишлаб чиқариш ва таъминот занжирини ташкил қилиш, билим ва тажриба алмашиш имкониятлари (диффузия даражаси) каби омилларни ҳисобга олиб Мис кластерларни ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
стратегик тасаввурни шакллантиришнинг муқобил ёндашуви сифатида Форсайт усули орқали корхонанинг инновацион ривожланиш истиқболлари башорат қилинган ва асослантирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхоналар фаолиятини бошқаришда стратегик бошқарув усулларини такомиллаштириш ва татбиқ этиш борасида олинган илмий натижалар ҳамда ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
 тоғ-кон металлургия саноати корхоналарининг ички ресурслар ва имкониятлари, ташқи муҳит таъсири, бозорлар ва рақобатчилар, мижозларнинг эҳтиёжлари ва талаблари каби омилларни ҳисобга олган ҳолда корхонага нисбатан рақобат босимини дастлабки тарзда (тезкор) аниқлашнинг имитация моделидан саноатнинг йирик корхоналари учун ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишнинг услубий асосларини такомиллаштиришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 29-октябрдаги 08/25-6-22541-сонли маълумотномаси ва ОКМК АЖ нинг 2025 йил 31-январдаги АХ-01-29 сонли маълумотномаси). Натижада саноат корхоналари ривожлантириш дастурларининг мақсадли индикаторларини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
саноат корхонасининг рақобат муносабатларига кириши мумкин бўлган асосий иштирокчилари ўртасидаги рақобат даражасини ресурслардан фойдаланиш ва логистика самарадорлиги, бозордаги улуши, янги технологиялардан фойдаланиш даражаси, инвестициявий фаоллиги каби кўрсаткичлар орқали баҳолаш усулидан мамлакатдаги йирик саноат корхоналарининг махсулот таннархини қисқартиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 29-октябрдаги 08/25-6-22541-сонли маълумотномаси ва ОКМК АЖ нинг 2025 йил 31-январдаги АХ-01-29 сонли маълумотномаси). Натижада саноат корхоналарида таннархни 10 фоизга қисқартириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларнинг илмий асослантирилганлиги кучайтирилган;
корхона рақобатбардошлигини оширишда географик омиллар, корхоналар консентрацияси, ишлаб чиқариш ва таъминот занжирини ташкил қилиш, билим ва тажриба алмашиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда мис кластерларни ташкил етишда "бенчмаркинг" усулини қўллашга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 февралдаги  “Республикада мис хом ашёсини чуқур қайта ишлашни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-77-сонли қарор лойиҳасини тайёрлашда хамда Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунининг 36, 64 ва 65 моддаларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 29-октябрдаги 08/25-6-22541-сонли, ОКМК АЖ нинг 2025 йил 31-январдаги АХ-01-29 сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2024 йил 23-сентябрдаги 04/9-10-36 сонли маълумотномалари). Натижада Республикада мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш бўйича таклифларнинг илмий асослантирилганлиги кучайтирилган ва саноат корхоналарининг билим ва тажриба алмашиш имкониятларини ҳисобга олишнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилган;
саноат корхонасини инновацион ривожланиш истиқболларини башорат қилишнинг стратегик Форсайт усулидан мамлакатдаги йирик саноат корхоналарининг ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган ривожлантириш дастурларини шакллантиришда хамда “Стратегик режалаштириш тўғрисида”ги, “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини такомиллаштиришга оид таклифларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 29-октябрдаги 08/25-6-22541-сонли, ОКМК АЖнинг 2025 йил 31-январдаги АХ-01-29 сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2024 йил 23-сентябрдаги 04/9-10-36 сонли маълумотномалари). Натижада йирик саноат корхоналари бошқарувининг самарадорлигини оширишда стратегик мақсадларни белгилаш, тасаввурни шакллантириш ва ривожлантириш истиқболларини башорат қилишнинг услубий ва хуқуқий асослари такомиллаштирилган.
тоғ-кон металлургия саноати корхоналари мисолида инновацион ривожланиш истиқболларини башорат қилишда : - Р&Д тўғри йўлга қўйиш; - корхонада креатив фикрлаш, ташаббус ва янги ғояларга рағбатлантирувчи маданиятни шакллантириш; - махсус илмий-тадқиқот гуруҳлари ёки лабораториялами яратиш; - ички стартаплар ва кичик инновация жамоаларини ташкил қилиш; - ташқи илмий- тадқиқот институтлари ва марказлар билан ҳамкорлик ўрнатиш; -ғояларни таклиф қилишнинг шаффоф ва самарали механизмларини яратишга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг 4-бобидаги (инновацион инфратузилма) тегишли моддаларни маромига етказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2024 йил 23-сентябрдаги 04/9-10-36 сонли маълумотномаси). Натижада саноатни инновацион ривожланиш истиқболларини башорат қилиш усулларини амалиётга жорий этишнинг хуқуқий нормалари такомиллаштирилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish