Анарбоев Иқболжон Иброхимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қуёш нурлари билан қиздирилиб олинган кремнийнинг электрофизик ва термоелектрик хоссалари» 01.04.10 – «Яримўтказгичлар физикаси» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2021.4.PhD/FM664
Илмий раҳбар:, Олимов Лутфиддин Омонович физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.11.2022.FM/Т.66.04.
Расмий оппонентлар:
Онаркулов Каримберди Эгамбердиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор;
Абдулазизов Бахром Тошмирза ўгли, физика-математика фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот:Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кремний заррачаларини қуёш нурлари ёрдамида қиздириб бириктириш орқали олинган поликристал кремнийнинг электрофизик ва термоелектрик характеристикаларини ҳажмий нуқсон ва локаллашган киришмали ҳолатларига боғлиқлик қонуниятларини аниқлаш, улар асосида термоелектрик материаллар олишнинг физик механизмлари ҳамда техник ечимларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат, илк бор,:кремний заррачаларини қуёш нурлари билан кремнийнинг эриш ҳароратидан 20 % паст (Т1350 К) ҳароратда қиздириб бириктириш вақтини бошқариш бегона киришмалардан ҳоли соф поликристал кремний ҳосил қилиши асосланган;
Т≤575 К да поликристал кремний олд сиртда электрўтказувчанлиги ҳамда заряд ташувчилар концентрацияси ортиб сўнгра камайиши, аксинча, орқа томони электрўтказувчанлиги ҳамда заряд ташувчилар концентрацияси камайиб сўнгра ортиши мос ҳолда, олд ва орқа сирт соҳа донадорликлараро чегараларида локаллашган тузоқларда заряд ташувчилар ушланиши ва озод бўлиҳига боғлиқлиги аниқланган;
Т300÷800 К да донадорликлараро чегарадаги локаллашган тузоқларда заряд ташувчилар ушланиши ҳисобига уларнинг яшаш вақтининг камайиши поликристал кремнийнинг ҳар икки олд ва орқа томонида заряд ташувчилар ҳаракатчанлигининг 0,0245 дан 0,015 см2/Вс гача камайишига олиб келиши аниқланган;
донадорликлараро чегарадаги потенсиал тўсиқ баландлиги 0,39÷1,0 эВ оралиқларида ўзгариб, Т=300÷775 К да олд юза сирт соҳасига нисбатан орқа юза сиртида 0,061 эВ фарқ билан ўзгариши аниқланган;
Т300÷800 Кда донадорликлараро чегара соҳалардаги киришмали ҳолат ва нуқсонларда электрон-ковак жуфтликларининг ҳосил бўлиши билан Уқ ва Иқ ҳамда Уф ва Иф пайдо бўлиши аниқланган;
кремний заррачалари негизида тайёрланган поликристал кремний солиштирма термоеюккаси 400 К да 800-1000 микроволт/градус, иссиқлик ўтказувчанлиги эса 0,12 Вт/м*К эканлиги, бу эса монокристал кремнийдан мос ҳолда, 20 марта катта ва 1240 марта кичиклиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуёш нурлари билан қиздириб олинган кремнийнинг электрофизик ва термоелектрик хоссаларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қуёш нурлари ёрдамида кремний заррачаларини қиздириб бириктириш орқали “Термоелектрик материал тайёрлаш усули” ишлаб чиқилган ва илмий асосланган (Оʼзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигининг фойдали модел учун Патенти Уз ФАП 01593, сана 25.02.2021). Ишлаб чиқилган усул кремний заррачалари негизида поликристал тузилмали иссиқлик энергияси ўзгартиргичини яратиш имконини берган;
гранулланган кремний заррачалари ва уларни қуёш нурлари билан қиздириб қуйиш технологиясини ишлаб чиқишда олинган илмий натижалари “Андижон кабел” аксионерлик жамияти Ўзбекистон Рассия қўшма корҳонасида мис гранулаларининг хоссалари ва улар асосида электрокабеллар қуйиш жараёнларини илмий асосда таҳлил қилишда қўлланилган (“Ўзелтехсаноат” аксионерлик жамиятининг 2022 йил 12 августдаги № 04-3/1836- сонли маълумотномаси). Ишлаб чиқилган усул мис электрокабелларини оксидланиш ҳолатини 50% дан 80% гача бошқариш ҳамда уларда юз берувчи физик жараёнларни таҳлил қилиш имконини берган;
гранулланган кремний заррачаларини қуёш нурлари билан қиздириб бириктириш орқали кремний тузилмалари олишда олинган илмий натижалари Қирғизистон республикаси Ош Давлат университетининг олимлари томонидан фундаментал ва амалий лойхаларида қўланилган (Ош давлат университетининг 2022 йил 25 январдаги №150 сонли маълумотномаси). Натижада, илмий натижалардан фойдаланиш температура ўзгариши жараёнида поликристал яримўтказгичли энергия ўзгартиргичларнинг ишчи параметрларини орттириш ҳамда уларнинг ҳажмида юз берадиган физик жараёнларни тушунтириш имконини берган;
кремний заррачаларини қуёш нурлари билан қиздириб бириктириш орқали темоелектрик материал олишда олинган илмий натижалари Қирғизистон республикаси Ош Давлат технологиялар университети “Физика ва энерго машинасозлик” кафедраси илмий лабораторияси ва илмий ишларида фойдаланилган (Қирғизистон республикаси Ош Давлат технологиялар университетининг 2022 йилдаги 10 фебралдаги № 04-02/22 сонли маълумотномаси). Натижада, илмий натижалардан фойдаланиш кремний зарраларини қуёш нурлари билан қиздириш йўли билан поликристал кремний ва термоелектрик материаллар олишнинг оптимал режимини аниқлаш, ҳарорат ўзгариши жараёнида поликристал тузулмалар донадорликлараро чегара соҳаларида заряд кўчиш жараёнларини ва термоелектрик характеристикаларини аниқлаш имконини берган.