Обидов Ойбек Собитжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чизел-култиваторнинг ейилган ишчи органларини тиклаш технологиясини такомиллаштириш (долота мисолида)” 05.07.02 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ишлатиш, тиклаш ва таъмирлаш. (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Т4737
Илмий раҳбар: Мўйдинов Азизбек Шухратович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса (муассасалар) номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.06.2021.Т.126.02
Расмий оппонентлар: Нуриев Карим Катибович, техника фанлари доктори, профессор ва Алматаев Тожибой Орзиқулович техника фанлари номзоди, профессор тайинланган.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чизел-култиваторнинг ейилган долоталарини тиклаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
чизел-култиватор долоталарининг ресурсини ошириш мақсадида, уларнинг тез ейиладиган қисмини алмаштириш имконини берадиган янги йиғма конструксияси яратилган;
иш органларининг ишқаланиш юзасида ҳосил қилинган ейилишга чидамли қатлам таркибидаги қаттиқ қотишмалар зарраларининг ўлчамини тупроқ таркибидаги абразив зарраларининг ўртача ўлчамигача ортиб бориши ва ушбу қаттиқ қотишмалар зарралари орасидаги масофани қисқариб бориши иш органининг абразив ейилишга чидамлилигини ортиши ҳамда иш органи юза қатламидаги қаттиқ қотишмаларнинг ҳажмий миқдори 50% гача бўлиши кераклиги асосланган.
экспериментал тадқиқотлар асосида долота материалининг ейилиш миқдори, ейилиш жадаллиги, тупроқнинг босимга, ишқаланиш тезлигига ҳамда долота материалининг қаттиқлигига боғлиқ равишда ўзгариш қонуниятларини ифодаловчи эмпирик боғланишлар аниқланган;
чизел-култиватор долоталарининг тез ейиладиган қисмини маҳаллий ҳом ашёлардан қуйиб қайта тиклаш учун унинг ресурсини мавжудларига нисбатан юқори бўлишини таъминлайдиган структурага, қаттиқликка, ейилишга чидамлиликка эга бўлган материалнинг таркиби асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Долоталарни тиклаб ресурсини ошириш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
яратилган долоталарнинг тез ейиладиган қисмини алмаштириш орқали қайта тиклаш имконини берадиган янги йиғма конструксияси Андижон вилояти Балиқчи туманидаги “БАЛИҚЧИ АГРОМАКС” ва Қўрғонтепа туманидаги “КҲАНТЕХ АГРО СЕРВИС” МЧЖ ларида ишлаб чиқариш синовларидан ўтказилган ҳамда жорий этилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 11-октябрдаги 05/04-04/497-сон маълумотномаси). Натижада ушбу чизел-култиватор долоталарининг иш ресурси 1,71 мартага ортишига ва эҳтиёт қисмлар сарфи 30 - 35 % га камайишига эришилган.
долоталарнинг тез ейиладиган қисмини алмаштириш орқали қайта тиклаш имконини берадиган такомиллаштирилган технологияси “АВТО ТЕХНО ИМПУЛС” МЧЖ га топширилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 11-октябрдаги 05/04-04/497-сон маълумотномаси). Натижада тез ейиладиган қисмини алмаштириш имконини берадиган янги йиғма конструкциядаги долоталарни сериялаб ишлаб чиқариш имкони яратилган.