Sayt test rejimida ishlamoqda

Исламов Бахтиёр Хайдаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Табиий толалар чиқиндиларини қайта ишлаш асосида композицион материалларни олишнинг илмий-амалий йўллари», 02.00.06 – Юқори молекуляр бирикмалар, 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/К194. 
Илмий маслаҳатчилар: Мухамедов Гафурджан Исраилович, кимё фанлари доктори, профессор; Ташпулатов Салих Шукурович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги DSc.03/30.09.2020.К.82.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ихтиярова Гулнора Акмаловна, кимё фанлари доктори, профессор; Тўхтаев Феруз Садуллоевич, кимё фанлари доктори, досент; Инагамов Собитжон Якубжанович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий тола чиқиндиларини қайта ишлаш асосида композицион материаллар олишнинг асосий тамойилларини ишлаб чиқиш, композицион материалларнинг тузилиши, таркиби, физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий толаларга, шунингдек, икки ёки уч компонентли аралашмаларга сиқилиш ва силжиш деформациясининг таъсирини ўрганиш асосида толаларни механик таъсирида майдаланиш жараёни, уларни бошқа қўшимачлар (ингредиент) билан аралашувининг асосий мезонлари ва янги композицион материаллар олиш шароитлари илмий асосланган;
табиий ва синтетик полимер асосида композицион материаллар олишнинг муқобил (оптимал) шароитлари ҳамда таъсир қилувчи омиллари аниқланган;
табиий толаларни тузли аралашмасига интенсив кучли таъсир қилиши, табиий толалар тузилмасини ўзгаришига, уларнинг гомогенлашишига ва пировардида табиий толларнинг гʻайритабиий даражада юқори консентрацияси бўлган юқори ёпишқоқликдаги эритмаларга, яʼни “қаттиқ фазали” эритмага олиб келиши асосланган;
таркибида табиий толалар миқдори 10-50 %гача бўлган, табиий тола ва полиакрилонитрил аралашмали композицияларини, ушбу материалларга дастлаб айрим тузлар билан интенсив куч таъсирида, 293-393К ҳарорат оралигʻида ишлов берилганда “қаттиқ фазали” аралашмали композитлар олиш ва бу жараённинг барча параметрларга ўзаро богʻлиқ қонунияти аниқланган;
тўқимачилик ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлашга асосланган композистион материал ёрдамида тўқимачилик материалларини такомиллаштириш (модификация) усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачилик саноати чиқиндиларини қайта ишлаш ва композицион материалларни яратиш учун чиқиндиларни қайта ишлаш жараёнлари асосларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик соҳаси табиий чиқиндиларни қайта ишлаш асосида полимер композициясини олиш усули “Жиззах КенТекс” МЧЖ тўқимачилик корхонасида юқори мустаҳкамликка эга бўлган тикув иплари ишлаб чиқишда жорий этилган (ЎзР “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 19 сентябрдаги 03/25-2508-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқарилаётган тикув ипларининг мустаҳкамлигини 1,5÷2,0 баробар ошириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида ипларнинг узилишини 25 %га камайтириш имконини берган; 
табий толали ипларни модификациялаш усули ва технологик параметрлари  “Идеал текстил-орзу” МЧЖ тикувчилик ишлаб чиқариш корхонасида жорий этилган (ЎзР “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 19 сентябрдаги 03/25-2508-сон маълумотномаси). Натижада, тикув ипларининг электрофизик хусусиятларини яхшиланиши билан унинг мустаҳкамлиги 1,5÷2,0 баробар ошириш имконини берган;  
термопластик материаллар аралашмали композицияларини олиш ва унинг ёрдамида тўқимачилик материалларини такомиллаштириш (модификациялаш) бўйича ишлаб чиқилган технология “Жиззах КенТекс” ва “Идеал текстил-орзу” МЧЖ корхоналарида жорий этилган (ЎзР “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 19 сентябрдаги 03/25-2508-сон маълумотномаси). Натижада, корхонанинг ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, унумдорлигини ошириш, маҳсулот таннархини камайирилиш ва умумий йиллик иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish