Қўчқарова Дурдона Илхомжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўсимлик хомашёлари асосида олинган адсорбентларнинг коллоид-кимёвий хоссалари тадқиқи», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/К841.
Илмий раҳбар: Эргашев Ойбек Каримович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор; Бахронов Ҳаёт Нурович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўза пояси ва пахта чаноғини термокимёвий фаоллантириш асосида микро- ва мезоғовакли фаоллантирилган кўмир олиш шароитларини аниқлаш ҳамда олинган углеродли адсорбентларни оқава сувларни органик чиқиндилардан тозалашда қўллаш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ғўза пояси ва пахта чаноғини карбонизация қилишда ҳарорат 400 оC бўлганда, олинадиган карбонизатнинг унуми ҳамда сорбсион хоссалари юқори бўлиши аниқланган;
олинган карбанизатнинг НаОҲ ва КОҲ иштирокида термокимёвий фаоллантириш жараёни тадқиқи натижасида консентрацияси 30% бўлган КОҲ қўлланилганда олинадиган адсорбентнинг ёд сони юқори бўлиши аниқланган;
термик ва термокимёвий фаоллантирилган углеродли адсорбентларнинг бензол буғи адсорбсияси бўйича адсорбентлар солиштирма юзасининг ҒП-Т<ПЧ-Т<ПЧ-На<ҒП-На<ПЧ-К<ҒП-К қатори бўйлаб ортиб бориши асосланган;
олинган адсорбентларнинг паст ҳароратли азот адсорбсияси текстура хусусиятлари бўйича таҳлил натижалари ҒП-Т, ПЧ-На, ҒП-К адсорбентларида мос равишда ўртача ғовак радиуси 57,85; 37,91; 46,71 Å ларни ташкил этиб, углеродли адсорбентларнинг бундай ички тузилиши оқава сувлар таркибидаги органик ифлослантирувчи бирикмаларни фаол сорбсияланиши аниқланган;
олинган углеродли сорбентларнинг адсорбсион фаоллиги юзасининг морфологик тузилишига ва ғовакликларнинг характеристикаларига боғлиқ бўлиши, хусусан, ғовак диаметри адсорбат молекуласининг диаметридан 1,5-2,0 баробар катта бўлганда, максимал самарадорликка эришилиши исботланган;
ғўза пояси ва пахта чаноғидан олинган фаоллантирилган адсорбентларнинг оқава сувларни пестицидлардан тозалаш натижаларига кўра, ғўза поясининг КОҲ билан ишлов берилган ҒП-К таркибли адсорбент намунасида λ-сигалотриндан 91,3 % гача, глифосатдан эса 94,5 % гача сорбсия қила олиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғўза пояси ва пахта чаноғидан термокимёвий фаоллантирилган кўмир олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ғўза пояси асосида олинган ҒП-К ва ҒП-На углеродли адсорбентлари “Электрокимёзавод” АЖ ҚК негизидаги “Элкимё-сув таъминот” МЧЖ да оқава сувлар таркибидаги пестицидлардан тозалаш “Электрокимёзавод” АЖ ҚК нинг “2027-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” АЖ ҚКнинг 2024 йил 3 декабрдаги 140-сон маʼлумотномаси). Натижада, корхонадан чиқувчи оқава сувлар таркибидаги пестицидлар: λ-сигалотринни 91,3 %, глифосатни 94,5% гача ютиб, сувни тозалаш имконини беради;
пахта чаноғи асосида олинган ПЧ-К ва ПЧ-На углеродли адсорбентлари “Электрокимёзавод” АЖ ҚК негизидаги “Элкимё-сув таъминот” МЧЖда оқава сувлар таркибидаги пестицидлардан тозалаш “Электрокимёзавод” АЖ ҚКнинг “2027-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” АЖ ҚКнинг 2024 йил 3 декабрдаги 140-сон маʼлумотномаси). Натижада, корхонадан чиқувчи оқава сувлар таркибидаги пестицидлар: λ-сигалотринни 87,3 %, глифосатни 92,6% гача ютиб, сувни тозалаш имконини беради.