Ханнаров Комилжон Каримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Давлат бюджетидан аҳолини уй-жой билан таъминлашни ривожлантириш йўналишлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Рахмонов Дилшоджон Алиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ташкент Интернатионал Университй
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Курбонбекова Мохичехра Туробжоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Шернаев Акбар Ақмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор..
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филилали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда аҳолини давлат бюджетидан уй-жой билан таъминлашни молиялаштиришни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бюджет маблағлари ҳисобидан ипотека кредитини тақдим этишда оила аъзоларининг сонини инобатга олиш орқали уй-жой нархининг бозор қиймати юкламаси таъсирини юмшатиш таклиф этилган.
турар-жой нархларини тартибга солишда монетар омилларни таҳлил қилиш асосида бюджетнинг ипотека кредити сиёсатидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш таклиф этилган.
давлат бюджетидан субсидиялар ажратишда аҳолини жинслар кесимида тизимлаштириш орқали уларни уй-жой билан таъминлашнинг ижтимоий элементи сифатини ошириш асосланган.
эскроу ҳисобрақам воситасида давлат мақсадли жамғармаси экотизимини ташкил этиш асосида аҳолининг бўш турган маблағларини янги уй-жой қурилишига йўналтириш билан молиявий муносабатларни улушли шартнома мезони асосида тартибга солиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда аҳоли аҳолини уй-жой билан таъминлашда бюджетдан молиялаштириш устуворликларини такомиллаштириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бюджет маблағлари ҳисобидан ипотека кредитини тақдим этишда оила аъзоларининг сонини инобатга олиш орқали уй-жой нархининг бозор қиймати юкламаси таъсирини юмшатиш таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-апрелдаги “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-70-сон фармонининг 3-банди ижросини таъминлашга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 28-февралдаги 37-06/2379-сон маълумотномаси). Натижада, 2024 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини уй-жой билан таъминлаш 17 фоизга ошди.
турар-жой нархларини тартибга солишда монетар омилларни таҳлил қилиш асосида бюджетнинг ипотека кредити сиёсатидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-апрелдаги “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-70-сон фармонининг 4-банди в-хатбоши ижросини таъминлашга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 28-февралдаги 37-06/2379-сон маълумотномаси). Натижада, 2024 йилда бюджет ҳисобидан ипотека кредитларини ажратиш 13 фоизга ошди.
давлат бюджетидан субсидиялар ажратишда аҳолини жинслар кесимида тизимлаштириш орқали уларни уй-жой билан таъминлашнинг ижтимоий элементи сифатини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-апрелдаги “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-70-сон фармонининг 10-илова 24-банди ижросини таъминлашга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 28-февралдаги 37-06/2379-сон маълумотномаси). Натижада, 2024 йилда даромадга эга бўлмаган аҳолини уй-жой билан таъминлаш 30 фоизга ошди.
эскроу ҳисобрақам воситасида давлат мақсадли жамғармаси экотизимини ташкил этиш асосида аҳолининг бўш турган маблағларини янги уй-жой қурилишига йўналтириш билан молиявий муносабатларни улушли шартнома мезони асосида тартибга солиш таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-апрелдаги “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-70-сон фармонининг 10-илова 18-банди ижросини таъминлашга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 28-февралдаги 37-06/2379-сон маълумотномаси). Натижада, 2024 йилда аҳолини уй-жой билан таъминлашда молиявий фирибгарлик муаммолари 9 фоизга камайди.