Sayt test rejimida ishlamoqda

Қидирниязов Зулхандияр Бахтияровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистонда 1925-1959 йилларда ўлкашуносликнинг шаклланиши ва ривожланиши»,  07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tar190.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Джумашев Аскар Мамбетович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони: Базарбаев Рахимназар Жуманазарович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент. Бекимбетов Бахадир Мирзабаевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  Қорақалпоғистон ўлкашунослиги тарихини илмий билим соҳаси сифатида ўрганиш ҳамда ўлкашунос-тадқиқотчиларнинг 1925-1959 йиллардаги амалий фаолияти тарихини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйдагилардан иборат: 
Қорақалпоғистонда ўлкашуносликнинг ривожланиши 1920-йилларда илмий экспедициялар ташкил этилиши билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, илмий-маърифий йўналиш сифатида Қорақалпоқ жамиятининг тарихий ва маданий мақсад ва вазифаларига ҳамда совет ҳукуматининг қишлоқ хўжалиги минтақа хом ашёсини ишлаб чиқаришга бўлган интилишларига мос равишда ривожлана бошлаганлиги исботланган;
1930-йилларда Қорақалпоғистонда ўлкашунослик тадқиқотларида ижтимоий-иқтисодий тенденсияларнинг устунлиги, оммавий тарихий, этнографик, лингвистик ва геологик экспедициялар амалиётга кирганида, олинган натижалар 1930-йилларнинг ўрталаридаёқ пайдо бўлганлигини тасдиқлаши исботланган;
маҳаллий аҳоли орасидан биринчи этнографик, бадиий ва бошқа материаллар тўпловчи ўлкашунос-тадқиқотчи тадқиқотчиларининг етишиб чиқиши кейинчалик аҳолининг юксак умуминсоний қадриятлар ва фуқаролик сифатларини шаклланишига сезиларли ҳиссаси мавжуд Қорақалпоғистон халқининг асосий маданий меросига айланган бой материалларнинг тўпланишига хизмат қилганлиги аниқланган;
урушдан кейинги даврда ўлкашуносликда ўлкашунослик тадқиқотлари ресурслари миллийлаштирилиб, у ўтган йиллардаги тўпланган тажрибага таянишни бошлагани ва унда устувор вазифа ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат туйғусини тарбиялаш, коммунистик мафкурага асосланган миллий маданият тил, тарих шакллантириш вазифаси мақсад қилинганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: 1925-1959 йилларда Қорақалпоғистондаги ўлкашунослик тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва тавсиялар асосида:
Қорақалпоғистонда ўлкашуносликнинг ривожланиши 1920-чи йиллари ташкил этилга илмий экспедициялар фаолияти билан боғлиқ бўлиб, илмий-маърифий йўналиш сифатида қарор топиб, қорақалпоқ жамиятининг тарихий-маданий мақсад ва вазифалари ҳамда совет ҳоқимиятининг минтақа ҳомашё ресурсларини фойдаланиши интилишлари мос келиши билан боғлиқлиги хақидаги фикр-мулоҳазалари Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган «Қорақалпоғистондаги сиёсий-иқтисодий ва социомаданий жараёнларнинг тарихий ретроспективаси ва маданиятлараро алоқаларни мустаҳкамлаш тенденсияларини ўрганиш (1946-1991 йилар)» фундаментал лойиҳасининг 1925-1959 йилларда Қорақалпоғистоннинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ривожланиши тарихига оид масалаларни ўрганишда назарий ва амалий манба сифатида фойдаланилди (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 19-августдаги 337/1-сонли маълумотномаси). Хусусан, келтирилган асосий назарий мулоҳаза, тавсия ва хулосалардан фойдаланилиши тарихмизни холис ўрганишга хизмат қилган.  
1930-йилларда Қорақалпоғистонда ўлкашунослик тадқиқотларида ижтимоий-иқтисодий тенденсияларнинг устунлиги, оммавий тарихий, этнографик, лингвистик ва геологик экспедициялар амалиётга кирганида, олинган натижалар 1930-йилларнинг ўрталаридаёқ пайдо бўлганлиги хақидаги фикр-мулоҳазалари Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси тарафидан “Алис ўтмиштен саза” кўрсатуви ва радиоешиттиришларини таёрлашда фойдаланилди (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокампаниясининг 2024-йил 23-авгусдаги 05-22/378-сонли маълумотномаси). Хусусан, келтирилган асосий назарий мулоҳаза, тавсия ва ҳулосалардан фойдаланилиши томошабинларнинг тарихимизни ҳолис урганишқа хизмат қилган.
маҳаллий аҳоли орасидан биринчи этнографик, бадиий ва бошқа материаллар тўпловчи ўлкашунос-тадқиқотчи тадқиқотчиларининг етишиб чиқиши кейинчалик аҳолининг юксак умуминсоний қадриятлар ва фуқаролик сифатларини шаклланишига сезиларли ҳиссаси мавжуд Қорақалпоғистон халқининг асосий маданий меросига айланган бой материалларнинг тўпланишига хизмат қилганлиги ва уларнинг музей фонди асосларининг шаклланганлиги оид илмий хулосалар ва натижалар Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти музейининг фаолиятида назарий ва амалий манба сифатида фойдаланилди (Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти музейининг 2024-йил 13-августдаги 234-сонли маълумотномаси). Хусусан, хулосалар ва натижалар музейининг этнографик масалалар бўйича янги маълумотлар билан бойитиш ва экспозициялар таёрлаш масалаларда назарий ва амалий манба сифатида фойдаланилди.
Урушдан кейинги даврда ўлкашуносликда ўлкашунослик тадқиқотлари ресурслари миллийлаштирилиб, у ўтган йиллардаги тўпланган тажрибага таянишни бошлагани ва унда устувор вазифа ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат туйғусини тарбиялаш, коммунистик мафкурага асосланган миллий маданият тил, тарих шакллантириш вазифаси мақсад қилинганлиги хақидаги фикр-мулоҳазалар Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақлпоғистон филиалида АХ-ХТ-0-92997 “Ёчларни умуминсоний, милий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-аҳлоқий тарбиялаҳнинг муаммолари” номли амалий тадқиқот лойиҳани амалга оширишда фойдаланилди (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақлпоғистон филиали 2024-йил 15-августдаги 326-сонли маълумотномаси). Хусусан, 1925-1959 йилларда Қорақалпоғистоннинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ривожланиши тарихига оид масалаларни ўрганишда келтирилган асосий назарий мулоҳаза, тавсия ва хулосалардан фойдаланилиши тарихмизни холис ўрганишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish