Sayt test rejimida ishlamoqda

Хожаниязова Гулшана Муратбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I.Умумий малумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоқларнинг кундалик ҳаётида оʻзаро ёрдам анъаналари ”07.00.07–“Этнография, этнология ва антропология”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tar1159
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Давлетияров Мадатбай Махсетбаевич – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони: Маткаримова Садокат Максудовна - тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Турекеев Қуwанишбай Жиенбекович – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), к.и.х.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоқларнинг ўзаро ёрдам – «кўмак» анъанасининг жамиятимиздаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қорақалпоқларнинг кундалик турмушида ўзаро ёрдам яъни «кўмак» анъанасининг ҳар хил шаклларининг яъни жабиw, орамал салиw, немеwрин, ҳомийлик қилиш, пуллик ёрдам бериш,қариндошлар, дўстлар ва қўшнилар орасидаги ёрдам ҳамда 2020-йилги Пандемия пайтидаги ёрдамнинг ўзгаришга учраган янги турлари ва уларнинг кундалик ҳаётда қўлланилиши аниқланди;
қорақалпоқларнинг тўй-ҳашамлардан олдин, бу каби маросимлар пайтида ва ундан кейинги қариндош-уруғлар, қўшнилар орасидаги ўзаро ёрдам турлари «немеwрин», «жабиw», «орамал салиw», «спискадан ўтиw (маросимларда пул ёздириш)» каби урф-одатларнинг бир-биридан фарқли хусусиятлари ҳар томонлама ўрганилиб исботланди;
бозор иқтисоди шароитида қишлоқ хўжалик ишларидаги ҳар хил ёрдам турлари, отин кўмек, гунжи кўмек, жуъwери кўмек каби турларининг пуллик хизмат кўрсатиш турига ўтганлиги, шунингдек, «жай кўмек» анъанасининг ҳам трансформацияга учраганлиги ва уларнинг сабаблари аниқланди;
қорақалпоқларда табиий офат ҳолатидаги ўзаро ёрдам, кўмак масаласи ўрганилиб, сув тошқинлари, қурғоқчилик, ёнғин ҳолатидаги, Пандемия пайтидаги анъанавий ёрдамдан ташқари янги турлари очиб берилди.
IV.Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Қорақалпоқларнинг кундалик турмушида ўзаро ёрдам анъаналарини ўрганишга доир тадқиқот натижалари асосида: 
 экологик шароитда қорақалпоқларнинг аграр хоъжалигида ўзаро ёрдам масаласи, бозор иқтисоди шароитида шаклланган ёрдам турлари - пуллик хизмат турларининг жамиятимизда жорий этилишига (пуллик хизмат коърсатиш турларининг қишлоқ хоъжалиги соҳасида қоълланилиши, унинг турлари, иштирокчилари) доир натижалардан “Глобаллашув шароитида қорақалпоқ халқининг анъанавий маданияти” (2021-2023) мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Гуманитар фанлар-илмий тадқиқот институти 2024-йил 23-сентябрдаги 429/1-сонли маълумоти). Асосан, жорий этилган натижалар қорақалпоқларнинг табиий офат  шароитида ўзаро ёрдам анъанаси ва унинг трансформацияси каби йўналишларини ўрганиш имконини берган;
қорақалпоқларнинг турмушида ўзаро ёрдам масаласининг кундалик турмушда қоълланилиши, шунингдек, немеврин, ёпиш, рўмол ёпиш, оънг боълсин каби анъаналарнинг хусусиятлари, ўзига хос маълумотлари ва натижалари Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси Маданий мерос бошқармасида қорақалпоқларнинг турмуш тарзини акс эттирувчи материаллар тайёрлашда фойдаланилган (Қорақапоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг 2024-йил 9-апрелдаги 129-сонли маълумоти). Бунда асосан, қорақалпоқларнинг уй-рўзғор ишларида, кундалик маиший ишларини ташкиллаштириш билан боғлиқ боълган музей экспонатларини кенг тушунтиришда ўзаро ёрдам анъаналари муҳим аҳамиятга эга саналади;
қорақалпоқлар ҳаётидаги ўзаро ёрдам анъаналари, айниқса уларнинг  этномаданий жиҳатдан муҳим боълган тоъй маросимлари ва тоъйларда бериладиган ўзаро ёрдамлар боъйича тайёрланган кўрсатувлар “Ассалом Қорақалпоғистон”, “Ўлкамиз боъйлаб” каби кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган ҳамда  “Қорақалпоғистон”радиоканали орқали эфирга берилган “Ёшлар вақти” радио эшиттиришида ўз тадқиқотининг долзарблиги, зарурати, мақсад ва вазифаларини илмий асосда таҳлил қилиб берди (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси Қорақалпоғистон Телерадиокомпаниясининг 2024-йил 25-сентябрдаги 05-22/425-сон маълумотномаси). Асосан, ишда оила ва қариндошлик муносабатларидаги ўзаро ёрдам ва унинг турлари, ёрдамнинг турмушдаги ўрни ҳақида асослаб берилган илмий хулосалар ёш оилаларнинг турмуш қуришдаги ёки қариндош-уруғчилик муносабатларидаги, инқирозли пандемия шароитидаги хайр-саховат, ҳомийлик ёрдамларини тартибга солиш бўйича кўникмаларни бойитишга ёрдам берган;
қорақалпоқлар турмушидаги ўзаро ёрдам анъаналари, айниқса уларнинг кундалик маиший ишларида муҳимлиги ва уй-рўзғор ишларини ташкиллаштиришда ёрдам анъаналаридан фойдаланганлиги ва қорақалпоқ тасвирий санъат  вакилларининг кўргазмага қўйилган экспонантларининг мазмунини тўла очиб беришда фойдаланилган (Ўзбекистон бадиий-санъат академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг 2023 йил 18  майдаги 84-сон маълумотномаси). Асосан, тадқиқот натижалари қорақалпоқларда ўзаро ёрдам институтининг жамиятдаги тутган ўрни, сақланиш даражасини, уларнинг жамиятдаги вазифалари ва ролига оид илмий билимларни бойитишга ёрдам беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish