Sayt test rejimida ishlamoqda

Салаев Расул Шавкатовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Тижорат банкларида рақамли валюталар муомаласини тартибга солиш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграсия”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Iqt645
Илмий маслаҳатчи: Мамадияров Зокир Тоштемирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Норов Акмал Рузимаматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хусанов Улуғбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори; Умурзоқов Жамолиддин Шербековичлар иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Алфраганус университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон тижорат банкларида марказлашган ва марказлашмаган рақамли валюталар муомаласини тартибга солиш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларининг расмий ҳисоб-китоб токенларини муддатли депозитларнинг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорида муомалага чиқариш ва уларнинг таксономиясини ишлаб чиқиш асосланган;
мамлакат ички пул айланмасида тижорат банкларининг рақамли ҳисоб бирликлари ҳиссасини ошириш мақсадида, банк токенларини “НФC” технологияси билан бирга жорий қилиш таклиф этилган;
смарт шартнома асосида маблағ жўнатувчига келиб тушган тижорат банкларининг рақамли валюталаридаги тўлов тафсилотларини тегишли қисмлари  маблағ олувчига ҳам кўринадиган тарқатилган реестр технологияси билан жорий қилиш таклиф этилган;
банк тизимини комплекс трансформасия қилиш натижасида тижорат банкларида бизнес экотизимлари ва тармоқлари учун ёпиқ циклли рақамли валюталарни жорий қилиш таклиф этилган;
аҳоли бошига марказлашган рақамли валюталар билан амалга ошириладиган ўтказмаларнинг ўртача йиллик сонини эмпирик тадқиқ этиш натижасида рақамли валюта транзакциялари ҳажмининг 2028 йилга қадар прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларида рақамли валюталар муомаласини тартибга солиш методологиясини комиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларининг расмий ҳисоб-китоб токенларини муддатли депозитларнинг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорида муомалага чиқариш ва уларнинг таксономиясини ишлаб чиқишга доир таклифи “Ипак йўли” АИТБ, ХАБ “Трастбанк”, ҳамда Эрон “Содерот” банкининг Тошкент шаҳридаги шўба банкларининг 2024 йилги чакана бизнесни ривожлантириш стратегияларида ўз аксини топган (“Ипак йўли” АИТБнинг 2024-йил 14-октябрдаги 31/7721-сон, ХАБ “Трастбанк”нинг 2024-йил 19-февралдаги 19-04/1356-сон, ҳамда Эрон “Содерот” банкининг Тошкент шаҳридаги шўба банкининг  2024-йил 18-апрелдаги 13-13/1787-сон маълумотномалари). Натижада, “Ипак йўли” АИТБда жисмоний шахсларнинг он-лине муддатли депозитлар  салдоси ўтган йилга нисбатан 42 фоизга ошгани, ХАБ “Трастбанк”да жисмоний шахсларнинг он-лине муддатли депозитлар  салдоси 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 62 фоизга ошгани ҳолда 585332,50 минг АҚШ долларини ташкил қилиш имконини берди, Эрон “Содерот” банкининг Тошкент шаҳридаги шўба банкида ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлар  салдоси 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 12,6 фоизга ошгани ҳолда 7 трлн. 583 млрд. сўмни ташкил қилиш имконини берди;
мамлакат ички пул айланмасида тижорат банкларининг рақамли ҳисоб бирликлари ҳиссасини ошириш мақсадида, банк токенларини НФC технологияси билан бирга жорий қилишга доир таклифи натижасида ХАБ “Трастбанк”да жисмоний шахслар томонидан банк токенлари орқали амалга оширилган транзакциялар сонини 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 3422 тага ошириш (+102 фоиз), “Ипак йўли” АИТБда жисмоний шахслар томонидан банк токенлари орқали амалга оширилган транзакциялар сони ўтган йилга нисбатан  81 фоизга ошгани, Эрон “Содерот” банкининг Тошкент шаҳридаги шўба банкида жисмоний шахслар томонидан банк токенлари орқали амалга оширилган транзакциялар сонини 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 21321 тага ошириш, ҳамда тезкор тўловларни ўтказиш имконини берди. (ХАБ “Трастбанк”нинг 2024-йил, 19-февралдаги 19-04/1356-сон, “Ипак йўли” АИТБнинг 2024-йил 14-октябрдаги 31/7721-сон, ҳамда Эрон “Содерот” банкининг Тошкент шаҳридаги шўба банкининг  2024-йил 18-апрелдаги 13-13/1787-сон маълумотномалари);
смарт шартнома асосида маблағ жўнатувчига келиб тушган тижорат банкларининг рақамли валюталаридаги тўлов тафсилотларини тегишли қисмлари  маблағ олувчига ҳам кўринадиган тарқатилган реестр технологияси билан жорий қилишга доир таклифи “Ипак йўли” АИТБ, ХАБ “Трастбанк”, ҳамда Эрон “Содерот” банкининг Тошкент шахридаги шўба банкларининг “Рақамли трансформация ва инновацион ривожланиш” департаменти фаолиятининг асосий йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ипак йўли” АИТБнинг 2024-йил 14-октябрдаги 31/7721-сон, ХАБ “Трастбанк”нинг 2024-йил 19-февралдаги 19-04/1356-сон, ҳамда Эрон “Содерот” банкининг Тошкент шаҳридаги шўба банкининг  2024-йил 18-апрелдаги 13-13/1787-сон маълумотномалари). Натижада, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан “Ипак йўли” АИТБда 15 фоиз, ХАБ “Трастбанк”да 24 фоиз, Эрон “Содерот” банкининг Тошкент шаҳридаги шўба банкида 37 фоиз “пул ювиш” га уриниш холатларининг камайишига эришилди;
банк тизимини комплекс трансформасия қилиш натижасида, тижорат банкларида бизнес экотизимлари ва тармоқлари учун ёпиқ тциклли рақамли валюталарни жорий қилишга доир таклифи “Ипак йўли” АИТБ, ХАБ “Трастбанк”, ҳамда Эрон “Содерот” банкининг Тошкент шахридаги шўба банклари фаолиятига жорий этилган ҳамда 2024 йилги ривожланиш стратегиясига муофиқ банк экотизимини такомиллаштиришда фойдаланилган (“Ипак йўли” АИТБнинг 2024-йил 14-октябрдаги 31/7721-сон, ХАБ “Трастбанк”нинг 2024-йил 19-февралдаги 19-04/1356-сон, ҳамда Эрон “Содерот” банкининг Тошкент шаҳридаги шўба банкининг  2024-йил 18-апрелдаги 13-13/1787-сон маълумотномалари). Натижада мазкур банклар томонидан клиринг марказларига транзакциялар учун тўланиши керак бўлган умумий170,1 миллион сўм тежаб қолинди;
аҳоли бошига марказлашган рақамли валюталар билан амалга ошириладиган ўтказмаларнинг ўртача йиллик сонини эмпирик ва эконометрик тадқиқ этиш натижасида рақамли валюта транзакциялари ҳажмининг 2028 йилга қадар прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган. Мазкур таклиф натижалари “Ипак йўли” АИТБ, ХАТ “Трастбанк” фаолиятига жорий этилган (“Ипак йўли” АИТБнинг 2024-йил 14-октябрдаги 31/7721-сон, ХАБ “Трастбанк”нинг 2024-йил 19-февралдаги 19-04/1356-сон маълумотномалари). Ушбу таклиф асосида олинган оптимал сценарийга кўра, рақамли валюталар билан амалга оширилган операциялар сони 2025 йил июл ойида 5323,36 миллион бирлик бўлиши мумкин. Яъни 2023 декабр ойидан 2025 йил июл ойига қадар транзакциялар ҳажми 35,52 фоизга ўсиши прогноз натижасида аниқланган ва илмий асосланган. Шунингдек, ички иқтисодиётда пул массаси 2025-йилда 2024-йилга нисбатан 13 фоизга ортиши прогноз қилинди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish