Sayt test rejimida ishlamoqda

Ниёзов Маъруф Шарифовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “"Почта алоқаси" корхоналарида рақамли иқтисодиётни самарали жорий этишни такомиллаштириш”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” бўйича ихтисослик.
Диссертация мавзуси дастлаб рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2364 
Илмий раҳбар:    Кенжабаев Аман Тургунович, Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, DSc.19/04.07.2023.1.88.01.
Расмий оппонентлар:    Гулямов Саидахрор Саидахмадович, Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), академик.
Тешабаев Тўлқин Закирович, Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот:    Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тадқиқотнинг мақсади почта алоқаси корхоналарида рақамли технологияларни жорий этишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “почта алоқаси корхонасига рақамли технологияларни жорий қилиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни почта хизматларини кўрсатиш жараёнида электрон ахборот тизимларини жорий қилиш, почта логистикасини рақамлаштириш, онлайн хизматларни кенгайтириш, маълумотлар таҳлили ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш орқали почта корхоналарининг иқтисодий самарадорлиги ва меҳнат унумдорлиги ошириш, истеъмолчилар учун хизмат кўрсатиш жараёнини тезлаштириш жиҳатидан такомиллаштирилган; 
рақамли иқтисодиёт шароитида Ягона миллий тизим – “Гибрид почта” хизматини жорий қилиш асосида почта алоқаси хизматларини давлат органлари ва ташкилотлари билан интеграция қилиш орқали почта алоқаси корхоналарининг асосий фаолият йўналишлари бўйича даромадлари миқдорини (3,0 – 3,5 марта) ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон почта тармоғининг оператив самарадорлиги кўрсаткичини баҳолашда почтани ўз вақтида етказиб бериш даражаси (OTDR=0,15), почталарни саралаш самарадорлиги (MSE=0,18), ҳар бир жўнатилиш нархи (CPS=0,13), хато даражаси (ER=0,08), ишчи кучи маҳсулдорлиги (WP=0,25), операцион харажатлар самарадорлиги (OCE=0,21) кўрсаткичлари ўртасидаги солиштирма вазнларнинг мақбул нисбатини таъминлаш таклифи асосланган; 
Ўзбекистонда почта хизматлари ривожланишининг пессимистик, динамик ва оптимистик сценарийлари бўйича 2026 йилга қадар “O‘zbekiston pochtasi” АЖ барқарорлигини таъминлашнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси корхоналарида рақамли технологияларни самарали жорий этиш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий  тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “почта алоқаси корхонасига рақамли технологияларни жорий қилиш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини почта хизматларини кўрсатиш жараёнида электрон ахборот тизимларини жорий қилиш, почта логистикасини рақамлаштириш, онлайн хизматларни кенгайтириш, маълумотлар таҳлили ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш орқали почта корхоналарининг иқтисодий самарадорлиги ва меҳнат унумдорлиги ошириш, истеъмолчилар учун хизмат кўрсатиш жараёнини тезлаштириш жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Ракамли иктисодиёт” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Профи университети ректорининг 2025-йил 20-мартдаги 7-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида почта корхоналарининг иқтисодий самарадорлиги ва меҳнат унумдорлиги ошириш, истеъмолчилар учун хизмат кўрсатиш жараёнини тезлаштириш жиҳатидан такомиллаштирилган почта алоқаси корхонасига рақамли технологияларни жорий қилиш тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган; 
рақамли иқтисодиёт шароитида Ягона миллий тизим – “Гибрид почта” хизматини жорий қилиш асосида почта алоқаси хизматларини давлат органлари ва ташкилотлари билан интеграция қилиш орқали почта алоқаси корхоналарининг асосий фаолият йўналишлари бўйича даромадлари миқдорини (3,0 – 3,5 марта) ошириш таклифи “Ўзбекистон почтаси” АЖда “Гибрид почта” хизмати лойиҳаларини жорий этиш, баҳолаш ва қарор қабул қилиш жараёнида қўлланилган (“Ўзбекистон почтаси” АЖнинг 2023 йил 27 декабрдаги №29-06/2208-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари аниқланган. Бунинг натижасида мамлакатда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари аниқланган, компания томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва рақамлаштириш бўйича амалий ишлар амалга оширилди. Натижада “Гибрид почта” хизматидан 2023 йилда (50 438 456 минг сўм) 2022 йилга ( 20 052 086 минг сўм) нисбатан даромадлар 2,5 боробарга ошишига эришилган.  Жамият фойдасига ўтган йилга нисбатан 30 386 370 000 ( Ўттиз миллиард  уч юз саксон олти миллион уч юз етмиш      минг)  сўм ортиқча даромад олинган;
Ўзбекистон почта тармоғининг оператив самарадорлиги кўрсаткичини баҳолашда почтани ўз вақтида етказиб бериш даражаси (OTDR=0,15), почталарни саралаш самарадорлиги (MSE=0,18), ҳар бир жўнатилиш нархи (CPS=0,13), хато даражаси (ER=0,08), ишчи кучи маҳсулдорлиги (WP=0,25), операцион харажатлар самарадорлиги (OCE=0,21) кўрсаткичлари ўртасидаги солиштирма вазнларнинг мақбул нисбатини таъминлаш таклифи “BTS Express Cargo Servis”  МЧЖнинг хизматларни кўрсатиш жараёнларига жорий этилган (“Ўзбекистон почтаси” АЖнинг 2023 йил 27 декабрдаги №29-06/2208-сонли, “BTS Express Cargo Servis” МЧЖнинг 2023 йил 25 декабрдаги №291-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида почта алоқаси корхонасида рақамли иқтисодиётни ривожланиш даражасини баҳолаш, ҳаётга татбиқ этиш натижасида янги рақамли платформа ишлаб чиқилиб, 13.01.2022 йилда ишга тўширилди, почта хизматини жорий этишнинг янгича рақамли электрон хизматлар  таклиф этилиши натижасида “BTS Express Cargo Servis” МЧЖ почта алоқаси ва бошқа хизматларидан 2023 йилда (4 563 567, 04 минг сўм), 2022 йилда (2 752 566,86 минг сўм) 2021 йилга ( 1 601 947, 09 минг сўм) нисбатан даромадлар 2,81 боробарга ошишига эришилган. Корхона фойдасига ўтган йилга нисбатан нисбатан 1 811 000,18 минг сўм (  Бир миллиард  саккиз юз ун бир миллион ун саккиз минг)  сўм ортиқча даромад олинган бўлиб, бу эса 2022 йилга нисбатан иқтисодий самарадорлик 65,8 % ўсиш бўлганлигини билдиради;
Ўзбекистонда почта хизматлари ривожланишининг пессимистик, динамик ва оптимистик сценарийлари бўйича 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган “O‘zbekiston pochtasi” АЖ барқарорлигини таъминлашнинг прогноз кўрсаткичлари “Рақамли Ўзбекистон-2030” миллий Концепциясини қабул қилишда ва ушбу соҳада бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни тайёрлашда, шунингдек, соҳани ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон почтаси” АЖнинг 2023 йил 27 декабрдаги №29-06/2208-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзбекистон почтаси” АЖда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг жамият даромадига таъсири аниқланиб, юқори таъсир этувчи хизмат кўрсатувчи соҳалар белгилаб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish