Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдулхаева Шахноза Мухаммадиевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Билвосита солиқларни ундириш механизмини рақамлаштириш жараёнида такомиллаштириш”  
08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”  (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2. PhD /Iqt2949
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Илмий раҳбар: Худойқулов Садриддин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи 
PhD.03/30.07.2024.I.78.06 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор Алимарданов Илҳом Музробшоевич ва иқтисодиёт фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент Тошкент шаҳар солиқ Бош Бошқармаси бошлиғи ўринбосари Махмадўстов Жалол Махмадустович. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти. 
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида эгри солиқларни, жумладан ҚҚС ва аксиз солиқларини ундириш механизмларини янада  такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, бу борада илмий-амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
солиқ тизимини рақамлаштириш орқали ҚҚСни ундиришнинг самарадорлигини оширишнинг услубий асослари ишлаб чиқилган;
солиқ тўловчиларнинг ҚҚС бўйича салбий фарқ суммасини қайтариш ва солиқ суммаси ўрнини қоплашнинг тезлаштирилган тартиби такомиллаштирилган;
автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари томонидан ҳақиқатда реализация қилинган дизел ёқилғиси миқдорини аксиз солиғи ҳисоботида тўлиқ акс эттирилишини рақамлаштириш орқали, ҳисобланмасдан қолган дизел ёқилғиси миқдорини аниқлаш услубиёти таклиф қилинган;
аксиз тўланадиган товарларни ишлаб чиқариш, таҳлил қилиш ва айланмасини бошқаришни (ишлаб чиқариш, айланма, ҳисобдан чиқариш) "онлайн" режимида рақамли маркировкалаш Дата Матрих коди тизимига ўтиш мақсадга мувофиқлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Солиқ тизимини рақамлаштириш орқали қўшилган қиймат солиғини ундиришнинг самарадорлигини оширишнинг услубий асослари хусусидаги таклифи солиқ тизими амалиётида ҚҚС бўйича солиқ маъмурчилигини янада такомиллаштиришда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ Қўмитасининг 2025-йил 25-январдаги №16/1-09877-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши билан солиқ базасини кенгайтириш имкониятири вужудга келди ва қўшилган қиймат солиғи тушуми ўтган йилдагига нисбатан 4,3 %га, рақамлаштирилиши даражаси 6,5 %га кўпайиб, хуфиёна иқтисодиёт даражаси камайди, шунингдек солиқ тизимини рақамлаштиришни соддалаштириш натижасида хўжалик юритувчи субектларга қулайликлар ва кенг имкониятлар яратилди.
Солиқ тўловчиларнинг қўшилган қиймат солиғИ бўйича салбий фарқ суммасини қайтариш ва солиқ суммаси ўрнини қоплашнинг
тезлаштирилган тартибини қўллаш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020-йил 14-августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл
юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сонли қарорида ўз аксни топди. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ Қўмитасининг 2025-йил 25-январдаги №16/1-09877-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ тўловчиларга янада қулайликлар яратилади. Солиқ тўловчи шахсий кабинетига ҚҚС салбий фарқ суммасини қайтариб олиш учун алоҳида ариза тақдим этмасдан, солиқ органларини автоматик равишда то'лдирилиб хабардор қилинади. Солиқ қо'митаси мурожаатларни ма'лумот олинган кундан бошлаб умумий тартибда 30 кун ичида, тезлаштирилган тартибда эса 7 кундан кечиктирмай кўриб чиқади. “ААА” тоифадаги солиқ тўловчиларга ҚҚС салбий фарқ суммасини қайтариб олиш учун бир кун муддатда текширувларсиз автоматлаштирилган тартибда амалга оширилади. 2024 йил 8 ойда солиқ тўловчиларга 15 трлн со'мга яқин ҚҚС қайтарилди.
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари томонидан
ҳақиқатда реализация қилинган дизел ёқилғиси миқдорини аксиз солиғи ҳисоботида тўлиқ акс эттирилишини рақамлаштириш орқали солиққа тортиш амалиётида фойдаланиш учун қабул қилинди ва ички локал меъёрий ҳужжатларда акс эттирилди. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ Қўмитасининг 2025-йил 25-январдаги №16/1-09877-сонли маълумотномаси). Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари томонидан реализация қилинган дизел ёқилғиси миқдорини аксиз солиғи ҳисоботида тўлиқ акс эттирилишини рақамлаштириш орқали ҳисобланмасдан қолган дизел ёқилғиси миқдорини аниқлаш мумкин.
Аксиз тўланадиган товарларни ишлаб чиқариш, таҳлил қилиш ва айланмасини бошқаришни "онлайн" режимида рақамли маркировкалаш Дата Матрих коди тизими амалиётга жорий этилди. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ Қўмитасининг 2025-йил 25-январдаги №16/1-09877-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётда жорий этилиши натижасида товарларнинг ҳақиқийлигини текшириш, рақамлаштириш самарасини янада кенгайтириш орқали солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш республика бюджет тизими тушумлари ошди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish