Тохтаева Нозила Муроджон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Бюджет ташкилотларида давлат харидларини ташкил этиш механизмини такомиллаштириш", 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt 3474.
Илмий раҳбар: Карлибаева Рая Ходжибаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамроев Меҳрож Сирожҳонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиёт шароитида давлат харидларини ташкил этиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра "давлат харидлари" тушунчасининг иқтисодий мазмуни харид қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар)дан самарали фойдаланиш мақсадида давлат бюджети маблағлари ҳисобига давлат эҳтиёжларни таъминлаш учун уларни етказиб берувчилар ва буюртмачилар ўртасида юзага келадиган иқтисодий-ижтимоий, ҳуқуқий муносабатларни намоён этувчи тизим коррупцияга қарши кураш ва бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
давлат харидлари бўйича тўғридан-тўғри тузилган шартноманинг товарни, унинг сифатини ва ассортиментини ўзгартириш, товарнинг миқдорини ва баҳосини ошириш, етказиб бериш муддатини узайтириш каби муҳим шартларини ўзгартириш бўйича мазкур шартнома шартларига мувофиқ қўшимча келишув тузишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
давлат харидлари тартиб-таомили натижаси бўйича тузилган шартноманинг амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча ишлар ва хизматлар қийматини шартнома бўйича унинг умумий бошланғич суммасининг 10 фоизидан кўп бўлган суммага оширишга йўл қўйилмаслиги талабини қўллаш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда бюджет ташкилотларида давлат харидларини ташкил этишга таъсир етувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида давлат харидлари ҳажмининг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бюджет ташкилотларида давлат харидларини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра "давлат харидлари" тушунчасининг иқтисодий мазмунини харид қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар)дан самарали фойдаланиш мақсадида давлат бюджети маблағлари ҳисобига давлат эҳтиёжларни таъминлаш учун уларни етказиб берувчилар ва буюртмачилар ўртасида юзага келадиган иқтисодий-ижтимоий, ҳуқуқий муносабатларни намоён етувчи тизим коррупсияга қарши кураш ва бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш нуқтаи-назаридан такомиллаштириш билан боғлиқ назарий ва услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия етилган "Корпрпатив молия" номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 31 январдаги 03\03-237-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда коррупсияга қарши кураш ва бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган давлат харидлари тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
давлат харидлари бўйича тўғридан-тўғри тузилган шартноманинг товарни, унинг сифатини ва ассортиментини ўзгартириш, товарнинг миқдорини ва баҳосини ошириш, етказиб бериш муддатини узайтириш каби муҳим шартларини ўзгартириш бўйича мазкур шартнома шартларига мувофиқ қўшимча келишув тузиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сон қарорига илова "Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом"да ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 31 январдаги 03\03-237-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бозор иқтисодиётининг ўзгарувчан шароитларида давлат харидлари жараёнларининг барқарорлиги ва мослашувчанлигини ошириш имконини берган;
давлат харидлари тартиб-таомили натижаси бўйича тузилган шартноманинг амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча ишлар ва хизматлар қийматини шартнома бўйича унинг умумий бошланғич суммасининг 10 фоизидан кўп бўлган суммага оширишга йўл қўйилмаслиги талабини қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сон қарорига илова "Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил етиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом"да ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 31 январдаги 03\03-237-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши давлат харидлари бўйича тузилган шартнома доирасида амалга ошириладиган қўшимча ишлар ва хизматлар қийматини назорат қилиш имконини берган;
Ўзбекистонда бюджет ташкилотларида давлат харидларини ташкил етишга таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи економетрик моднл асосида давлат харидлари ҳажмининг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 31 январдаги 03\03-237-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда бюджет ташкилотларида давлат харидлари ҳажмининг истиқболдаги ўзгаришларини бошқа иқтисодий кўрсаткичлар билан ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.