Дадабаев Шавкат Хамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Товар-моддий захиралар ҳисоби ва таҳлилини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш», 08.00.08 - Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: V2018.1.PhD/Iqt518.
Илмий раҳбар: Абдувахидов Фарход Туйчиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор в.б.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Абдугапур Каримович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматкулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади товар-моддий захиралар ҳисоби ва таҳлилини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “товар-моддий захиралар” тушунчасининг иқтисодий мазмуни қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва молиявий ҳисоботларни тузишда ҳисобдорликни таъминлаш, ҳисоб объектларини тан олиш ва фойдали қазилмаларни баҳолашнинг услубларидан билвосита ёндашув асосида фойдаланишга кўра такомиллаштирилган;
товар-моддий захираларни ташиб келтириш, тайёрлаш ва омборхонада сақлаш харажатлари 1210 - “Ташиб келтириш харажатлари”, 1220 - “Тайёрлаш харажатлари” ва 1230 - “Омборхонада сақлаш харажатлари” ишчи счётларида ҳисобга олиш орқали уларни таннархини тўғри аниқлашга оид таҳлилий бухгалтерия ахборотларини шакллантириш таклифи асосланган;
қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарда меёрдан ортиқ транспорт тайёрлов харажатларини корхона харажатларига мутаносиб равишда тақсимлашда даврий тизимда юритиш орқали харажатлар ва уларнинг иқтисодий элементларига кўра гуруҳлашга мослиги ҳамда объективлигини таъминлаш асосланган;
қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарда товар-моддий захиралар самарадорлигини оширишга таъсир этувчи омиллар таснифи ишлаб ишлаб чиқиш ҳамда илк бор мультипликатив моделдан фойдаланган ҳолда иқтисодий таҳлилнинг занжирли алмаштириш усулини қўллаш асосида ҳар бир омилнинг таъсирини аниқлаш услубиёти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи субъектларда товар-моддий захиралар ҳисоби ва таҳлилини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “товар-моддий захиралар” тушунчасининг иқтисодий мазмуни қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва молиявий ҳисоботларни тузишда ҳисобдорликни таъминлаш, ҳисоб объектларини тан олиш ва фойдали қазилмаларни баҳолашнинг услубларидан билвосита ёндашув асосида фойдаланишга кўра такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий ишланмалар олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Бухгалтерия ҳисоби” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда саноат корхоналарида товар-моддий захиралар ҳисобини ташкил этиш, уларни баҳолаш, жорий ҳисобни юритиш ва ҳисоботда акс эттириш, ички назорат ҳамда таҳлил тизимини ташкил этиш, товар-моддий захиралар ҳисобининг асосий тамойиллари юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
товар-моддий захираларни ташиб келтириш, тайёрлаш ва омборхонада сақлаш харажатлари 1210 - “Ташиб келтириш харажатлари”, 1220 - “Тайёрлаш харажатлари” ва 1230 - “Омборхонада сақлаш харажатлари” ишчи счётларида ҳисобга олиш орқали уларни таннархини тўғри аниқлашга оид таҳлилий бухгалтерия ахборотларини шакллантириш таклифи “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2024 йил 5 декабрдаги 04/05-3755-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектларни ҳисоб сиёсатида таклиф этилган янги ишчи счётларни қўллаш орқали хом-ашё ва материалларни ташиб келтириш, тайёрлаш ва сақлаш билан боғлиқ харажатларнинг янада аниқлиги ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш услубий жиҳатдан такомиллашуви таъминланган;
қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарда меёрдан ортиқ транспорт тайёрлов харажатларини корхона харажатларига мутаносиб равишда тақсимлашда даврий тизимда юритиш орқали харажатлар ва уларнинг иқтисодий элементларига кўра гуруҳлашга мослиги ҳамда объективлигини таъминлаш таклифи “Ўзсаноатқурилиш-материаллари” уюшмаси таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2024 йил 5 декабрдаги 04/05-3755 - сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида уюшма таркибига кирувчи субъектларда товар-моддий захираларнинг бошланғич ҳисобини юритиш ҳамда меёрдан ортиқча транспорт-тайёрлов харажатларини мутаносиб равишда корхона харажатларига тақсимлаш товар-моддий захиралар ҳисобини даврий тизимда юритиш аниқлиги таъминланган;
қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарда товар-моддий захиралар самарадорлигини оширишга таъсир этувчи омиллар таснифи ишлаб ишлаб чиқиш ҳамда илк бор мультипликатив моделдан фойдаланган ҳолда иқтисодий таҳлилнинг занжирли алмаштириш усулини қўллаш асосида ҳар бир омилнинг таъсирини аниқлаш услубиётини такомиллаштириш таклифи “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига жорий этилган (“Ўзсаноатқурилиш-материаллари” уюшмаси 2024 йил 5 декабрдаги 04/05-3755 - сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарда материал харажатлари ва маҳсулот таннархи таҳлилини амалга оширишда сарфланадиган вақт миқдори 5 фоизга тежалган ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини 0,4 фоизга тежаш имконияти яратилган.