Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Адҳамжон Ахаджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
«Ҳудуд бюджет ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш (Наманган вилояти мисолида)»  08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt 3017.
Илмий раҳбар: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Турсунов Бобир Ортикмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахматуллаев Ботир Абдулхамидович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ҳудуд бюджет ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “ҳудудларда бюджет ресурсларини бошқариш механизми” тушунчасининг иқтисодий мазмуни давлат молияси бошқарувида ҳудудий даражада бюджет маблағларини самарали тақсимлаш, бошқариш ва сарфлашни таъминловчи тизимга ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш устуворликларини ҳисобга олган ҳолда бюджет режалаштириш, даромадларни йиғиш, харажатларни молиялаштириш ва назорат қилиш жараёнлари орқали ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва барқарор ривожланишга эришиш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
ҳудудлар бюджетни бошқариш жараёнида муайян тартиб-қоидаларни амалга ошириш сифатини тавсифловчи оралиқ умумий кўрсаткичларни ҳисоблашда ижтимоий соҳа (16≤〖FI〗_inf^1≤48), аҳоли даромадлари (3≤〖FI〗_slp^1≤9), аҳолининг саводхонлик даражаси (6≤〖FI〗_slp^1≤18), аҳоли сонининг ўсиши (1≤〖FI〗_Pop^overal≤10) кўрсаткичлари бўйича баллар белгилаш орқали эксперт баҳоларининг аниқлигини таъминлаш асосланган;
жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи асосий қисмининг расман турли даражалардаги маҳаллий бюджетларнинг даромад базасига бириктириб қўйиш орқали маҳаллий бюджетлар даромадларини барқарорлаштириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга ошириладиган аҳоли бандлиги тадбирларининг самарадорлиги рағбатлантириш таклифи асосланган; 
Наманган вилоятида рақамли иқтисодиёт ривожланишининг даромадларга таъсирини ифодаловчи эконометрик модел асосида ҳудуд бюджетининг 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудуд бюджет ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “ҳудудларда бюджет ресурсларини бошқариш механизми” тушунчасининг иқтисодий мазмунини давлат молияси бошқарувида ҳудудий даражада бюджет маблағларини самарали тақсимлаш, бошқариш ва сарфлашни таъминловчи тизимга ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш устуворликларини ҳисобга олган ҳолда бюджет режалаштириш, даромадларни йиғиш, харажатларни молиялаштириш ва назорат қилиш жараёнлари орқали ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва барқарор ривожланишга эришиш нуқтаи назаридан такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Глобал иқтисодий хавфсизлик” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда маҳаллий бюджет ўз ичига олган янги мазмундаги  “Ҳудуд бюджети” тушунчаси юзасидан назарий билимларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
ҳудудлар бюджетни бошқариш жараёнида муайян тартиб-қоидаларни амалга ошириш сифатини тавсифловчи оралиқ умумий кўрсаткичларни ҳисоблашда ижтимоий соҳа (16≤〖FI〗_inf^1≤48), аҳоли даромадлари (3≤〖FI〗_slp^1≤9), аҳолининг саводхонлик даражаси (6≤〖FI〗_slp^1≤18), аҳоли сонининг ўсиши (1≤〖FI〗_Pop^overal≤10) кўрсаткичлари бўйича баллар белгилаш орқали эксперт баҳоларининг аниқлигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025-йил 15-апрелдаги 05-13/1506-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятида даромадлар ортишига имкон яратилган;
жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи асосий қисмининг расман турли даражалардаги маҳаллий бюджетларнинг даромад базасига бириктириб қўйиш орқали маҳаллий бюджетлар даромадларини барқарорлаштириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга ошириладиган аҳоли бандлиги тадбирларининг самарадорлиги рағбатлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025-йил 15-апрелдаги 
05-13/1506-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятида харажатлар оптималлаштирилиб, вилоят бюджет харажатлари камайтиришга эришилган;
Наманган вилоятида рақамли иқтисодиёт ривожланишининг даромадларга таъсирини ифодаловчи эконометрик модел асосида ҳудуд бюджетининг 2030-йилгача ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025-йил 15-апрелдаги 
05-13/1506-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилояти даромади ҳудудда рақамли иқтисодиётни ривожланиши инобатга олган ҳолда ҳудуд бюджетининг узоқ муддатли даврдаги ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда асосий кўрсаткич ва параметрларни ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish