Акилов Джахангир Хабибуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Носпесифик дорсалгияларда даволаш-профилактик ва реабилитацион дастурларнинг мажмуавий алгоритмлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Тib698.
Илмий маслаҳатчи: Мирджураев Эльбек Миршовкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Рахимбаева Гульнара Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нургужаев Эркин Смагулови, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Уринов Мусо Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарканд давлат тиббиёт университи.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли аҳоли гуруҳлари орасида носпецифик дорсалгияларни ташхислаш, патогенетик асосланган даволаш-профилактика ва реабилитацияга ендашувни оптималлаштириш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор когнитив-эмоционал терапияни сурункали носпецифик дорсалгияларда комплекс даволаш таркибида патогенетик нейромодуляция сифатида қўллаш зарурлиги ва унинг марказий сенситизацияни пасайтиришдаги аҳамияти сабабли ўзаро боғлиқлик аниқланган;
сурункали носпецифик дорсалгияларда касбга доир хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда клиник-функционал ва психоэмоционал ҳолатни кўп босқичли баҳолаш ҳамда даволаш ижтимоий-руҳий моделни интеграциялаш асосида ёндашувлар такомиллаштирилган;
сурункали носпецифик дорсалгияларни ривожланиш хавфи юқори бўлган шахслар учун касбий фаолият хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, шахсийлаштирилган нейрореабилитацион ва профилактик тадбирлар комплекси ишлаб чиқилиб, меҳнатга лаёқатсизликни олдини олиш мақсадида уларнинг касбий саломатликка таъсир этувчи омилларини ҳисобга олган ҳолда таркибий ва функционал интеграцияси асосланган;
илк бор сурункали носпецифик дорсалгияларда оғриқ синдромининг хронизацияси ва рецидивлар хавфини башоратлашда психоэмоционал бузилишлар ўта аҳамиятли патогенетик детерминант сифатида клиник жиҳатдан асосланган ҳамда хавфли гуруҳни аниқлаш ва мақсадли профилактик стратегияни шакллантиришда уларни стратификация мезони сифатида қўллаш имконияти исботланган;
сурункали носпецифик дорсалгияларда функционал фаолликни тиклаш, кинезофобияни камайтириш ва оғриқнинг сурункаланиш механизмларига таъсир кўрсатиш мақсадида когнитив-ҳаракат терапиясининг марказий нейропластик адаптация ва когнитив-эмоционал модуляция орқали нейрореабилитацион ёндашув оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Носпецифик бел оғриғи билан касалланган турли касбий гуруҳлардаги беморларни ташхислаш, даволаш ва реабилитация қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи янгилик: илк бор когнитив-эмоционал терапияни сурункали носпецифик дорсалгияларда комплекс даволаш таркибида патогенетик нейромодуляция сифатида қўллаш зарурлиги ва унинг марказий сенситизацияни пасайтиришдаги аҳамияти сабабли ўзаро боғлиқлик аниқланганлиги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Олимлар кенгаши томонидан 26.12.2024 йилдаги 46-сон билан тасдиқланган “Неспецифик дорсалгиялар ташхислаш ва давосига инновацион ёндашувлар" ва “Неспецифик дорсалгияси бўлган беморларнинг реабилитация қилишнинг замонавий стратегиялари” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон Давлат тиббиёт институти О.Ю. Отабеков номли клиникаси 2025 йил 14 январдаги 10i/ch-сонли ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали 2025 йил 13 январдаги 11-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 20 мартдаги 14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мазкур илмий янгилик – когнитив-эмоционал терапияни сурункали носпецифик дорсалгияларда патогенетик нейромодуляция сифатида жорий этиш орқали оғриқни идрок этишдаги марказий сенситизацияни пасайтириш имконини бериши, хавф гуруҳидаги беморларда рецидивлар ва меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади. Бу, ўз навбатида, ҳаёт сифати ва реабилитация самарадорлигини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: марказий сенситизацияни эрта аниқлаш ва коррекция қилиш орқали оғриқнинг хрониклашуви олдини олинади, қайта-қайта шифохонага мурожаатлар сони ва даволаш харажатлари қисқаради. Беморларни қисқа муддатда фаол ҳаётга қайтариш соғлиқни сақлаш тизими юкини камайтиш натижасида иқтисод қилинади. Хулоса: когнитив-эмоционал терапия ва марказий сенситизация ўртасидаги боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган нейрореабилитацион ёндашув амалиётга жорий этиш учун самарали ва илмий асосланган тавсия сифатида хизмат қилади.
иккинчи янгилик: сурункали носпецифик дорсалгияларда касбга доир хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда клиник-функционал ва психоэмоционал ҳолатни кўп босқичли баҳолаш ҳамда даволаш ижтимоий-руҳий моделни интеграциялаш асосида ёндашувлар такомиллаштирилганлиги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Олимлар кенгаши томонидан 26.12.2024 йилдаги 46-сон билан тасдиқланган “Неспецифик дорсалгиялар ташхислаш ва давосига инновацион ёндашувлар" ва “Неспецифик дорсалгияси бўлган беморларнинг реабилитация қилишнинг замонавий стратегиялари” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон давлат тиббиёт институти О.Ю.Отабеков номли клиникаси 2025 йил 14 январдаги 10i/ch-сонли ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали 2025 йил 13 январдаги 11-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 20 мартдаги 14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилаётган усул носпецифик бел оғриғи бўлган беморларда касбга боғлиқ хавф омилларини (узоқ муддатли статик юклама, жисмоний ортқинлик ва руҳий зўриқиш) ҳисобга олган ҳолда клиник-функционал ва психоэмоционал ҳолатни кўп босқичли баҳолаш имконини беради. Бу юқори хавф гуруҳини эрта аниқлаш, мақсадли реабилитацияни йўналтириш ва рецидивлар сонини камайтиришга хизмат қилади. Шу орқали беморларнинг ҳаёт сифати ва фаоллиги ошади. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилаётган ижтимоий-руҳий ёндашув реабилитацияга эҳтиёж юқори бўлган беморларни саралаб олиш, ресурсларни самарали тақсимлаш ва ортиқча харажатларни қисқартириш имконини беради. Бу, айниқса, ишчи аҳоли ва ҳарбийлар учун меҳнат фаоллигига тез тикланиш орқали иқтисодий фойда келтиради. Хулоса: ишлаб чиқилган кўп босқичли баҳолаш ва реабилитация алгоритми носпецифик бел оғриғи бўлган беморларни самарали ташхислаш ва даволаш имконини бериб, клиник амалиётда қўллаш учун тавсия этилади.
учинчи янгилик: сурункали носпецифик дорсалгияларни ривожланиш хавфи юқори бўлган шахслар учун касбий фаолият хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, шахсийлаштирилган нейрореабилитацион ва профилактик тадбирлар комплекси ишлаб чиқилиб, меҳнатга лаёқатсизликни олдини олиш мақсадида уларнинг касбий саломатликка таъсир этувчи омилларини ҳисобга олган ҳолда таркибий ва функционал интеграцияси асосланганлиги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Олимлар кенгаши томонидан 26.12.2024 йилдаги 46-сон билан тасдиқланган “Неспецифик дорсалгиялар ташхислаш ва давосига инновацион ёндашувлар" ва “Неспецифик дорсалгияси бўлган беморларнинг реабилитация қилишнинг замонавий стратегиялари” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон давлат тиббиёт институти О.Ю.Отабеков номли клиникаси 2025 йил 14 январдаги 10i/ch-сонли ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали 2025 йил 13 январдаги 11-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 20 мартдаги 14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилаётган дастур носпецифик бел оғриғи билан касалланган хавф гуруҳидаги беморлар — узоқ статик кучланиш, жисмоний юклама ва психоэмоционал стрессга дуч келувчи касбий фаол аҳоли учун шахсийлаштирилган профилактика ва нейрореабилитация усулларини жорий этиш имконини беради. Бу ечим рецидивларни камайтириш, ҳаёт сифати ва функционал фаолликни яхшилаш, шунингдек вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатларини бартараф этишга қаратилган. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилаётган ёндашув натижасида беморларни даволаш ва реабилитация жараёнлари қисқартирилди, оғриқ, депрессия ва хавотир даражаси пасайтирилди, беморларда ҳаёт сифати яхшиланишига эришилди. Реабилитация муддатининг қисқариши ва тикланиш тезлашганлиги сабабли бир бемор учун ўртача 1927000 сўм миқдорида иқтисод қилинади. Хулоса: сурункали оғриқ синдромининг касбий триггерларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган профилактик ва реабилитацион алгоритм амалиётда самарали деб топилди ва клиник фаолиятда қўллаш учун тавсия этилди.
тўртинчи янгилик: илк бор сурункали носпецифик дорсалгияларда оғриқ синдромининг хронизацияси ва рецидивлар хавфини башоратлашда психоэмоционал бузилишлар ўта аҳамиятли патогенетик детерминант сифатида клиник жиҳатдан асосланган ҳамда хавфли гуруҳни аниқлаш ва мақсадли профилактик стратегияни шакллантиришда уларни стратификация мезони сифатида қўллаш имконияти исботланганлиги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Олимлар кенгаши томонидан 26.12.2024 йилдаги 46-сон билан тасдиқланган “Неспецифик дорсалгиялар ташхислаш ва давосига инновацион ёндашувлар" ва “Неспецифик дорсалгияси бўлган беморларнинг реабилитация қилишнинг замонавий стратегиялари” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон давлат тиббиёт институти О.Ю.Отабеков номли клиникаси 2025 йил 14 январдаги 10i/ch-сонли ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали 2025 йил 13 январдаги 11-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 20 мартдаги 14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сурункали носпецифик дорсалгия билан оғриган беморларда оғриқ синдроми ва психоэмоционал бузилишлар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш асосида ишлаб чиқилган ёндашув ушбу гуруҳ беморлари учун эрта психологик интервенция ва комплекс реабилитация чораларини жорий этиш имконини яратади. Бу эса оғриқ синдромининг хрониклашуви, ҳаёт сифати ва жамиятдаги фаолликка салбий таъсирини камайтиришга хизмат қилади. Таклиф психоэмоционал ҳолати оғир беморларни аниқлаш, уларни хавф гуруҳи сифатида саралаш ва индивидуал реабилитация стратегияларини қўллаш имкониятини беради. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилаётган ёндашув орқали оғриқ ва стресс даражаси юқори бўлган беморларда қайта-қайта тиббий ёрдамга мурожаат қилиш ҳолатлари камаяди, ортиқча ташхис ва даволаш харажатлари қисқаради. Шу билан бирга, беморларни тезроқ меҳнат фаоллигига қайтариш, иш унумдорлигини тиклаш ва соғлиқни сақлаш тизими юкини камайтириш натижасида иқтисод қилинади. Хулоса: туртинчи янгилик сифатида таклиф этилган оғриқ синдроми ва психоэмоционал бузилишлар ўртасидаги боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган диагностик ва реабилитацион алгоритм беморларнинг оғриқ даражаси ва эҳтиёжларини эрта аниқлашда, ҳамда уларга мослаштирилган ёндошувни таъминлашда самарали восита сифатида клиник амалиётга тавсия этилади.
бешинчи янгилик: сурункали носпецифик дорсалгияларда функционал фаолликни тиклаш, кинезофобияни камайтириш ва оғриқнинг сурункаланиш механизмларига таъсир кўрсатиш мақсадида когнитив-ҳаракат терапиясининг марказий нейропластик адаптация ва когнитив-эмоционал модуляция орқали нейрореабилитацион ёндашув оптималлаштирилганлиги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Олимлар кенгаши томонидан 26.12.2024 йилдаги 46-сон билан тасдиқланган “Неспецифик дорсалгиялар ташхислаш ва давосига инновацион ёндашувлар" ва “Неспецифик дорсалгияси бўлган беморларнинг реабилитация қилишнинг замонавий стратегиялари” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон давлат тиббиёт институти О.Ю.Отабеков номли клиникаси 2025 йил 14 январдаги 10i/ch-сонли ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали 2025 йил 13 январдаги 11-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 20 мартдаги 14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилаётган нейрореабилитацион дастур когнитив-ҳаракат терапияси ва кинезиотерапияни синергетик тарзда бирлаштирган ҳолда, беморларда кинезофобияни камайтириш, ҳаракат фаоллигини тиклаш ва реабилитация натижадорлигини ошириш имконини яратади. Ушбу ёндашув сурункали бел оғриғи бўлган беморларнинг ҳаёт сифати, ҳаракатда мустақиллик ва ижтимоий фаоллигини яхшилашга олиб келади. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу дастурни жорий қилиш орқали реабилитация муддатларининг қисқариши ва беморларни тезроқ меҳнат фаоллигига қайтариш таъминланди. Самарадорлик таҳлилига кўра, ҳар бир бемор учун ўртача 1927000 сўм миқдорида харажат иқтисод қилинади. Хулоса: ишлаб чиқилган нейрореабилитацион дастур сурункали носпецифик дорсалгияда қўллаш учун самарали ва патогенетик асосланган бўлиб, клиник амалиётга тавсия этилади. Ушбу ёндашув реабилитация жараёнини тезлаштириш, харажатларни камайтириш ва беморлар ҳаётини яхшилаш натижасида иқтисод қилинади.