Матенова Юлия Умидовнанинг
филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий француз тилидаги адабиётда Э.-Э. Шмиттнинг ижоди: маданиятлараро ўзаро боғлиқлик муаммоси”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқларининг тиллари ва адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.DSc/Fil194.
Илмий маслаҳатчи: йўқ
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Содиқов Зохиджон Якубжонович, филология фанлари доктори, профессор; Пардаева Зулфия Джураевна, филология фанлари номзоди, доцент; Пасхарян Наталя Тиграновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий француззабон адабиёти контекстида Эрик-Эммануэль Шмитт насрининг қадрият йўналишлари ва маданий-ахлоқий муносабатларини тизимлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
онгли ва онгсиз (метатматн) парадигматиканинг маданиятлараро мулоқот даражалари Э.-Э. Шмитт ижоди мисолида бир-бирига узвий ҳолда кўриб чиқилиб, жаҳон классикаси ва замонавий адабиётда Шмитт бадиий олами типологик жиҳатдан қиёсланган;
замонавий давр кўп ҳолларда посториенталистик ёки postsaid деб номланади, ушбу интеллектуал векторни тасвирлаш учун замонавий илмий мунозара ва баҳсларга таяниб, “ориентализм” тушунчаси ва ҳодисаси далилланган;
Э.-Э.Шмитт насрида ориентализмнинг ўзига хос хусусиятлари аниқланиб, ориентализмнинг анъанавий тамойилларига мурожаат қилган ёзувчи уларга ноанъанавий – экзистенциал маънолар бергани боис Э.-Э. Шмитт антиориенталист адиб экани исботланган;
Э.-Э. Шмитт бадиий ижодининг тўлиқ илмий таҳлиллари биринчи мартa ўзгалик мавзуси ва муаммоси контекстида тақдим этилган; ёш, гендер, диний ва девиант жиҳатларига хосланган бегоналашув шакллари аниқланган, замонавий адибларнинг матнларидаги Э.-Э. Шмитт сюжетларига муштарак янги (урушдан кейинги йиллардан бошлаб ХХ асргача бўлган) алломотив – паноҳ ва олам халоскори – тақводори мотивлари кўриб чиқилган;
жаҳон адабиёти учун анъанавий саналган катталар оламидаги бола мифологемаси Э.-Э. Шмитт насрида янги материал сифатида ривожлантирилган, муаллиф уни ксенофобия ва холокост муҳитига боғлаб, қўшимча экзистенционал маънолар бергани асосланган;
биринчи марта илмий дискурсда ўрта асрлардан ХХ асрга қадар давр таҳлилини қамраган кенгкўламли материал – Э.-Э. Шмитт ижодининг интертекстуал алоқалари бўйича тизимли иш бажарилиб, мазкур ёзувчилик интенсияси замонавий француз адабиёти учун хослиги, унда адиблар ўтган даврлар адабиётига мурожаат қилишлари муносабати билан “ўтмишга қайтиш”и далилланган;
замонавий франсуззабон адабиётининг энг машҳур муаллифлари, яъни Амели Нотомбнинг “Қўрқув ва ҳаяжон”, “Қувурлар метафизикаси”, “Токиолик келинчак”, Амин Маалуфининг “Самарқанд”, “Левант дарвозаси”, Ж.-Ф. Туссеннинг “Месье” номли романлари, К. Бобеннинг “Ҳамма банд” қиссаси таҳлил қилиниб, мазкур асарларнинг аксарияти илмий дискурсда, хусусан, Э.-Э. Шмитт ижоди контекстида кўриб чиқилмаганлиги, юқорида номлари келтирилган ёзувчиларнинг Э.-Э. Шмитт билан поэтика ва мавзулар, ўзгалик муаммоси, Шарқ ва Ғарб, яққол намоён бўлган интертекстуаллик ва маданият метаматнидан узоқлашиш борасида умумий ижодий нияти мавжудлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Замонавий француз тилидаги адабиётда Э.-Э. Шмиттнинг ижоди: маданиятлараро ўзаро боғлиқлик муаммосини тадқиқ етиш жараёнида олинган илмий натижа ва хулосалар асосида:
онгли ва онгсиз (метатматн) парадигматиканинг маданиятлараро мулоқот даражалари Э.-Э. Шмитт ижоди мисолида бир-бирига узвий ҳолда кўриб чиқилиб, жаҳон классикаси ва замонавий адабиётда Шмитт бадиий олами типологик жиҳатдан типологик жиҳатдан қиёсланганига доир илмий хулосалар Навоий давлат педагогика институтининг Рус тили ва адабиёти кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган “Замонавий адабий жараён” услубий қўлланмасида фойдаланилган (Навоий давлат педагогика институтининг 2022-йил 2-мартдаги маълумотномаси). Натижада услубий қўлланманинг мазмун-моҳияти бойитилган;
замонавий давр кўп ҳолларда посториенталистик ёки посцаид деб номланади, ушбу интеллектуал векторни тасвирлаш учун замонавий илмий мунозара ва баҳсларга таяниб, “ориентализм” тушунчаси ва ҳодисаси далилланганига оид хулосалардан Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университетининг Рус тили ва адабиёти факултетининг 5111300 – Она тили ва адабиёти (ўзга тилли гуруҳларида рус тили) бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг ўқув жараёнида, яъни “Замонавий адабий жараён” фанидан маъруза ва семинар машғулотларига тайёргарлик кўришда муваффақиятли фойдаланилган (Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университетининг 2022-йил 7-июндаги маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган тавсиялар ўқув-методик материалларни, шунингдек, Жиззах давлат педагогика университети томонидан амалга оширилаётган тадбирларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
Э.-Э.Шмитт насрида ориентализмнинг ўзига хос хусусиятлари аниқланиб, ориентализмнинг анъанавий тамойилларига мурожаат қилган ёзувчи уларга ноанъанавий – экзистенциал маънолар бергани боис Э.-Э. Шмитт антиориенталист адиб экани исботланиши хусусидаги хулоса ва умумлашмалардан Бухоро давлат университетининг филолог талабаларига “Замонавий адабий жараён” фанига оид ориентализмнинг назарий қонуниятлари, Э.-Э. Шмитт ижоди муаммоларининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш билан боғлиқ мавзуларни инновацион технологиялар асосида ўқув жараёнига жорий этишда фойдаланилган. (Бухоро давлат университетининг 2022-йил 7-сентябрдаги маълумотномаси). Натижада талабаларда Э.-Э. Шмитт асарларини бадиийлик мезонлари асосида таҳлил қилиш имконияти юзага келган;
Э.-Э. Шмитт бадиий ижодининг тўлиқ илмий таҳлиллари биринчи марта ўзгалик мавзуси ва муаммоси контекстида тақдим этилган; ёш, гендер, диний ва девиант жиҳатларига хосланган бегоналашув шакллари аниқланган, замонавий адибларнинг матнларидаги Э.-Э.Шмитт сюжетларига муштарак янги (урушдан кейинги йиллардан бошлаб ХХ асргача бўлган) алломотив – паноҳ ва олам халоскори – тақводори мотивлари таҳлили борасидаги хулосалардан Урганч давлат университетининг 5111300 – Она тили ва адабиёти (Ўзга тилли гуруҳлардаги рус тили ва адабиёти) бакалавриат таълим йўналиши талабаларига замонавий француз адабиётини ўқитишда фойдаланилган (Урганч давлат университетининг 2022-йил 7-сентябрдаги маълумотномаси). Натижада мазкур тавсиялар замонавий француз адабий жараёни билан танишиш имкониятини юзага келтирган;
жаҳон адабиёти учун анъанавий саналган катталар оламидаги бола мифологемаси Э.-Э. Шмитт насрида янги материал сифатида ривожлантирилган, муаллиф уни ксенофобия ва холокост муҳитига боғлаб, қўшимча экзистенционал маънолар бергани асослангани хусусидаги мулоҳазалар Н.И. Лобачевский номидаги Нижний Новгород миллий тадқиқот давлат университети филология ва журналистика институтининг ўқув жараёнида фойдаланилган (Н.И. Лобачевский номидаги Нижний Новгород миллий тадқиқот давлат университети 2022-йил 17-октябрдаги маълумотномаси). Натижада ушбу материаллар бакалавриат, магистратура ва аспирантурада ўқув жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;
биринчи марта илмий дискурсда ўрта асрлардан ХХ асрга қадар давр таҳлилини қамраган кенгкўламли материал – Э.-Э. Шмитт ижодининг интертекстуал алоқалари бўйича тизимли иш бажарилиб, мазкур ёзувчилик интенсияси замонавий француз адабиёти учун хослиги, унда адиблар ўтган даврлар адабиётига мурожаат қилишлари муносабати билан “ўтмишга қайтиш”и далиллангани борасидаги назарий умумлашмалардан Москва давлат педагогика университети 5-курс талабалари учун “Замонавий рус адабиёти”; магистрлар учун “Замонавий адабиёт: рақамли технологиялар ўзлаштириш, ўрганиш ва ўқитиш воситаси сифатида”, “Замонавий адабиётнинг ўзгамаданий матни”, “Замонавий маданиятдаги мифологик мавзулар”, “Филологик антропология”, “Замонавий насрнинг фалсафий интерматни”, “Адабиётни ўрганишда музей контексти”; аспирантлар учун мўлжалланган “ХХ-ХХI асрлар адабиёти мифопоетикаси” курсларини ўқитишда муваффақиятли фойдаланилган (Москва давлат педагогика университетининг 2022-йил 17-октябрдаги маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари магистрантлар ва аспирантлар учун дастурлар, силлабуслар, назарий ва услубий қўлланмалар тайёрлашда муҳим назарий манба бўлган;
замонавий француззабон адабиётининг энг машҳур муаллифлари, яъни Амели Нотомбнинг “Қўрқув ва ҳаяжон”, “Қувурлар метафизикаси”, “Токиолик келинчак”, Амин Маалуфининг “Самарқанд”, “Левант дарвозаси”, Ж.-Ф. Туссеннинг “Месье” номли романлари, К. Бобеннинг “Ҳамма банд” қиссаси таҳлил қилиниб, мазкур асарларнинг аксарияти илмий дискурсда, хусусан, Э.-Э. Шмитт ижоди контекстида кўриб чиқилмаганлиги, юқорида номлари келтирилган ёзувчиларнинг Э.-Э. Шмитт билан поэтика ва мавзулар, ўзгалик муаммоси, Шарқ ва Ғарб, яққол намоён бўлган интертекстуаллик ва маданият метаматнидан узоқлашиш борасида умумий ижодий нияти мавжудлиги аниқланганига оид таҳлил ва мулоҳазалар “Замонавий француззабон адабиёт. маданиятлараро мулоқот” дарслигида фойдаланилган (Матенова, Ю.У. Современная франкоязычная литература. межкультурное взаимодействие: учебник и практикум для вузов / Ю. У. Матенова, Э. Ф. Шафранская. – Москва: Издательство Юрайт, 2023. – 225 с. – (Высшее образование). – ИСБН 978-5-534-15791-8. – Текст: электронный // Образовательная платформа Юрайт [сайт]. – УРЛ: https://urait.ru/bcode/509731 (дата обращения: 11.07.2024). Натижада дарслик француззабон замонавий ёзувчилар: Амели Нотомб, Амин Маалуф, Kристиан Бобин, Жан-Филип Туссен, шунингдек, жаҳон классиклари (Волтер, Дидро, Руссо, Хемингуэй ва бошқалар) билан типологик алоқасининг илмий-назарий таҳлили билан бойитилиб, олий таълимнинг федерал давлат таълим стандартининг жорий талабларига мос равишда тайёрланган. Дарслик филология йўналишидаги магистратура талабалари учун мўлжалланган.