Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапаева Соҳиба Отахоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек бадиий матнларидаги вақт тушунчасининг лингвистик тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий  адабиётшунослик,  чоғиштирма  тилшунослик  ва таржимашунослик 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil5120
Илмий раҳбар: Боқиева Гуландом Ҳисомовна филология фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Акмал Гулямжонович, филология фанлари доктори, доцент (кенгаш аъзоси)  Насруллаева Нафиса Зафаровна,  филология фанлари доктори, профессор                                                   
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади. Инглиз ва ўзбек бадиий матнларидаги вақт тушунчасининг лингвомаданий хусусиятларини чоғиштирма аспектда очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
вақт тушунчасига оид метафоралар манба соҳаси (соурcе домаин) ва мақсад соҳаси (таргет домаин) орқали маданий муҳит ҳамда лингвистик воситалар контекстида когнитив-консептуал, чоғиштирма тадқиқ методлари асосида очиб берилган;
асардаги воқеаларнинг адресат томонидан вақтга нисбатан локализация қилинишида келажак, ўтмиш ёки ўзга орбитадаги вақт ва муаллиф қўллаган лисоний бирликларнинг маъновий структураси лексик, семантик ва матн даражасида реал вақтдан қандай фарқланиши далилланган;
нотенглик, уйғунлик, нисбийлик каби принциплар ва обектив, субектив, антроморфик каби тоифалар асосида вақт категорияси маданий-эстетик тафаккурни тилда ифодаловчи лисоний бирлик сифатида тадқиқ этилган;
вақт тушунчасининг обективлаштирувчи паремия ва фраземаларнинг семантик модели аниқланган ҳолда табиий-астрономик, лингвистик, ижтимоий-тарихий, маданий-фалсафий, бадиий-эстетик жиҳатдан вақтни идрок этиш асносида юзага келган циклик ва чизиқли модели  тизимлаштирилган
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
 Инглиз ва ўзбек бадиий матнларидаги вақт тушунчасининг лингвистик тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
вақт тушунчасига оид метафоралар манба соҳаси (соурcе домаин) ва мақсад соҳаси (таргет домаин) орқали маданий муҳит ҳамда лингвистик воситалар контекстида когнитив-консептуал, чоғиштирма тадқиқ методлари асосида очиб берилгани хусусидаги илмий-назарий мулоҳазалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабийоти университетида амалга оширилган ПЗ-2020042022 – “Туркий тиллар електрон лингводидактик платформасини йаратиш” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабийоти университетининг 2024-йил 12-февралдаги 01/6-334-сон маълумотномаси). Натижада назарий ва амалий тавсийалар лойиҳа мазмун-моҳийатини бойитишга хизмат қилган; 
асардаги воқеаларнинг адресат томонидан вақтга нисбатан локализация қилинишида келажак, ўтмиш ёки ўзга орбитадаги вақт ва муаллиф қўллаган лисоний бирликларнинг маъновий структураси лексик, семантик ва матн даражасида реал вақтдан қандай фарқланиши далиллангани борасидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабийоти университетида 2022–2023-йилларда амалга оширилган АЛ-482103231-сонли “Ўзбек реалийаларига оид мақолалар базаси платформасини йаратиш (википедийа електрон енциклопедийаси мезонлари асосида)” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабийоти университетининг 2024-йил 12-февралдаги 01/6-335-сон маълумотномаси). Натижада вақт категорияси тадқиқига доир маълумотлар лойиҳа асосида яратилган электрон платформанинг такомиллашувида муҳим аҳамият касб этган;  
нотенглик, уйғунлик, нисбийлик каби принциплар ва обектив, субектив, антроморфик каби тоифалар асосида вақт категорияси маданий-эстетик тафаккурни тилда ифодаловчи лисоний бирлик сифатида тадқиқ этилганига оид назарий ва амалий тавсийаларидан ОТ-Ф1-030 – “Ўзбек адабийоти тарихи” кўп жилдлик монографийани (7-жилд) чоп етиш номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабийоти университетининг 2024-йил 12-февралдаги 01/6-336-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳа доирасида яратилган дастур, електрон ресурслар, назарий ва амалий материаллар учун муҳим назарий манба бўлиб хизмат қилган; 
вақт тушунчасининг обективлаштирувчи паремия ва фраземаларнинг семантик модели аниқланган ҳолда табиий-астрономик, лингвистик, ижтимоий-тарихий, маданий-фалсафий, бадиий-эстетик жиҳатдан вақтни идрок этиш асносида юзага келган циклик ва чизиқли модели  тизимлаштирилгани борасидаги хулосалардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти томонидан 2024-2025-йилларда бажарилиши мўлжалланган “Умумтаълим мактабларининг 5-6-синф адабиёт дарсларида ИТ-технологияларини қўллаш методикаси” мавзусидаги олима аёллар инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2024-йил 9-сентябрдаги 01/15-09-40-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланаётган электрон манбалар мундарижаси мазмунан бойитилишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish