Sayt test rejimida ishlamoqda

Нўмонова Зебинсо Усмонжон қизининг    
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Эвфемизм консепти вербализаторларининг структур-семантик, лингвокултурологик ва прагматик тадқиқи (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil2281.
Илмий раҳбар: Абдувалиев Махаматжон Арабович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Шаҳабитдинова Шоҳида Ҳошимовна, филология фанлари доктори, профессор; Эгамбердиев Жасурбек Жаҳонгирович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли тизимли тилларда “эвфемизм” консепти ва уни ифодаловчи тил бирликларининг структур-семантик, лингвомаданий ва лингвопрагматик хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эвфемизм консептини воқелантирувчи лингвистик ва нолингвистик бирликларнинг 3 та гуруҳи (эвфемик маъно-мазмун эксплицит/имплицит ифодаланишига кўра, эвфемик маъно-мазмуннинг хосланганлик даражасига кўра, нутқнинг оғзаки ва ёзма шаклларида қўлланиш частотасига кўра) асосида эвфемизмларнинг эвфемик майдондаги доминанта, ядро ва периферия мақомидаги  бирликлар аниқланган ва мисоллар орқали далилланган; 
табулашган лексика (инглиз тилида диед, фиред фром а жоб, дисаблаед, сервант; ўзбек тилида ўлди, ишдан ҳайдалди, ногирон, хизматкор кабилар) ва эвфемизмлар (инглиз тилида пассед аwай, релеасед фром дутй, персон wитҳ лимитед абилитиес, ҳоусеҳолд ассистант; ўзбек тилида оламдан ўтди, ишдан озод қилинди, имконияти чекланган, хонадон ёрдамчиси кабилар) ўртасидаги интеграл ва дифференциал белгилар инглиз ва ўзбек тилларидаги жонли суҳбатлар, бадиий асарлар ва публицистик материаллар асосида очиб берилган;
бадиий ва публицистик матнларда эвфеманинг ўзига ёндош, турдош бўлган троплар (метафора, метонимия, синекдоха, вазифадошлик, киноя), нутқий фигураларга муносабати аниқланиб, тил сатҳидаги ўрни белгиланган ҳамда лисоний ва нутқий (индивидуал, окказионал) эвфемалар фарқланиб, уларнинг услубий қиммати аниқланган;
эвфемизмларда инглиз ва ўзбек маданиятига хос ўхшаш ва фарқли белгиларнинг акс этиши мисоллар (инглиз тилида ин а фамилй wай, рест ин пеаcе, бе ундер тҳе wеатҳер; ўзбек тилида кўпайиш арафасида, Аллоҳ раҳмат қилсин, тоби йўқ кабилар) ёрдамида далилланиб, эвфемик бирликлар таржимасида прагматик маънонинг қайта яратилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида: 
эвфемизм консептини обективлаштирувчи лисоний бирликларнинг тавсифи ва таснифига оид маълумотлар ва янгиликлардан Фарғона давлат университетида 2019-2021-йилларга мўлжалланган “ЭМИ (Энглиш ас а Медиум оф Инструcтион)” халқаро амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 4-июлдаги 04/3602-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган қатор таклиф ва тавсиялар, илмий янгиликлар асосида дастур ва қўлланмаларни яратишга, таълим ҳамда маданиятни ривожлантиришга қаратилган назарий ва амалий ишлар самарадорлигига эришилган;
эвфемизмларнинг семантик-функсионал, услубий ва прагматик  жиҳатлари тадқиқи бўйича илмий натижаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2022-2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717 рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 1-июлдаги 987-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида, номларнинг миллий хусусиятларини аниқлаш, хизмат кўрсатиш обектларини миллий номларининг интерактив электрон платформасини яратишда эвфемик ифода воситаларидан фойдаланиш кўлами ортган;
эвфемизмларнинг миллий-маданий хусусиятларига оид хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ “Миллат ва маънавият”, “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” дастурлари ссенарийларини (2023-2024-йиллар) тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” Давлат муассасасининг 2024-йил 27-февралдаги 04-36-299-сон маълумотномаси). Натижада ушбу эшиттириш учун тайёрланган материалларнинг илмий аҳамияти ортиб, мукаммаллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish