Sayt test rejimida ishlamoqda

Анорқулова Озода Низомжон қизининг филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида

I.    Умумий маълумотлар.
“Ҳозирги ўзбек тилида “оила” концептининг лисоний-когнитив таҳлили”. 10.00.01– Ўзбек тили ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Fil784
Илмий маслаҳатчи: филология фанлари доктори, профессор Мирзаев Ибодулла Камолович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон-Финландия педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Маматов Абдуғофур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор Эрназарова Манзура Сапарбоевна, филология фанлари доктори, Тожиева Гулбаҳор Намозовна.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оила ҳамда у билан боғлиқ тушунчаларнинг концепт сифатида шаклланиши ва уларнинг лисоний-когнитив хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жаҳон, рус ва ўзбек олимлари томонидан амалга оширилган ишларга таяниб, “оила” концептининг миллий моделини ишлаб чиқиш орқали унинг жамият ҳаёти билан боғлиқ ижтимоий, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосидаги сиёсий, қадриятлар тизимидаги маданий, лексик ҳодисаларни акс эттирган лисоний хусусиятлари аниқланган; 
“Оила” концептининг “Қуръони Карим”, “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” (“Ишончли тўплам”), “Қуръон қиссалари”, “Лубобул ҳадис” (“Сараланган ҳадислар”), “Бахтиёр оила” каби диний-маърифий, “Ўзбек халқ мақоллари”, “Ўзбек халқ топишмоқлари” каби халқ оғзаки ижоди намуналари асосида тил, тафаккур, онг, лисон билан боғлиқ маданий, когнитив ва лингвомаданий тамойиллари далилланган;
“Оила” концептининг лексик-семантик қолипи ҳадислар, паремиологик бирликлардаги тушунчалар кесимида ишлаб чиқилиб, “никоҳ”, “маҳр”, “фарзанд”, “силлайи раҳм”, “зино”, “идда”, “талоқ”, “маҳрам”, “ота-она”, “эр-хотин”, “кундош”, “келин-куёв” каби лексик бирликларнинг бадиий матнда акс этган прагматик хусусиятлари исботланган;
“Оила” концептининг насрий ва назмий жанрлардаги “дарё”, “кичик ватан”, “севимли макон”, “муҳаббат”, “суянч”, “жаннат”, “жамлик”, “тугаллик” каби бирликларининг прагматик маънолари асосланган;
“Оила” концептини ташкил этувчи “ота”, “она”, “эр”, “хотин”, “фарзанд”, “ўгил”, “қиз”, “қариндош” каби концептосферик бирликларининг борлиқда акс этган этимологик, шунингдек, инсон когнициясида мавжуд бўлган маънолари бадиий матнлар асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида “оила” концептини лисоний-когнитив жиҳатдан тадқиқ этишдан олинган натижалар асосида: 
Оила тушунчасининг лингвистик, социолингвистик, лингвопрагматик, лингводидактик, лингвокултурологик жиҳатларидан, “оила” концептини ташкил қилувчи жаҳон, рус ва ўзбек тилидаги манбаларни таҳлил этиш орқали миллий моделни шакллантириш, шунингдек, паремиологик таснифга асосан халқ оғзаки ижоди намуналарида оилавий муносабатлар акс этган ўринлардан, лирик, эпик асарларда акс этган хусусиятларни концептосфера сифатида талқин қилиб, чиқарилган хулосалардан 2017-2020-йилларда бажарилган ФЗ-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусида бажарилган фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 4-сентябрдаги 337-сон маълумотномаси). Натижада коммуникация жараёнида “оила” концептининг намоён бўлиш шакллари, ушбу тушунчанинг интерференсия жараёнида юзага келадиган ҳолатлар алоқа-аралашувнинг юзага чиқишидаги аҳамияти, филологик таълимда ушбу атаманинг лексик, фразеологик, семантик, этимологик хусусиятлари бўйича хулосалар чиқариш имконини яратган;
“Оила” концептининг “Қуръони Карим”, “Ал Жомеъ ас саҳиҳ”, “Қуръон қиссалари”, “Лубобул ҳадис”, “Бахтиёр оила” каби диний-маърифий, “Ўзбек халқ мақоллари”, “Ўзбек халқ топишмоқлари” каби халқ оғзаки ижоди намуналари асосида тил, тафаккур, онг, лисон билан боғлиқ ментал, маданий, когнитив тамойиллари асосланган илмий хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ Ф3-201908172. “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024 - йил 25 – октябрдаги 04/1-3040-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида “оила” концептининг лексик-семантик қолипини ишлаб чиқиш, уни фаоллаштирувчи лексик бирликларни тилнинг турли сатҳлари мисолида далиллашга эришилди;
“Оила” концептининг ўзбек, рус ва жаҳон тилшунослигидаги аҳамияти, турли тиллардаги маданий қиёфаси, илмий-назарий тадқиқ кўлами, диний-маърифий, илмий, бадиий матнларда мазкур концептни ташкил этувчи лингвистик воситалар аниқланиб таҳлилга тортилган илмий натижалардан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 2016-2018-йилларга мўлжалланган 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 4-сентябрдаги 1659/02-сон маълумотномаси). Натижада оила ҳар бир маданиятда жамиятнинг асосий бўгини, инсон ҳаётидаги энг муҳим, энг қадрли макон эканлиги, унинг миллий-маданий қадриятларнинг шаклланиши, тарбия ўчоғи эканлиги далилланган;
“Оила” концептининг илмий-назарий асосларини ёритишда инглиз тилшунослигига мурожаат қилиниш асносида инглиз лингвист олимлари томонидан амалга оширилган тадқиқотлар таржимасига эҳтиёж сезилади, шу сабаб маданиятлараро алоқаларнинг ижтимоий аҳамияти, жамиятда тутган ўрни ҳақидаги қарашларнинг қиёсий нуқтайи назардан таҳлили амалга оширилган, насрий ва назмий жанрларда оила билан боғлиқ тушунчаларнинг прагматик маънолари акс этган ўринлардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024 йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган ‘‘English Access Microscholarship Program” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 28-октябрдаги 2351/02-сон маълумотномаси). Натижада Оила тушунчасини ифодалайдиган лексик бирликлар, концептосферани ташкил этувчи компоненетлар маълум доираларда таҳлилга тортилишига эришилган;
“Оила” концептининг ижтимоий, сиёсий, маданий ва лингвистик хусусиятларининг дунё ва ўзбек тилшунослигида ўрганилиши, жамият ҳаётида тутган ўрни, оила тушунчасининг диний-маърифий адабиётлардаги талқини, фолклор намуналаридаги ифодаси, илмий-бадиий аҳамияти аниқланган ўринлардан, нутқнинг турли кўринишларида “оила” концептини фаоллаштирувчи лексик бирликлар ва уларнинг белгилари ифодаланган ўринлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Ҳамма учун” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (“Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 11-ноябрдаги 01-44-403-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек миллий-маданий ҳаётида “оила” концептининг “ота-она”, “фарзанд”, “никоҳ”, “анъаналар”, “қариндош-уруғ”, “ака ука”, “опа-сингил”, “эр-хотин”, “уй хўжалиги”, “бирдамлик”, “аҳиллик” каби турли тушунчаларининг инсон ҳаётида тутган ўрни ҳамда оила фаровонлиги жамият ривожланишининг асоси эканлигига хизмат қилган;
Ўзбек шоир ва ёзувчиларининг ижодига оид бадиий матнларда оилага бўлган муносабат, ҳақиқий шарқона оилага хос бўлган хусусиятлар, миллий-маданий қадриятлари, ота-онанинг фарзандлари олдидаги, ҳар қандай инсоннинг оиласи, фарзандларнинг эса ота-онага нисбатан масъулиятли бурчлари бўйича келтирилган мулоҳазалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Онажоним, шеърият” тўгараги фаолиятида фойдаланилди (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 4-ноябрдаги 01-03/900-сон маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорларга ўзбек адабиётининг йирик вакиллари ҳамда ижодкорларнинг оилага бўлган муносабатини, улар ижодида оиланинг улуғворлиги қай даражада эканлиги тўғрисида бадиий тасаввурларини шакллантиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish