Уралова Ойсулув Поян қизининг
Филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларида зоокомпонентли мақолларнинг семантик, структур, лингвопоетик ва ментал хусусиятлари” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Fil660
Илмий раҳбар:Эшмўминов Асқар Алламурадович, филология фанлари доктори, (DSc).доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/31.03.2021.Fil.76.05 рақамли илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Андижон давлат чет тиллари институти профессори, филология фанлари доктори Абдувалиев Муҳаммаджон Арабович; Урганч давлат университети профессори филология фанлари доктори (DSc) Чўпонов Отаназар Отажонович; Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори, филология фанлари доктори (DSc) Ахмедов Ойбек Сапарбоевич.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги зоокомпонентли мақолларининг семантик, структур, лингвопоетик ва ментал хусусиятларини аниқлаш, уларнинг мазмун ва ифода планидаги ўхшаш ва фарқли томонларини далиллашдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
тилшуносликда зооним компонентли мақолларни ўрганиш турли халқларнинг тили, маданияти ва тимсолларини яхшироқ тушунишга, анамалистик паремаларни билиш турли этносларнинг маданий хусусиятлари ва ижтимоий қадриятларини тўғрироқ тушунишга имконият яратиши, конструксиясида ҳайвон номлари мавжуд бўлган нақллар дунё ва ундаги инсоннинг ўрни ҳақидаги қарашларини акс эттириши, уларнинг чоғиштирма таҳлили оламнинг лисоний манзарасини тавсифлаш, таққосланаётган тилларда учта асосий хусусият (умумий, ўхшаш ва ўзига хослик)ларни аниқлашга хизмат қилиши далилланган;
мақолларда турли хил ҳайвонлардан фойдаланилганига қарамай, асосий ассоциатив алоқалар ўзбек ва инглиз халқлари ўртасида бир-бирига тўғри келиши, ўзбек тилида одамлар ҳайвонлар билан чамбарчас алоқада бўлганлиги боис қишлоқ ҳаётини акс эттирувчи мақоллар кўпчилликни ташкил этиши, инглиз тилидаги зоонимик мақоллар кўпинча жамият ва кундалик ҳаёт билан боғлиқ универсал инсоний фазилатлар ва одатларни англатиши, зоокомпонентли паремалар мазмуни мақолни яратган халқнинг ҳаёти, турмуш тарзи, маданий хусусиятлари ва мамлакат географияси билан боғлиқлиги очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги зоокомпонентли мақолларнинг ифода планидаги структуравий-синтактик хусусиятлари, мазмун-моҳиятига кўра генерализед-персонал сентенcе/шахси умумлашган гап шаклидаги мақоллар устуворлик қилиши, паремаларда ўхшаш ва фарқли томонларнинг мажудлиги фактик материаллар (содда, қўшма гап шаклидаги нақлларлар) асосида исботланган;
зооним компонентли мақоллар ҳалқнинг дунёқараши, характери ва менталитетини кўрсатишда, муҳим образлар яратишда катта рол ўйнаши, дог / ит, эагле / бургут , асс (донкей) / эшак, шееп / қўй (қўчқор), ламб / қўзи (қўзичоқ) / компонентли инглиз ва ўзбек мақолларнинг ҳар икки миллатнинг миллий, маданий ва руҳий хусусиятларини акс эттиришдаги аҳамияти, аниқланган хусусиятлар экстралингвистик омиллар (тарихий, демографик, маданий, социал, диний, этник, ёшдаги фарқ) билан боғлиқлиги исботланган;
мақоллар таркибида аллитерация, ассонанс, геминация, полисемик, омонимик, паронимик, антонимик, синонимик, эскирган, шевага хос, ўзлашма, кам қўлланиладиган, сўзлашув тилига хос сўзлар, терминлар, барқарор бирикмалар қайд этилиши, тил бирликларининг такрорланиши, грамматик параллелизм, антропоним, топонимлар, эмоционал гаплар, риторик мурожаатлар, риторик сўроқ гаплар, инверсия, эллипсис, антитеза, градация, боғловчисизлик, ўхшатиш усуллари, кўчимларнинг метафора, жонлантириш, киноя, парафраза каби лингвопоетик ҳодисаларнинг аниқланиши этносларнинг ҳаётий тажрибасига узвий дахлдорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида зоокомпонентли мақолларнинг семантик, структур, лингвопоетик ва ментал хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
ўзбек тилида зоокомпонентли мақолларнинг илмий-назарий асослари ва даражаланиш омиллари аниқланган, ўзбек тилида зоокомпонентли мақолларнинг бошқа инглиз зоокомпонентли халқ мақолларидан фарқли хусусиятлари таҳлил натижалари ва материалларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2020-2023-йилларга мўлжалланган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш мавзуси” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ОЎМТВнинг 16.07.2021-йил 311-сонли маълумотномаси); Натижада тўпланган зоокомпонентли мақоллар инглиз ва ўзбек халқларининг тил бойлигини, урф-одатини, менталитетини, дунё қарашларини ва тарихини ўрганишда, ҳамда тил ўрганувчиларда керакли коммуникатив компетенсияларни ривожлантиришга хизмат қилган;
тилшуносликда зооним компонентли мақолларни ўрганиш турли халқларнинг тили, маданияти ва тимсолларини яхшироқ тушунишга, анамалистик паремаларни билиш турли этносларнинг маданий хусусиятлари ва ижтимоий қадриятларини тўғрироқ тушунишга имконият яратиши, конструксиясида ҳайвон номлари мавжуд бўлган нақллар дунё ва ундаги инсоннинг ўрни ҳақидаги қарашларини акс эттириши, уларнинг чоғиштирма таҳлили оламнинг лисоний манзарасини тавсифлаш, таққосланаётган тилларда учта асосий хусусият (умумий, ўхшаш ва ўзига хослик)ларни аниқлашга хизмат қилиши далилланган хулосалардан тадқиқот натижалари ва материалларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2017-2020-йилларга мўлжалланган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп этиш лойиҳасида фойдаланилган(Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ОЎМТВнинг 16.07.2021-йил 311-сон); Натижада зооним компонентли мақолларни ўрганиш турли халқларнинг тили, маданияти ҳамда тимсоллар тизимини чуқурроқ англаш имконини беради. Ҳайвон номлари иштирок этган паремиологик бирликлар (аномалистик мақоллар) орқали этносларга хос бўлган маданий хусусиятлар, ижтимоий қадриятлар ва дунёқарашлар яққол намоён бўлади. Бу каби мақоллар, одатда, инсон ва табиат, инсон ва жамият ўртасидаги муносабатларни образли шаклда ифодалайди ҳамда оламнинг лисоний манзарасини яратишда муҳим восита сифатида хизмат қилади;
мақоллар таркибида аллитерация, ассонанс, геминация, полисемик, омонимик, паронимик, антонимик, синонимик, эскирган, шевага хос, ўзлашма, кам қўлланиладиган, сўзлашув тилига хос сўзлар, терминлар, барқарор бирикмалар қайд этилиши, тил бирликларининг такрорланиши, грамматик параллелизм, антропоним, топонимлар, эмоционал гаплар, риторик мурожаатлар, риторик сўроқ гаплар, инверсия, эллипсис, антитеза, градация, боғловчисизлик, ўхшатиш усуллари, кўчимларнинг метафора, жонлантириш, киноя, парафраза каби лингвопоетик ҳодисалар эканлигига оид хулосалардан Термиз давлат университетида 2021-2024 йилларда амалга оширилган 617309-EPP-1-2020-1-EPPKA2-CBHE-JP рақамли “Triggering innovative approaches and entrepreneurial skills for studens through creating conditions for graduate’s employability in Central Asia – TRIGGER” номли хорижий лойиҳада фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2025-йил 5-мартдаги 06/12/899-сон маълумотномаси). Натижада зоокомпонентли мақоллар трансформацияси тўғрисидаги маълумотлар нафақат олий таълим муассасаларида ўтиладиган фанлар ўқитилишида, балки кенг омма учун мўлжалланган тарбиявий аҳамиятга эга бўлган адабиётлар яратишда ҳам муҳим манба бўлиб хизмат қилиши кўрсатилган.
Инглиз ва ўзбек тилларидаги мақоллар таркибида аллитерация, ассонанс, геминация, полисемик, омонимик, паронимик, антонимик, синонимик, эскирган, шевага хос, ўзлашма, кам қўлланиладиган, сўзлашув тилига хос сўзлар, терминлар, барқарор бирикмалар қайд этилиши, тил бирликларининг такрорланиши, грамматик параллелизм, антропоним, топонимлар, эмоционал гаплар, риторик мурожаатлар, риторик сўроқ гаплар, инверсия, эллипсис, антитеза, градация, боғловчисизлик, ўхшатиш усуллари, кўчимларнинг метафора, жонлантириш, киноя, парафраза каби лингвопоетик ҳодисаларнинг аниқланиши этносларнинг миллий тимсоллар тасвирини яратишда узвий дахлдорлиги аниқланган фактик материаллардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги мўлжалланган И-ОТ-2019-42. “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феъл атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поетик луғатини яратиш номли” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ОЎМТВнинг 16.07.2021-йил 311-сон).Натижада метафора, жонлантириш (персонификация), киноя, парафраза каби кўчма маъноларни ифодаловчи усуллар миллий тимсоллар – инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва халқона тасаввурлар орқали гавдаланган образларнинг яратилишида бевосита хизмат қилиши кузатилди. Ушбу ҳодисаларнинг барчаси этносларнинг лингвокултурологик тафаккурини, миллий қадриятларини ва эстетик дидини акс эттирувчи тимсолларни шакллантиришда муҳим рол ўйнайди.
мақолларда турли хил ҳайвонлардан фойдаланилганига қарамай, асосий ассоциатив алоқалар ўзбек ва инглиз халқлари ўртасида бир-бирига тўғри келиши, ўзбек тилида одамлар ҳайвонлар билан чамбарчас алоқада бўлганлиги боис қишлоқ ҳаётини акс эттирувчи мақоллар кўпчилликни ташкил этиши, инглиз тилидаги зоонимик мақоллар кўпинча жамият ва кундалик ҳаёт билан боғлиқ универсал инсоний фазилатлар ва одатларни англатиши, зоокомпонентли паремалар мазмуни мақолни яратган халқнинг ҳаёти, турмуш тарзи, маданий хусусиятлари ва мамлакат географияси билан боғлиқлиги очиб берилган хулосала ва натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали”нинг “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар учун”, “Ўзбекистон ёшлари” эшиттиришлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24 ижодий бирлашмаси давлат муассасаси”нинг; 24-апел 2025 йил 05-09-550-сон маълумотномаси).
Натижада илмий изланувчиларга, талабаларга ўзбек ва инглиз халқларининг анъаналари, урф-одатлари, турмуш тарзини, қиёслаш имкони пайдо бўлган, маънавий қадриятлар тизимида алоҳида ўрин эгаллаган маросимлар, халқ оғзаки ижоди ҳақидаги матнлар бўйича лингвокултурология, этнолингвистика каби йўналишлар бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ҳажми кўпайгани ҳақида хорижий тил профессор-ўқитувчилари ва талабаларга маълумот берилган.