Sayt test rejimida ishlamoqda

Равшанова Гулрухбегим Қахрамон қизининг филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги ўзбек шеъриятида ҳажвиётнинг тадрижий такомили ва бадиияти” (Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Анвар Обиджон ижоди мисолида), 10.00.02 - Ўзбек адабиёти. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Fil481 
Илмий раҳбар: Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. ИК фаолият ко'рсатаётган муассаса номи
ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01. 
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Бойназар Йўлдошев; филология фанлари доктори, профессор Қувватова Дилрабо Хабибовна; филология фанлари доктори Ашурова Гулбаҳор Нуриллаевна.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги ўзбек шеъриятида ҳажвиётнинг тадрижий такомили ва бадииятини Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Анвар Обиджон ижоди мисолида аниқлашдан иборат.               
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳажвнинг илк илдизлари антик давр юнон адабиётига бориб туташуви, ҳажвнавислик анъанаси янги ўзбек шеъриятида халқ оғзаки ижодидаги ҳазил-мутойибалар замирида юзага келганлиги, кулги замирида умумнинг кайфияти зуҳур этилиши, унинг одамларни бирлаштириш хусусияти, ҳажвнинг билиш (когнитив) функсиясини бажариши аниқланган; 
Абдулла Ориповнинг ҳажвий шеърларида ёқимли юмор билан заҳарханда киноянинг бир-бирига  сингиб кетганлиги, оний кайфиятнинг прагматик талқини, ирония, сарказм, заҳархандаликнинг етакчилик қилиши, Эркин Воҳидов  ва Анвар Обиджон шеърларида киноявий-пародик усул, комиклик, пичинг мазмунининг етакчилик қилиши, ягона ҳажвий қаҳрамонлар яратилганлиги, фалсафий-психологик йўсинда очиб берилганлиги асосланган;
Абдулла Орипов ижодида маснавий, тўртлик, баллада, воқеабанд шеър; Эркин Воҳидовда туркум, ғазал, шеър; Анвар Обиджонда мухаммас, мустазод каби жанрлар ҳамда ёввойи рубоий, ёввойи туюқ, ёввойи тўртлик, ёввойи фард, тўртқаватли, сўтарубоий, туюқ-суюқ, иккиқатлар, ўртабармоқ каби бадиий шаклларда ҳажвий асарлар ёзилганлиги очиб берилган;   
Эркин Воҳидовнинг Муқимий, Завқий ва Фурқат услубида, оҳангида жамиятдаги катта-кичик иллатларни кулгили тарзда ҳажв қилганлиги, Абдулла Ориповнинг ҳажвий шеърларида ҳам файласуфона қарашлар ўз аксини топганлиги, Анвар Обиджоннинг енгил ҳазил, кинояли кулги воситасида кўнгил дардларини ифода этганлиги,  кулги орқали инсон феълидаги хусумат, ҳасад, кўролмаслик, иғво, ғийбат каби иллатларнинг танқид остига олинганлиги далилланган;
 ҳажвий шеърларда лирик қаҳрамон, муҳит, давр ва муаммолар тўғридан-тўғри муаллиф кўз ўнгида гавдаланган, содир бўлаётган, халқ дардини тинглашга ўзида эҳтиёж туймаётган шахслар, ёпиқ ҳажвий шеърларда ҳайвонот ва нарса-ҳодисалар номи билан рамзийлашиб, масал йўсинида, метафорик кўринишда талқин қилинганлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Янги ўзбек шеъриятида ҳажвиётнинг тадрижий такомили ва бадииятини ёритиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
ҳажвнинг илк илдизлари антик давр юнон адабиётига бориб туташуви, ҳажвнавислик анъанаси янги ўзбек шеъриятида халқ оғзаки ижодидаги ҳазил-мутойибалар замирида юзага келганлиги, кулги замирида умумнинг кайфияти зуҳур этилиши, унинг одамларни бирлаштириш хусусияти, ҳажвнинг билиш (когнитив) функсиясини бажариши аниқланганига доир хулосаларидан ПФ-2011912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг (2024-йил 24-февралдаги 378-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа ўзбек шеъриятида ҳажвий тафаккур тадрижи, сатира ва юморнинг илк унсурлари, жанрлар хилма-хиллигига доир илмий қарашлар, янги назарий маълумотлар билан такомиллаштириш имконини берган;
Абдулла Ориповнинг ҳажвий шеърларида ёқимли юмор билан заҳарханда киноянинг бир-бирига  сингиб кетганлиги, оний кайфиятнинг прагматик талқини, ирония, сарказм, заҳархандаликнинг етакчилик қилиши, Эркин Воҳидов  ва Анвар Обиджон шеърларида киноявий-пародик усул, комиклик, пичинг мазмунининг етакчилик қилиши, ягона ҳажвий қаҳрамонлар яратилганлиги, фалсафий-психологик йўсинда очиб берилганлиги асосланганига доир хулосаларидан  Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази 2022-2023-йиллар учун мўлжалланган ЎА-22-23 рақамли “Ўзбек-озарбайжон адабий алоқалари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият марказининг 2022-йил 25-август № 30УЗБ-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа мазмунини ҳажвиётнинг шеъриятдаги илдизлари, мумтоз адабиётда юзага келиши билан алоқадор янги қарашлар билан бойитиш имконини берган;
Эркин Воҳидовнинг Муқимий, Завқий ва Фурқат услубида, оҳангида жамиятдаги катта-кичик иллатларни кулгили тарзда ҳажв қилганлиги, Абдулла Ориповнинг ҳажвий шеърларида ҳам файласуфона қарашлар ўз аксини топганлиги, Анвар Обиджоннинг енгил ҳазил, кинояли кулги воситасида кўнгил дардларини ифода этганлиги,  кулги орқали инсон феълидаги хусумат, ҳасад, кўролмаслик, иғво, ғийбат каби иллатларнинг танқид остига олинганлиги далилланганлигига оид фикр ва хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бадиий кенгашлари ҳисобот йиғилишларида, тўгараклар фаолиятини юритишда, маҳорат дарсларида, ёш китобхонлар билан ижодий учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 2-февралдаги 01-03/141-сон маълумотномаси). Натижада шеъриятда ҳажвни акс эттириш билан боғлиқ тўгарак аъзоларининг эстетик диди ва дунёқарашини ривожлантириш имконини берган; 
очиқ ҳажвий шеърларда лирик қаҳрамон, муҳит, давр ва муаммолар тўғридан-тўғри муаллиф кўз ўнгида гавдаланган, содир бўлаётган, халқ дардини тинглашга ўзида эҳтиёж туймаётган шахслар, ёпиқ ҳажвий шеърларда ҳайвонот ва нарса-ҳодисалар номи билан рамзийлашиб, масал йўсинида, метафорик кўринишда талқин қилинганлиги асосланганига доир фикр-хулосаларидан Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Олтин воҳа” радиоси “Очиқ мулоқот” радиоешиттиришида “Янги ўзбек шеъриятида ҳажвиётнинг ўрни”, “Ҳажвиётнинг шаклланиш босқичлари”, мавзуларидаги чиқишларида фойдаланилган. (Қашқадарё телерадиокомпаниясининг 2023-йил 18-ноябрдаги 17-05/262-сон маълумотномаси). Натижада радиотингловчиларнинг ҳажвиёт ва унинг шаклланиши, яралиш тарихи ҳақидаги тасаввурларини янада бойитиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish