Мехмоналиев Улуғбек Эркинжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Корхоналар ички назорат тизимини такомиллаштириш”; 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1. PhD/ Iqt3820.
Илмий раҳбар: Исманов Иброхим Набиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона давлат техника университети, DSc.03/08.05.2025.1.06.05
Расмий оппонентлар: Қўзиев Ислом Нематович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Абдуллаев Абдурауф, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд Иқтисодиёт ва Сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: корхоналарда ички назорат тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хўжалик юритувчи субектларда ички назорат тизимини самарадорлигини таъминлашга ва молиявий ҳисоботларни ахборот нафлилигини ортиришига қаратилган аналитик маълумотларни ўзида мужассамлаштирган рақамли сегментар ҳисобот шакллари ишлаб чиқилган;
хўжалик юритувчи субектнинг ички назорат тизимидаги четланишларни олдини олиш, улар оқибатида юзага келадиган молиявий йўқотишларни минималлаштиришга қаратилган 8590-“Ички назорат тизими бузилишлари бўйича резерв” ишчи счёти таклиф этилган;
ички назорат тизимини шаффофлигини баҳолаш услубиёти CОСО моделини “назорат жараёнлари”, “хавф-хатарни бошқариш”, “ахборот ва алоқа”, “мониторинг”, “назорат муҳити” элементларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
ички аудит хизмати томонидан ўтказиладиган аудит жараёнларида аудиторлик далилларини олиш услули “чек лист” тамоилини қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхоналарда ички назорат ва ички аудит тизимини такомиллаштириш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
аналитик маълумотларни ўзида мужассамлаштирган рақамли сегментар ҳисобот шакллари “Индорама Коканд Фертилизерс анд Чемиcалс” АЖнинг амалий фаолиятига жорий қилинган. (“Индорама Коканд Фертилизерс анд Чемиcалс” АЖнинг 2024-йил 5-апрелдаги 11-69-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни корхонада жорий этилиши натижасида молиявий ҳисоботларнинг ахборот нафлилигини, оперативлилигини ошириш, корхоналарнинг молиявий ҳолати бўйича аниқ ва батафсил аналитик маълумотлар тақдим этилиши, қарор қабул қилиш жараёнини янада оптималлаштириш, ҳисоб-китобларда аниқлиликни таъминлаш, вақт ва ресурсларни тежаш имкониятини яхшилаган;
ички назорат тизими фаолиятига баҳо бериш шаффофлигини таъминлаш, мазкур тизимдаги ходимлар маъсулияцизлиги оқибатида юзага келадиган молиявий йўқотишлар ёки четланишларни минималлаштириш мақсадида тавсия этилган 8590-“Ички назорат тизими бузилишлари бўйича резерв” ишчи счёти “Индорама Коканд Фертилизерс анд Чемиcалс” АЖнинг амалиётига жорий этилган. (“Индорама Коканд Фертилизерс анд Чемиcалс” АЖнинг 2024-йил 5-апрелдаги 11-69-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий тавсияни жорий этилиши натижасида, корхона ички назорат тизимини мониторинг қилиш сифатини оширган, шунингдек, назорат тизимидаги камчиликлар туфайли юзага келиши мумкин бўлган молиявий йўқотишларни қоплаш имкониятини яратган;
ички назорат тизимини шаффофлигини баҳолашнинг CОСО модели асосида такомиллашган услубиёти “Индорама Коканд Фертилизерс анд Чемиcалс” АЖ амалиётига жорий қилинган. (“Индорама Коканд Фертилизерс анд Чемиcалс” АЖнинг 2024-йил 5-апрелдаги 11-69-сонли маълумотномаси). Ушбу тавсияни жорий этилиши натижасида ички назорат механизмларининг яхлит, ўзаро алоқадорликда аниқ ва тизимли ишлашига, шунингдек, ҳар бир элементнинг мантиқий кетма-кетлиги бўйича хулосалар олиш имконияти яхшиланиб, унинг натижадорлиги сезиларли даражада ортган;
ички аудит хизмати жараёнларида “чек листлар”ни жорий этиш асосида аудиторлик далилларини олиш усуллари “Индорама Коканд Фертилизерс анд Чемиcалс” АЖда амалиётга жорий этилган. (“Индорама Коканд Фертилизерс анд Чемиcалс” АЖнинг 2024-йил 5-апрелдаги 11-69-сонли маълумотномаси). Натижада, аудитнинг мақсадлари ва кўламини аниқлаш, аудит натижаларини таҳлил қилиш, ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда зарурий тавсиялар ишлаб чиқиш, мониторинг ва қайта текшириш жараёнларини тизимли ташкиллаш асосида аудит натижаларининг ишончлилиги ҳамда оперативлилиги таъминланган.