Ибрагимова Камола Саидбариевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
«Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш механизмини такомиллаштириш», 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt 639
Илмий раҳбар: Хашимова Наима Абитовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Тилляходжаев Музаффарходжа Абдупаттахович иқтисодиёт фанлари доктори, DSc, доцент, Мадрахимова Гуласал Рўзимбой қизи иқтисодиёт фанлари доктори, DSc, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақобатбардошликнинг нисбийлиги ҳамда соҳанинг хусусияти, амалдаги даражаси ва истиқбол мақсадларига кўра бозор талаблари устуворлиги ва истиқбол талаблари асосида ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган ҳолда маҳсулотлар рақобатбардошлигини комплекс баҳолаш босқичлари такомиллаштирилган;
маҳсулотлар рақобатбардошлигини оширишда сифатга таъсир этувчи соф дисконт қийматлари ва рақобатбардошликни таъминлашнинг ташкилий-ишлаб чиқариш тизимида соҳа хусусиятларига кўра илгарилаб стандартлаштириш, ўзаро боғлиқ обектлар кўрсаткичлари ва талаблари меъёрларини уйғунлаштиришга устуворлик беришнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
“УЗТЕХТГРОУП” ва “СИЁВУШ ТЕКСТИЛ БУХОРО” масъулияти чекланган жамиятларининг 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган рақобатбардошлигини оширишнинг прогноз кўрсаткичлари таққослама эконометрик моделга кўра ишлаб чиқилган.
“УЗТЕХТГРОУП” МЧЖ корхонасининг ишлаб чиқариш ҳаражатларини оптималлаштириш ва маҳсулотларни диверсификациялашга кўра, жумладан ипнинг сунийлик фоизининг сифат ва рақобатбардошлилик даражасига таъсири ва турли таркибли толалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш харажатларни камайтириш таклифлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
рақобатбардошликнинг нисбийлиги ҳамда соҳанинг хусусияти, амалдаги даражаси ва истиқбол мақсадларига кўра бозор талаблари устуворлиги ва истиқбол талаблари асосида ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланиб, шунга кўра маҳсулотлар рақобатбардошлигини комплекс баҳолаш босқичлари такомиллаштиришга оид таклиф “СИЁВУШ ТЕКСТИЛ БУХОРО” масъулияти чекланган жамияти амалиётига жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ДМ-56-сонли маълумотномаси, “СИЁВУШ ТЕКСТИЛ БУХОРО” МЧЖ корхонасининг 2024 йил 10 сентябрдаги 49-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг “СИЁВУШ ТЕКСТИЛ БУХОРО” масъулияти чекланган жамият фаолиятига жорий этилиши умумий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 1,3 фоизга оширишда муайян даражада хизмат қилган;
маҳсулотлар рақобатбардошлигини оширишда сифатга таъсир этувчи соф дисконт қийматлари ва рақобатбардошликни таъминлашнинг ташкилий-ишлаб чиқариш тизимида соҳа хусусиятларига кўра илгарилаб стандартлаштириш, ўзаро боғлиқ обектлар кўрсаткичлари ва талаблари меъёрларини уйғунлаштиришга устуворлик беришнинг мақсадга мувофиқлиги таклифи “СИЁВУШ ТЕКСТИЛ БУХОРО” МЧЖ корхонаси томонидан ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ДМ-56-сонли маълумотномаси, “СИЁВУШ ТЕКСТИЛ БУХОРО” МЧЖ корхонаси-нинг 2024 йил 10 сентябрдаги 49-сонли далолатномаси).Ушбу таклифнинг корхона амалиётига жорий этилиши тўқимачилик маҳсулоти экспортидаги улушини 1,7 фоизга оширишга муайян даражада хизмат қилган;
“УЗТЕХТГРОУП” ва “СИЁВУШ ТЕКСТИЛ БУХОРО” масъулияти чекланган жамиятларининг 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган рақобат-бардошлигини оширишнинг прогноз кўрсаткичларидан “УЗТЕХТГРОУП” МЧЖ корхонасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ДМ-56-сонли маълумотномаси, “УЗТЕХТГРОУП” МЧЖ корхонасининг 2024 йил 27 августдаги 245 сонли далолатномаси). Мазкур прогноз параметрлари бўйича берилган таклифлар асосида корхонанинг ички имкониятлардан янада самарали фойдаланиш ва бозор имкониятларини кенгайтириш ҳисобига корхона умумий маҳсулоти ҳажми муайян даражага оширишга хизмат қилган;
“УЗТЕХТГРОУП” МЧЖ корхонасининг ишлаб чиқариш ҳаражатларини оптималлаштириш ва маҳсулотларни диверсификациялашга кўра, жумладан ипнинг сунийлик фоизининг сифат ва рақобатбардошлилик даражасига таъсири ва турли таркибли толалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш харажатларни камайтириш таклифлари.“УЗТЕХТГРОУП” МЧЖ корхонаси ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ДМ-56-сонли маълумотномаси, “УЗТЕХТГРОУП” МЧЖ корхонасининг 2024 йил 27 августдаги 245-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиёга жорий этилиши трикотаж матоси ишлаб чиқариш сифатини 1,9 фоизга оширишга муайян даражада хизмат қилган.