Боратов Элдор Муҳитдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Адолат маънавиятнинг категорияси сифатида”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Fal387
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Иркаев Абдураҳим Панджиевич, фалсафа фанлари номзоди, профессор
Расмий оппонентлар: Пардаева Марҳабо Давлатовна, фалсафа фанлари доктори, доцент; Турдиев Бехруз Собирович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади адолатнинг маънавий универсал категория сифатида жамият барқарор тараққиётидаги аҳамиятини асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адолатнинг маънавиятнинг меъёрий категорияси сифатидаги мезоний (инсонлараро муносабатларни баҳолаш, инсоний идеалларга мос келиш), сиёсий-ҳуқуқий (манфаатларни ҳимоя қилиш, мувозанатни сақлаш, фаолликни ошириш), иқтисодий (тенглик, ижтимоий ҳимояланганлик) хусусиятлари ҳамда адолацизликнинг маънавий ҳолатни ифода этувчи протексионизм ва бюрократия, маҳаллийчилик ва боқимандалик, коррупсия ва истеъмолчилик каби кўринишлари асослаб берилган;
адолат жамият барқарорлигини (барқарорлаштирувчи ва инсон манфаатларини мувофиқлаштирувчи қадрият), миллий жипсликни (турли даражадаги манфаатларни уйғунлаштириш ва мувозанатни таъминлаш), миллий тараққиётни (ҳудудлараро иқтисодий диспропорцияларни камайтириш, коммунал ва инфратузилмавий соҳаларда тенглик) таъминлаш омили ҳамда ижтимоий тизимнинг адолатга асосланган мувозанатли ривожланишини таъминловчи марказий куч сифатидаги аҳамияти очиб берилган;
ижтимоий шериклик тўғрисидаги (манфаатлар мувозанати, қайта тақсимлаш ҳамда капитализмни сақлаш, кучсиз қатламни “ютиш”) муқобил ва қарама-қарши консептлар жамиятда адолат принципини таъминловчи (ҳуқуқларини тан олиш, тенглик, манфаатлар мувофиқлиги) институционал механизм сифатида компаративистик очиб берилган ҳамда Ўзбекистонда ижтимоий шерикликни ривожлантириш адолат, барқарорлик, тенгликни ҳаётга татбиқ этиш ва маънавий тараққиётни таъминлаш шарти сифатида далилланган;
адолатпарварликнинг инсон қадрини юксалтиришга оид критерийларининг маънавий тарбияга комиллик, ҳаракат ва меҳнатни эътироф этиш мезони, ботил ғояларга қарши маърифий иммунитет ва фаол фуқаролик позициясини шакллантириш воситаси сифатидаги таъсири аниқланган ҳамда ёш авлодда ташаббускорликни тарбиялаш, боқимандачилик кайфиятини олдини олиш тамойили сифатида аҳамияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Адолатнинг маънавий универсал категория сифатида жамият барқарор тараққиётидаги аҳамиятини ҳамда инсон қадрини улуғлаш ва миллий маънавиятни юксалтиришдаги ролини тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
адолатнинг маънавиятнинг меъёрий категорияси сифатидаги мезоний (инсонлараро муносабатларни баҳолаш, инсоний идеалларга мос келиш), сиёсий-ҳуқуқий (манфаатларни ҳимоя қилиш, мувозанатни сақлаш, фаолликни ошириш), иқтисодий (тенглик, ижтимоий ҳимояланганлик) хусусиятлари ҳамда адолацизликнинг маънавий ҳолатни ифода этувчи протексионизм ва бюрократия, маҳаллийчилик ва боқимандалик, коррупсия ва истеъмолчилик каби кўринишларига оид илмий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан, 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи 13-банди “Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда “Янги О'збекистон орзуси”ни рўёбга чиқариш бўйича тарғибот ташвиқот ишларини ташкил этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 24-июлдаги 331-сон маълумотномаси). Натижада, адолат категориясининг мазмун-моҳияти, унинг шакллари, инсон ривожланишидаги ўрни ҳақидаги фикрларни ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил қилишга хизмат қилган;
адолат жамият барқарорлигини (барқарорлаштирувчи ва инсон манфаатларини мувофиқлаштирувчи қадрият), миллий жипсликни (турли даражадаги манфаатларни уйғунлаштириш ва мувозанатни таъминлаш), миллий тараққиётни (ҳудудлараро иқтисодий диспропорцияларни камайтириш, коммунал ва инфратузилмавий соҳаларда тенглик) таъминлаш омили ҳамда ижтимоий тизимнинг адолатга асосланган мувозанатли ривожланишини таъминловчи марказий куч сифатидаги аҳамиятига доир фикрлар ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Нуқтайи назар” ҳамда 2024 йил 19-июн кунлари эфирга берилган “Ноёб мерос” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 20-июндаги 17-05/101-сон маълумотномаси). Натижада, радиотингловчиларнинг адолатнинг мазмун-моҳиятини, уни ташкил этувчи мезонлар ҳақидаги билимларини оширишга, уларда адолат туйғусини дастлаб оилада шакллантириш учун билдирилган тавсиялар радиотингловчиларнинг маънавий савиясини оширишга хизмат қилган;
ижтимоий шериклик тўғрисидаги (манфаатлар мувозанати, қайта тақсимлаш ҳамда капитализмни сақлаш, кучсиз қатламни “ютиш”) муқобил ва қарама-қарши консептлар жамиятда адолат принципини таъминловчи (ҳуқуқларини тан олиш, тенглик, манфаатлар мувофиқлиги) институционал механизм сифатида компаративистик очиб берилган ҳамда Ўзбекистонда ижтимоий шерикликни ривожлантириш адолат, барқарорлик, тенгликни ҳаётга татбиқ этиш ва маънавий тараққиётни таъминлаш шарти сифатидаги назарий умумлашмалар ва тавсияларидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаолиятида, жумлдан, “Аёллар қаноти”нинг “Соғлом оила – мустаҳкам оила”, “Фаровон оила” лойиҳаларида ҳамда “Ёшлар қаноти”нинг ижтимоий йўналишида белгилаб берилган вазифаларни рўёбга чиқаришда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2024-йил 7-августдаги 01-27/387-сон маълумотномаси). Натижада, дастурларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда назарий-методологик асос сифатида ҳамда партия томонидан томонидан ўтказилган тарғибот-ташвиқот тадбирларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
адолатпарварликнинг инсон қадрини юксалтиришга оид критерийларининг маънавий тарбияга комиллик, ҳаракат ва меҳнатни эътироф этиш мезони, ботил ғояларга қарши маърифий иммунитет ва фаол фуқаролик позициясини шакллантириш воситаси сифатидаги таъсири аниқланган ҳамда ёш авлодда ташаббускорликни тарбиялаш, боқимандачилик кайфиятини олдини олиш тамойили сифатида аҳамиятига оид амалий тавсия ва хулосалардан Қарши давлат университетида бажарилган 21-05/1т-8-рақамли “Маънавий етук ёшлар – порлоқ келажак сари йўл бошлар” (2021-2022 йй) грант лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 28-майдаги 04/2199-сон маълумотномаси). Натижада, грант доирасида “Ўз бизнесингни ярат” ва “Мен фаол ташаббускор ва етакчи” мавзуларида ўтказилган семинар тренингларда адолат, ижтимоий адолат, ижтимоий шериклик жамиятда миллий жипсликни ҳамда тараққиётни таъминловчи куч эканлиги исботланган, адолат асосида ижтимоий шериклик муносабатини шакллантиришга хизмат қилган.