Мамарахимов Бекзод Эркиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш ва бандлигини таъминлашнинг назарий асосларини такомиллаштириш», 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/Iqt740
Илмий раҳбар: Абдуллаев Суюн Артикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.1.16.03.
Расмий оппонентлар: Гафуров Убайдулло Вахабович, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Расулова Дилфуза Валиевна, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Куролов Кобилжон Кулманович, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бош мутахассиси, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш ва бандлигини таъминлашнинг назарий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
назарий-услубий ёндашувга кўра “ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ривожлантириш учун талаб этилувчи ишчи кучи ресурсларини миқдор ва сифат жиҳатидан тайёрлаш ва қайта тайёрлаш жараёнларининг узлюксизлиги тавсифини киритиш асосида такомиллаштирилган;
услубий ёндашувга кўра ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш жараёнининг ишлаб чиқариш, тақсимот, айирбошлаш ва истеъмол фазалари орқали ҳаракати давомида навбатдаги ишчи кучи гуруҳининг вужудга келиши ижтимоий маҳсулотни ишлаб чиқариш цикллари тавсифига мувофиқлигини таъминлаш нуқтаи назаридан асосланган;
услубий ёндашувга кўра ишчи кучини такрор ишлаб чиқаришнинг ҳар бир тури иқтисодий тизимнинг муайян давридан келиб чиққан ҳолда таркибий жиҳатдан (малакасиз, малакали, юқори малакали, инновацион такрор ишлаб чиқариш) ҳамда тоифасига қараб (қисқартирилган, оддий ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш) шаклларининг амал қилиш ҳолатлари назарий жиҳатдан асосланган;
ишчи кучи бозорига кириб келувчиларнинг асосий қисмни ёшлар ташкил этишини инобатга олган ҳолда, маҳаллалардаги ишсиз ёшларни ишчи кучи бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш орқали тадбиркорликка тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашда тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун имкониятлар яратишда (кредит ва субсидиялар ажратилиши) кўмаклашиш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш жараёнларига таъсир этувчи омилларнинг динамик ҳаракатидаги корреляцион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар иқтисодий фаол аҳоли ўсиш даражасининг кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш ва бандлигини таъминлашнинг назарий асосларини такомиллаштириш бо'йича олинган натижалар асосида:
назарий-услубий ёндашувга кўра “ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ривожлантириш учун талаб этилувчи ишчи кучи ресурсларини миқдор ва сифат жиҳатидан тайёрлаш ва қайта тайёрлаш жараёнларининг узлюксизлиги тавсифини киритиш асосида такомиллаштиришга оид назарий ва услубий ёндашувдан 410 000 - “Бизнес ва бошқарув” ва 310 000 - “Ижтимоий ва хулқ атворга мансуб фанлар” таълим соҳаларининг барча таълим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган «Иқтисодиёт назарияси», «Иқтисодиёт» номли дарсликларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 14-августдаги 418-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сонли буйруқлари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида олий ўқув юрти талабаларида ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш ҳамда ишчи кучини такрор ҳосил қилиш тушунчалари ўртасидаги фарқли жиҳатлар бўйича янада кенгроқ назарий-услубий билим ва кўникмалар ҳосил қилиш имкони яратилган;
назарий-услубий ёндашувга кўра услубий ёндашувга кўра ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш жараёнининг ишлаб чиқариш, тақсимот, айирбошлаш ва истеъмол фазалари орқали ҳаракати давомида навбатдаги ишчи кучи гуруҳининг вужудга келиши ижтимоий маҳсулотни ишлаб чиқариш цикллари тавсифига мувофиқлигини таъминлашга оид назарий ва услубий ёндашувдан 410 000 - “Бизнес ва бошқарув” ва 310 000-“Ижтимоий ва хулқ атворга мансуб фанлар” таълим соҳаларининг барча таълим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган «Иқтисодиёт назарияси», «Иқтисодиёт» номли дарсликларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 14-августдаги 418-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сонли буйруқлари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида олий ўқув юрти талабаларида ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш фазаларининг амал қилиши ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш жараёнига такрорий жалб қилиниши бўйича назарий-услубий билим ва кўникмалар ҳосил қилиш имкони яратилган;
услубий ёндашувга кўра, услубий ёндашувга кўра ишчи кучини такрор ишлаб чиқаришнинг ҳар бир тури иқтисодий тизимнинг муайян давридан келиб чиққан ҳолда таркибий жиҳатдан (малакасиз, малакали, юқори малакали, инновацион такрор ишлаб чиқариш) ҳамда тоифасига қараб (қисқартирилган, оддий ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш) шаклларининг амал қилиш ҳолатларига оид назарий ва услубий ёндашувдан 410 000 - “Бизнес ва бошқарув” ва 310 000 - “Ижтимоий ва хулқ атворга мансуб фанлар” таълим соҳаларининг барча таълим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган «Иқтисодиёт назарияси», «Иқтисодиёт» номли дарсликларини тайёрлашда ҳамда Касбий кўникмалар марказлари тингловчилари учун дастурлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 14-августдаги 418-сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги №01/00-03/10-3398-сонли далолатномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида олий ўқув юрти талабаларида ишчи кучини такрор ишлаб чиқаришнинг ишчи кучининг даражасига қараб турли тоифаларга бўлиш кераклиги бўйича назарий-услубий билим ва кўникмалар ҳосил қилиш имкони яратилган;
ишчи кучи бозорига кириб келувчиларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил этишини инобатга олган ҳолда, маҳаллалардаги ишсиз ёшларни ишчи кучи бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш орқали тадбиркорликка тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашда тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун имкониятлар яратиш (кредит ва субсидиялар ажратилиши)да кўмаклашиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 11-августдаги ПҚ-4804-сон Қарорининг 6-иловасидаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишчи кучининг рақобатбардошлигини ошириш” Дастурини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги №01/00-03/10-3398-сонли далолатномаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2024-йил 12-ноябрдаги 04-13/1048-сонли далолатномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида мамлакатимиздаги ишчи кучи бозорига кириб келаётган ёшларнинг қайси касб-ҳунарни эгаллашлари ва ушбу соҳада тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур имкониятлар ва молиявий маблағларга эга бўлиш имкони яратилган;
Ўзбекистонда ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш жараёнларига таъсир этувчи омилларнинг динамик ҳаракатидаги корреляцион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар иқтисодий фаол аҳоли ўсиш даражасининг кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “Мамлакат ҳудудларида аҳоли даромадларини ошириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги №01/00-03/10-3398-сонли далолатномаси). Мазкур илмий таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимизда келгуси даврда ишчи кучи бозорини тартибга солиш имконияти яратилган.