Сабурова Насиба Розумовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожланишини моделлаштириш ва прогнозлаш (Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани мисолида)», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt.4040.
Илмий раҳбар: Беркинов Базарбай Беркинович иқтисодёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Илёс Султанович, Ургенч давлат университети, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Аюбджанов Аббос Ҳасилович, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мураккаб экологик шароитда қишлоқ ҳудудий тизимларини ижтимоий - иқтисодий ривожланишини моделлаштириш усулларини тадқиқ этиш ва уларни туман қишлоқ ҳудуди мисолида синаб кўриш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мураккаб экологик шароитда фаолият юритаётган қишлоқ ҳудудида аҳолини иш билан банд қилиш, улар турмуш сифатини яхшилаш ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг комплекс дастурини амалга оширишнинг “аҳоли сифати” мезони, модели ва алгоритмларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
қишлоқ ҳудудларида деҳкончилик ва чорвачиликга ихтисослашган хўжаликларнинг яқин ва ўрта истиқболда ривожланиши аҳолининг озиқ-овқатга бўлган истемол талаби, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тақсимлаш баланси ўзгариши кўп омилли динамик қатар сифатида такомиллаштирилган.
қишлоқ ҳудудлари аҳоли таркиби ўзгаришининг узоқ муддатли тенденциялари асосида ижтимоий соҳа обектларини истиқболда ривожланиш босқичлари даврлар кесимида таҳлил қилиш орқали қишлоқ ҳудудларини ижтимоий – иқтисодий ривожланишини моделлаштириш ва прогнозлаш такомиллаштирилган;
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманининг асосий капиталга инвестициялар киритиш, бюджет даромадлари ва харажатларининг истиқболда ўзгаришини ифодаловчи эконометрик моделлар асосида 2030-йилга қадар муқобил вариантлари прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожланишини моделлаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
мураккаб экологик шароитда фаолият юритаётган қишлоқ ҳудудида аҳолини иш билан банд қилиш, улар турмуш сифатини яхшилаш ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш комплекс дастурини амалга ошириш “аҳоли сифати” мезони, модели ва алгоритмларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштириш таклифидан Хўжайли тумани қишлоқ ҳудудларини ижтимоий – иқтисодий ривожланиш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 27-майдаги 05/07/04/208-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудда аҳоли бандлиги, улар яшаш сифати ва даромадлари ошишининг асосланганлик даражасини яхшилаш имкони яратилган;
қишлоқ ҳудудларида деҳқончилик ва чорвачиликга ихтисослашган хўжаликларнинг яқин ва ўрта истиқболда ривожланиши аҳолининг озиқ-овқатга бўлган истеъмол талаби, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тақсимлаш баланси ўзгаришининг кўп омилли динамик қатор сифатида такомиллаштириш таклифидан Хўжайли тумани деҳқончилик ва чорвачилик соҳаларини истиқболда ривожланиш кўрсаткичларини асослашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-й. 27-майдаги 05/07/04/208-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Хўжайли туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2030 йилда 2023 йилга нисбатан қарийб 40 фоиз ортиши мумкинлиги аниқланган;
қишлоқ ҳудудлари аҳолиси таркиби ўзгаришининг узоқ муддатли тенденциялар асосида ижтимоий соҳа обектларининг истиқболдаги ривожланиш босқичларини даврлар кесимида таҳлил қилиш орқали қишлоқ ҳудудларини ижтимоий – иқтисодий ривожланишини моделлаштириш ва прогнозлаш такомиллаштириш таклифидан Хўжайли туманининг ижтимоий обектларини бошқариш бўлимида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-й. 27-майдаги 05/07/04/208-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Хўжайли тумани ижтимоий соҳа обектларида талаб ва таклиф мувозанатига эришиш имкони яратилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманининг асосий капиталга инвестициялар киритиш, бюджет даромадлари ва харажатларининг истиқболда ўзгаришини ифодаловчи эконометрик моделлар асосида 2030-йилларга қадар ишлаб чиқилган муқобил вариантли прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Хўжайли тумани ижтимоий – иқтисодий ривожланиши дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-й. 27-майдаги 05/07/04/208-сонли маълумотномаси).. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Хўжайли тумани ижтимоий – иқтисодий ривожланиши бўйича асосланган бошқарув қарори қабул қилиш имкониятлари кенгайган.