Байжанов Тимурнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ишни судга қадар юритиш босқисҳида терговга тегишлилик институтини такомиллаштириш”, “12.00.09 – Жинойат рроцесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ, суд эксрертизаси (юридик фанлар)”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Yu1703. Илмий раҳбар: Ражабов Бахтийор Алмахматовисҳ, юридик фанлар доктори,
профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Муродов Бахтиёржон Баҳодирович, юридик фанлар доктори, профессор; Ботаев Мурод Джуманшикович, юридик фанлар боъйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ишни судга қадар юритиш босқичида терговга тегишлилик юзасидан олимларнинг илмий қарашларини тадқиқ қилган ҳолда илмий мунозарага киришиб, терговга тегишлилик институтига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги коллизион ҳолатларни тадқиқ қилиш асосида қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тергов органларининг фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олиш жиноятларининг олдини олиш, уларни тез ва тўла очиш, айбдор шахсларни аниқлаш ва уларнинг айбини исботлаш фаолияти самарадорлиги тезкор-қидирув ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси хизматлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш зарурати билан боғлиқлигини инобатга олиб, бу турдаги жиноятлар ички ишлар органларининг терговига тегишли бўлиши лозимлиги асослантирилган;
тергов органларининг фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатномасиз қазиб олиш жиноятининг олдини олиш, уларни тез ва тўла очиш, айбдор шахсларни аниқлаш ва уларнинг айбини исботлаш фаолияти самарадорлиги тезкор-қидирув ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси хизматлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш зарурати билан боғлиқлигини инобатга олиб, бу турдаги жиноятлар ички ишлар органларининг суриштирувига тегишли бўлиши лозимлиги асослантирилган;
жиноят ва ҳодисаларга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларни тегишлилигига кўра юборилиши лозимлиги ҳақида асослар аниқланган пайтдан эътиборан терговга қадар текширувнинг барча материаллари бир суткадан кечиктирмасдан терговга қадар текширувнинг тегишлилигига кўра юборилиши зарурати асослантирилган;
одам ўлими билан боғлиқ фош этилмаган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, номусга тегиш, жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш, уй-жойга кириб содир этилган босқинчилик, жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш, ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаш билан боғлиқ жиноятлар бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Тергов департаменти раҳбариятининг кўрсатмасига асосан тергов бошқармалари томонидан олиб бориши лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишни судга қадар юритиш босқичида терговга тегишлилик институтини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тергов органларининг фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олиш жиноятларининг олдини олиш, уларни тез ва тўла очиш, айбдор шахсларни аниқлаш ва уларнинг айбини исботлаш фаолияти самарадорлиги тезкор-қидирув ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси хизматлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш зарурати билан боғлиқлигини инобатга олиб, бу турдаги жиноятлар ички ишлар органларининг терговига тегишли бўлиши лозимлиги ҳақидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 28 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ерни ва ер ости бойликларини асраб қолишга ҳамда муҳофаза қилишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-984-сон Қонуннинг 2-моддаси 1-банди (Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 345-моддаси бешинчи қисмига киритилган ўзгартириш)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 10 январдаги 3дн/5-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши тергов давомида шахс ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда қонунийликни таъминлашга хизмат қилган;
тергов органларининг фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатномасиз қазиб олиш жиноятининг олдини олиш, уларни тез ва тўла очиш, айбдор шахсларни аниқлаш ва уларнинг айбини исботлаш фаолияти самарадорлиги тезкор-қидирув ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси хизматлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш зарурати билан боғлиқлигини инобатга олиб, бу турдаги жиноятлар ички ишлар органларининг суриштирувига тегишли бўлиши лозимлиги ҳақидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 28 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ерни ва ер ости бойликларини асраб қолишга ҳамда муҳофаза қилишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-984-сон Қонуннинг 2-моддаси 2-банди (Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 3812-моддаси биринчи қисмига киритилган ўзгартириш)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 10 январдаги 3дн/5-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши тергов давомида шахс ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда қонунийликни таъминлашга хизмат қилган;
амалдаги Жиноят-процессуал кодексида жиноят ва ҳодисаларга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларнинг ҳудудий ёки терговга қадар текширувнинг тегишлилигига кўра юборилиши белгиланмаганли боис Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 329-моддасини “жиноят ва ҳодисаларга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларнинг ҳудудий ёки терговга қадар текширувнинг тегишлилигига кўра юборилиши лозимлиги ҳақида асослар аниқланган пайтдан эътиборан бир суткадан кечиктирмасдан тўпланган ҳужжатлар терговга қадар текширувнинг тегишлилигига кўра юборилиши лозим” мазмунидаги бешинчи қисм билан тўлдириш ҳақидаги таклифидан “Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги” Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 10 январдаги 3дн/5-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши тергов давомида шахс ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда қонунийликни таъминлашга хизмат қилади.
одам ўлими билан боғлиқ фош этилмаган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, номусга тегиш, жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш, уй-жойга кириб содир этилган босқинчилик, жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш, ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундан билан боғлиқ жиноятлар бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Тергов департаменти раҳбариятининг кўрсатмасига асосан тергов бошқармалари томонидан олиб бориши лозимлигига доир таклифидан Ички ишлар вазирининг 2017 йил 12 июндаги 100-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этиш тўғрисида”ги йўриқноманинг 69-банди иккинчи хат бошига ўзгартириш ва қўшимча киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг 2024 йил 4 мартдаги 18/1595-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши жиноят ишларини тез, тўла ва холисона тергов қилинишига хизмат қилган.