Ашуров Дилшод Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нотариат соҳасини бошқаришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Yu465
Илмий раҳбар: Хакимов Рахимжон Расулжонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Нематов Жўрабек Нематиллоевич; юридик фанлар номзоди Рахмонов Акмал Эргашевич.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида нотариат соҳасини бошқаришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд ҳуқуқий-амалий муаммоларни таҳлил қилиш, уларни ҳал этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда қонунчилик базаси ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишдан ибоорат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танловни холисона ўтказиш ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини муносиб номзодларга бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси таркибига Нотариал палата вакиллари ва нотариусларни киритиш зарурлиги асослантирилган;
Нотариал палата Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тузиладиган ҳудудий бошқармалари билан биргаликда нотариатнинг ягона ўзини ўзи бошқариш тизимини ташкил этиши, унинг вазифалари ва ваколатларига ўхшаш вазифалар ҳамда ваколатларга эга бўлган бошқа ташкилотларни ташкил этишга йўл қўйилмаслиги асослаб берилган;
Нотариал палата раиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тақдимномасига биноан Нотариал палата конференцияси томонидан, ушбу конференция сайлаган Нотариал палата бошқаруви аъзолари орасидан беш йил муддатга сайланиш тартибини жорий этиш зарурлиги асослантирилган;
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фаолияти туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мақсадида Нотариал палата ҳузурида Компенсация фонди ташкил этилиши зарурлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:
давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танловни холисона ўтказиш ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини муносиб номзодларга бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси таркибига Нотариал палата вакиллари ва нотариусларни киритиш зарурлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 31-моддаси янги таҳририни ишлаб чиқишда инобатга олинган. (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқоти институтининг 2024-йил 27-ноябрдаги 3/08-237-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши нотариуслар корпусини холисона шакллантириш ва танлов ўтказиш ҳамда хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини муносиб номзодларга бериш учун шарт-шароит яратади;
Нотариал палата Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тузиладиган ҳудудий бошқармалари билан биргаликда нотариатнинг ягона ўзини ўзи бошқариш тизимини ташкил этиши, унинг вазифалари ва ваколатларига ўхшаш вазифалар ҳамда ваколатларга эга бўлган бошқа ташкилотларни ташкил этишга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг
224-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган. (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқоти институтининг 2024-йил 27-ноябрдаги 3/08-237-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши нотариат институтига ўзини ўзи тартибга солиш механизмни жорий этилишига хизмат қилди;
Нотариал палата раиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тақдимномасига биноан Нотариал палата конференцияси томонидан, ушбу конференция сайлаган Нотариал палата бошқаруви аъзолари орасидан беш йил муддатга сайланиш тартибини жорий этиш зарурлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 226-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган. (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқоти институтининг 2024-йил 27-ноябрдаги 3/08-237-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши нотариуслар ҳамжамиятининг манфаатларини қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимияти органларида ифода этилишининг ташкилий-ҳуқуқий механизмни мустаҳкамланишига хизмат қилди;
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фаолияти туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мақсадида Нотариал палата ҳузурида Компенсация фонди ташкил этиш зарурлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 227-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган. (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқоти институтининг 2024-йил 27-ноябрдаги 3/08-237-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмни мустаҳкамланиши ва фуқароларнинг нотариуслар профессионал хизматларига бўлган ишончини ошишига хизмат қилган.