Sayt test rejimida ishlamoqda

Асланов Алишер Қаҳрамон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Марказий Қизилқум фосфоритлари асосидаги НПКС комплекс ўғитларини олиш технологияси», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.2.PhD/Т4581.
Илмий раҳбар: Ўрозов Тўлқин Саматович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/7.06.2024.К/Т.06.03. 
Расмий оппонентлар: Темиров Ўктам Шавкатович, техника фанлари доктори, доцент; Алимов Умарбек Кадирберганович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Қизилқум фосфоритларини олтингугурт иштирокида аммоний сулфат, карбамид, калий хлоридлар каби озиқа сифатида фойдаланиладиган моддалар билан фаоллаштириш орқали мураккаб азот-фосфор-калий-олтингугуртли мураккаб комплекс ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фосфорит намуналарини олтингугурт иштирокида аммоний сулфат, карбамид, калий хлоридлар каби озуқа модда сифатида фойдаланиладиган тузлар ёрдамида фаоллаштириш жараёни тадқиқ қилиниб, фосфоритларнинг фаолланиши тузлар ҳисобига ўртача 5,3 баробарга ошириши аниқланган;
бойитилмаган ва паст сифатли фосфоритларининг олтингугурт иштирокида аммоний сулфат, калий хлорит ва карбамидлар ҳамда сулфат кислотанинг тоълиқсиз меъёрлари иштирокида қайта ишлаш жараёнида ҳам фаолланиш тузлар ҳисобига ўртача 6,2 баробарга ошиши аниқланган;
таркибида НПКС компонентларни сақлаган оъғитлар олишнинг технологияси ишлаб чиқилган, жараённинг моддий баланслари ва технологик кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилган;
таркибида НПКС каби бир нечта озуқа элементларини ўзида сақлаган мураккаб таркибли оъғитларнинг физик-кимёвий, реологик ва товар хоссалари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қизилқум фосфорит наъмуналарини олтингугурт ва аммоний сулфат, карбамид, калий хлоридлар билан қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Марказий Қизилқум фосфоритларидан таркибида НПКС компонентларни сақлаган мураккаб ўғитларни олиш технологияси Электрокимёзавод ҚК АЖнинг “2026-2028-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК-АЖ корхонасининг 2024 йил 19 ноябрдаги  465/11-сон маълумотномаси). Натижада, деҳқончилик талабларига тўлиқ жавоб берадиган НПКС ли мураккаб ўғитлар олиш имконини берган;
Марказий Қизилқум фосфоритларини олтингугурт иштирокида тузлар ва сулфат кислотанинг тўлиқсиз меъёри билан фаоллаштириб НПКС ли мураккаб ўғит олиш технологияси Электрокимёзавод ҚК АЖнинг “2026-2028-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК-АЖ корхонасининг 2024 йил 19 ноябрдаги  465/11-сон маълумотномаси). Натижада, таркибида бир нечта озуқа элементларини ўзида сақлаган НПКС ли мураккаб ўғитлар олиш имконини берган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish