Sayt test rejimida ishlamoqda

Аллаяров Хамза Назаралиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Термиз тумани тупроқларининг ҳозирги ҳолати ва уларнинг микробиологик индикацияси», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/В1287.
Илмий раҳбар: Қодирова Дилрабо Абдукаримовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.05.03.
Расмий оппонентлар: Парпиев Ғофуржон Тохирович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Умаров Отабек Рафоилович, биология фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Термиз туманида тарқалган тупроқларнинг кимёвий, агрокимёвий, агрофизикавий ва микробиологик хусусиятларини функсионал тизим сифатида комплекс аниқлаш асосида ҳозирги ҳолатини баҳолаш ва микробиологик индикациясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Сурхон-Шеробод воҳаси чўл минтақаси шароитида олиб борилган микробиологик тадқиқотлар асосида ҳар бир тупроқ типи ва типчаларининг унумдорлик ҳолатини комплекс баҳолаш имконини берувчи индикатор микроблар аниқланган;
тупроқларнинг фитосанитар ҳолатини яхшилаш ва тупроқ биоремедиациясида фойдаланиш мумкин бўлган истиқболли интродуцент микроорганизмлар - Баcиллус ҳамда Псеудомонас туркумларига мансуб бактериялар (фитопатоген организмлар сонини камайтирадиган) аниқланган; 
Термиз тумани ҳудудида суғорма деҳқончилик туфайли чўл-қумли > чўл-ўтлоқи > ўтлоқи-аллювиал тупроқлар томон агрегация ва гумификация жараёни фаоллашиб, устки қатламларида ил ва майда чанг заррачалар ҳамда гумус миқдорининг ортиши ҳисобига унумдор агроирригацион (0-55; 0-57 ва 0-85 см лик) қатламлар шаклланганлиги асосланган;
Сурхон-Шеробод воҳаси чўл минтақасидаги турли даражада шўрланган суғориладиган чўл-қумли, чўл-ўтлоқи ва ўтлоқи-аллювиал тупроқ айирмаларида микроорганизм фаоллигига сулфатли ва хлорид-сулфатли шўрланиш типи химизми билан корреляцион боғлиқлиги илмий асосланган ва индикацион ташхиси ишлаб чиқилган;
тупроқларда микроорганизм гуруҳларининг тарқалиши, миқдори ва тур таркибининг турли даражада шўрланиш жараёнлари таъсирида ўзгариши илмий асосланган;
тупроқларда кечаётган биологик жараёнларнинг йўналишини тавсифлаш имконини берувчи асосий гуруҳ микроорганизмлари билан тупроқларнинг таъминланганлик даражаси аниқланган; 
микробиологик тадқиқотлар мажмуасига асосланган ҳолда тупроқларни экологик-микробиологик мониторинг қилиш тупроқларнинг агроекологик ҳолатини эрта ташхислаш ва унумдорлигини баҳолашда биомониторинг мезонлари сифатида фойдаланиш мумкинлиги илмий жиҳатдан асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё вилояти Термиз тумани ҳудудида тарқалган чўл-қумли, чўл-ўтлоқи ва ўтлоқи-аллювиал тупроқларнинг агрофизикавий, агрокимёвий хоссалари ҳамда уларнинг микробиологик индикацияси бўйича олинган илмий натижалари асосида:
Термиз тумани “Намуна” массиви суғориладиган тупроқларининг 1:10000 масштабда тузилган шўрланиш картограммаси массивнинг 1891 га ер майдонларида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Ресрубликаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 11 ноябрдаги 05/05-04-588-сон маълумотномаси). Натижада, массивдаги суғориладиган тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини сақлаш ва ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш имконини берган; 
геоахборот технологиялари асосида суғориладиган тупроқларнинг озиқа элементлари (ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчан калий) билан таъминланганлигини ифодаловчи 1:10000 масштабдаги рақамли хариталари Термиз тумани “Намуна” массивнинг 1891 гектар ер майдонларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Ресрубликаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 11 ноябрдаги 05/05-04-588-сон маълумотномаси). Натижада, массивидаги фермер хўжаликлари суғориладиган ер майдонларига хўжалик тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда минерал ўғитларни мақбул меёрларини белгилаш, фосфорли ва калийли ўғитларни табақалаштириб қўллаш имконини берган;
суғориладиган тупроқларнинг гумус билан таъминланганлигини акс эттирувчи рақамли хариталар Термиз тумани “Намуна” массивида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Ресрубликаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 11 ноябрдаги 05/05-04-588-сон маълумотномаси). Натижада, глобал иқлим ўзгариши шароитида тупроқда содир бўлаётган дегумификация жараёнларини баҳолаш ва тупроқни органик модда билан бойитишга қаратилган агротехник тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;
тупроқларнинг микробиологик ҳолатини (аммонификатор, замбуруғ, актиномицет) тавсифловчи рақамли хариталар Термиз тумани “Намуна” массивида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Ресрубликаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 11 ноябрдаги 05/05-04-588-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқларни “соғломлилиги” ва тупроқларнинг экологик ҳолатига микрофлоранинг таъсирини баҳолаш ҳамда унумдорлигини оширишнинг билологик йўлларини ишлаб чиқишда илмий асос бўлиб хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish