Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодийев Неъматжон Садировисҳнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Интегратив йондашув асосида талабаларга умумкасбий фанларни оъқитиш методикасини такомиллаштириш (Машина деталлари фани мисолида), 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped5256 
Илмий раҳбар: Тўхтаева Зебо Шарифовна, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: 
“Тошкент ирригация ва қишлоқ хоъжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: 
Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/29.10.2021.Т.101.03
Расмий оппонентлар:
1. Собиров Толиб Рузиевич, педагогика фанлари номзоди, профессор. (ихтисослик шифри 13.00.02); 
2. Муродова Феруза Рашидовна,  педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор. (ихтисослик шифри 13.00.02) Илмий кенгаш аъзоси;
Етакчи ташкилот: Урганч Давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида интегратив ёндашув асосида умумкасбий фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик имкониятлари ҳамда дидактик шарт-шароитлари электрон ўқув-услубий таъминотини интеграциялаш асосидаги дастурий ишланмаларни трансформациялаш ҳамда тизимли, компетентли, фаолиятли ёндашувлар асосида аниқлаштирилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларга машина деталлари ва лойиҳалаш асослари фанини ўқитишни ташкилий-функсионал модели функсионал, морфологик, ахборотли мақсад тизимига асосланган мантиқий, фрейм, семантик ҳамда ишлаб чиқариш компонентларини қўллаш асосида моделлаштирилган;
техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларга машина деталлари ва лойиҳалаш асослари фанини ўқитиш методикасини интегратив ёндашув асосида талабаларда замонавий роботлар механизми, кинематик таҳлил қилиш, деталларни АутоCАД тизимида визуаллаштириш асосида такомиллаштирилган ва илмий асослаб берилган; 
бўлажак муҳандисларга мотивацион, когнитив, фаолиятли ва рефлексив компетенсияларнинг шаклланганлигини баҳолаш меъзонлари интегратив ўқитиш методикасига асосланган касбий сифатлар (креативлик, интеллектуаллик, мобиллик)ни талабаларнинг ўқув-манипулятив фаолияти натижаларини умумлаштириш натижасида қиёсий таҳлил қилинган ва оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Интегратив ёндашув асосида талабаларга умумкасбий фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
интегратив ёндашув асосида талабаларга умумкасбий фанларни ўқитишнинг ташкилий-педагогик, педагогик-психологик ва дидактик шарт-шароитлари электрон ўқув-услубий таъминоти, талаба портфолиоси ва дастурий ишланмалар (АутоCАД) ишлаб чиқиш ҳамда тизимли, компетентли, фаолиятли ёндашувлар асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Машина деталлари ва лойиҳалаш асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (ОТФваИ вазирлигининг 2023 йил 25 августдаги №391-сонли буйруғи асосида тасдиқланган ўқув адабиёти гувоҳномаси). Натижада мазкур дарслик талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларга умумкасбий фанларни ўқитишнинг ташкилий-функсионал моделига асосланган методик модели мақсадли, мазмунли, жараёнли ва натижавий компонентлар интегративлигида тизимлилик, прогностик, универсаллик, изчиллик, иерархия ва моделлаштириш тамойиллари асосида ишлаб чиқишга оид таклифлардан “Интенсив боғларни тупроқ ичидан суғоришнинг сув тежамкор технологиясини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (“ТИҚХММИ” МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтининг 2023.21.08даги № 202107019-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришни башоратлашга хизмат қилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларга умумкасбий фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштиришга ва техника олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларнинг саводхонлик, интеллектуаллик, мобиллик каби муҳандисликка хос касбий сифатларини ва касбий компетентлигини ривожланганлик даражаларини баҳолаш мезонларини такомиллаштиришга оид таклифлар “Машина деталлари ва лойиҳалаш асослари фанидан курс лойиҳасини бажариш бўйича ўқув қўлланма” (ОЎМТВнинг  2022  йил 25-ноябрдаги 388-сонли буйруғи асосида тасдиқланган ўқув адабиёти гувоҳномаси) ва “Материаллар қаршилиги фанидан тажриба ишларини бажариш бўйича ўқув қўлланма” (2022 йил 25-ноябрдаги 429-сонли буйруғи асосида тасдиқланган ўқув адабиёти гувоҳномаси)лар мазмунига сингдирилган. Натижада ишлаб чиқилган ўқув қўлланма таълим сифатини ва педагогик тажриба-синов ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
Бухоро муҳандислик - технология институти “ТИҚХММИ” МТУ Бухоро табииу ресурсларни бошқариш институти ва Қарши ирригациуа ва қишлоқ хоъжалиги технологиуалари институтлари  таълим жараёнида қўлланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29 декабрдаги 02/01-01-191-сон маълумотномаси). Мазкур технологиялар, қўлланмалар, интегратив йондашув асосида талабаларга умумкасбий фанларни оъқитиш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish