Рузметова Нилуфар Фарходовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Коронавирус инфeкциясида ривожланмаган ҳомиладорликни прогнозлаш ва профилактикасининг патогeнeтик жиҳатлари”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2023.1.PhD/Tib3264.
Илмий раҳбар: Шукуров Фархад Ишкулович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Туксанова Дилбар Исматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Муминова Нигора Хайритдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий -амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ривожланмаган ҳомиладорликларни прогнозлаш, профилактикаси ва абортдан кейинги даврда реабилитация усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коронавирус инфекцияси билан касалланган ҳомиладор аёлларда (иммунологик таҳлиллар асосида) ривожланмаган ҳомиладорлик ҳолатида яллиғланиш белгилари, жумладан, IL-6 даражасининг ошиши, шунингдек, иммун тизимининг гиперактив реакцияси ва яллиғланиш жараёни ҳомиланинг нормал ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши исботланган;
коронавирус инфекцияси билан касалланган аёлларда (гормонал таҳлиллар асосида) ривожланмаган ҳомиладорлик ҳолатида гравидар гормонлар даражасида жиддий ўзгаришлар аниқланган, хусусан хорионик гонадотропин-β даражаси пасайиши, α-фетопротеин (АФП) даражасининг ошиши ва прогестерон гормони даражасининг пасайиши кузатилиб, ушбу гормонал дисбаланс COVID-19 фонида ривожланмаган ҳомиладорлик патогенезида муҳим рол ўйнаши асосланган;
коронавирус инфекцияси сабабли ривожланмаган ҳомиладорлик ҳолатида (морфологик ва иммуногистокимёвий таҳлиллар асосида) абортив материал таҳлилида децидуал тўқималарда лейкоцитар инфильтрация, қон қуйилиш ўчоқлари, синцитиотрофобласт ҳужайраларида ўчоқли пролиферация ва қон томирларининг етарли даражада ривожланмаганлиги қайд этилган, шунингдек, Pdl-1 рецепторининг фокал, гетероген ва диффуз экспрессияси аниқланган;
коронавирус инфекцияси сабабли ривожланмаган ҳомиладорликни (гормонал терапия ва реабилитация усуллари асосида) профилактика қилиш мақсадида микронизирланган прогестеронни қўллаш ҳомиладорликни муваффақиятли сақлаб қолишга ёрдам бериши, шунингдек, COVID-19 сабабли ривожланмаган ҳомиладорлик ҳолатларида абортдан кейинги даврда репродуктив функцияни тиклаш мақсадида дроспиренон ва эстетрол моногидрат таркибли комбинирланган перорал контрацептивини қўллаш ҳайз цикли ва репродуктив функция тикланишига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги 08/78-сон хулосасига асосан:
биринчи илмий янгилик: коронавирус инфекцияси билан касалланган ҳомиладор аёлларда (иммунологик таҳлиллар асосида) ривожланмаган ҳомиладорлик ҳолатида яллиғланиш белгилари, жумладан, IL-6 даражасининг ошиши, шунингдек, иммун тизимининг гиперактив реакцияси ва яллиғланиш жараёни ҳомиланинг нормал ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: цитокинлар – IL-6 ва IFN-γ – даражаларининг юқори кўрсаткичларда аниқланиши ҳомиладорлик кечишини баҳолаш, иммунологик хавфни прогнозлаш ва ривожланмаган ҳомиладорликни эрта аниқлаш учун аниқ биомаркер сифатида фойдаланиш имконини яратади. Ушбу мезонларнинг жорий этилиши клиник амалиётда тахминий баҳоларга эмас, балки ишончли лаборатор параметрларга асосланган профилактика ва скрининг мезонлари сифатида фойдаланиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотда аниқланган иммунологик кўрсаткичлар асосида ривожланмаган ҳомиладорлик хавфини эрта босқичда баҳолаш имконияти пайдо бўлди. Бу эса инвазив текширувлар (биопсия, морфологик таҳлил ва гистология) дан воз кечиш имконини яратиб, ҳар бир аёл учун ўртача 400000 сўмгача сарфни камайтириш имконини берди. Шунингдек, самарали ташхис ва профилактика орқали ҳар бир беморга кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг умумий харажатлари 150000 сўмгача қисқартирилди, бу эса соғлиқни сақлаш тизимида бюджет тежамкорлигини таъминлайди. Хулоса: ушбу тадқиқот доирасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ривожланмаган ҳомиладорлик хавфини IL-6 ва IFN-γ даражалари асосида аниқлаш имконини берувчи самарали иммунологик тахислаш ва прогнозлаш мезонлари ишлаб чиқилди. Ушбу мезонлар ҳомиладорлик даврида касалликнинг оғирлик даражасини баҳолаш, ҳомилани сақлаб қолиш стратегиясини белгилаш ва индивидуал терапевтик тактикани шакллантиришда катта амалий ва стратегик имкониятини беради.
иккинчи илмий янгилик: коронавирус инфекцияси билан касалланган аёлларда (гормонал таҳлиллар асосида) ривожланмаган ҳомиладорлик ҳолатида гравидар гормонлар даражасида жиддий ўзгаришлар аниқланган, хусусан хорионик гонадотропин-β даражаси пасайиши, α-фетопротеин (АФП) даражасининг ошиши ва прогестерон гормони даражасининг пасайиши кузатилиб, ушбу гормонал дисбаланс COVID-19 фонида ривожланмаган ҳомиладорлик патогенезида муҳим рол ўйнаши асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқотда аниқланган ХГЧ-β, АФП ва прогестерон даражаларининг сезиларли ўзгариши ҳомиладорлик ҳолатини баҳолаш, репродуктив хавфни эрта аниқлаш ва ривожланмаган ҳомиладорликни прогнозлаш учун аниқ гормонал биомаркерлар сифатида фойдаланиш имконини яратди. Бу амалиёт мутахассисларга ҳомиладорликни самарали мониторинг қилиш, перинатал йўқотишларни камайтириш ва ҳомиладорликни сақлаб қолиш имкониятларини кенгайтирди. Иқтисодий самарадорлиги: аниқланган гормонал кўрсаткичлар асосида ривожланмаган ҳомиладорлик хавфини эрта аниқлаш имкони туфайли қўшимча инвазив текширувлар — биопсия, морфогистологик таҳлиллар талаб этилмайдиган ҳолатлар сони камайди. Бу ҳар бир бемор учун ўртача 450000 сўмгача маблағни тежаб, шунингдек, самарали ташхислаш ва даволаш орқали тиббий ёрдамнинг самарадорлиги оширилиб, ҳар бир бемор ҳисобидан бюджет маблағлари 200000 сўмгача тежаш имконини берган. Хулоса: коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ривожланмаган ҳомиладорлик хавфини эрта аниқлаш ва баҳолаш учун ХГЧ-β, АФП ва прогестерон гормонлари даражаларига асосланган самарали ташхислаш мезонлари ишлаб чиқилиб, ушбу мезонлар асосида ҳомиладорлик кечишининг патоген механизмлари прогнозлаш, индивидуал даволаш ва сақлаш тактикасини аниқланиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: коронавирус инфекцияси сабабли ривожланмаган ҳомиладорлик ҳолатида (морфологик ва иммуногистокимёвий таҳлиллар асосида) абортив материал таҳлилида децидуал тўқималарда лейкоцитар инфильтрация, қон қуйилиш ўчоқлари, синцитиотрофобласт ҳужайраларида ўчоқли пролиферация ва қон томирларининг етарли даражада ривожланмаганлиги қайд этилган, шунингдек, Pdl-1 рецепторининг фокал, гетероген ва диффуз экспрессияси аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги. коронавирус инфекцияси сабабли ривожланмаган ҳомиладорлик аниқланган аёлларда абортив материалининг морфологик ва иммуногистокимёвий таҳлили 88,3% аёлда децидуал тўқималарда лейкоцитар инфильтрация, 70% аёлда қон қуйилиш ўчоқлари ва синцитиотрофобласт ҳужайраларида ўчоқли пролиферация, 65% аёлда қон томирларнинг етарли даражада ривожланмаганлиги, Pdl-1 рецепторининг фокал экспрессияси – 67%, гетероген экспрессияси – 58%, диффуз экспрессияси – 54% аниқланган. Ушбу ўзгаришлар мутахассисларга ривожланмаган ҳомиладорликнинг морфологик ва иммунологик механизмларини яхшироқ тушуниш, эрта ташхис қўйиш ва самарали даволаш тактикасини ишлаб чиқиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотда аниқланган морфологик ва иммуногистокимёвий кўрсаткичларни баҳолаш орқали ривожланмаган ҳомиладорликнинг асосий патогенетик механизмларини аниқлаш ва мақсадли даволашни ташкил этиш имконини берди. Бу эса қўшимча инвазив текширувлар (генетик ва қўшимча иммунологик тестлар)дан воз кечишга олиб келиб, ҳар бир аёл учун 500000 сўмни иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: коронавирус инфекцияси сабабли ривожланмаган ҳомиладорликнинг морфологик ва иммуногистокимёвий асосларини чуқур ўрганиш натижасида децидуал тўқималарда лейкоцитар инфильтрация, қон қуйилиш ўчоқлари, қон томирларнинг ривожланмаганлиги ва Pdl-1 рецепторининг экспрессияси каби кўрсаткичлар аниқланган. Ушбу натижалар ривожланмаган ҳомиладорлик патогенезини тушуниш, унинг олдини олиш ва мақсадли терапияни ишлаб чиқиш имконини беради. Илмий ва иқтисодий самарадорлик натижасида беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг сифати оширилади ва даволаш харажатлари камайтирилиб, ҳар бир бемор ҳисобига бюджет маблағларини 250000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 500000 сўмгача тежаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: коронавирус инфекцияси сабабли ривожланмаган ҳомиладорликни (гормонал терапия ва реабилитация усуллари асосида) профилактика қилиш мақсадида микронизирланган прогестеронни қўллаш ҳомиладорликни муваффақиятли сақлаб қолишга ёрдам бериши, шунингдек, COVID-19 сабабли ривожланмаган ҳомиладорлик ҳолатларида абортдан кейинги даврда репродуктив функцияни тиклаш мақсадида дроспиренон ва эстетрол моногидрат таркибли комбинирланган перорал контрацептивини қўллаш ҳайз цикли ва репродуктив функция тикланишига олиб келиши исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: коронавирус инфекцияси сабабли ривожланмаган ҳомиладорлик туширилган аёлларда абортдан кейинги репродуктив функцияни тиклаш ва коронавирус инфекцияси сабабли ривожланмаган ҳомиладорликни профилактикаси мақсадида 3 мг дроспиренон ва 15 мг эстетрол моногидрат таркибли комбинирланган перорал контрацептив ҳамда микронизирланган прогестерон 200 қўллаш 82% аёлларда ҳомиладорлик муваффақиятли сақланиб қолишига, гурухларда мос равишда 87% ва 82% аёлларда ҳайз цикли ва репродуктив функция тикланишига олиб келиши исботланган. Ушбу методика мутахассисларга абортдан кейинги даврда репродуктив функцияни самарали тиклаш, ҳомиладорликни сақлаш ва перинатал йўқотишларни камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотда ишлаб чиқилган гормонал терапия ва реабилитация усуллари абортдан кейинги даврда қўшимча даволаш усулларига эҳтиёжни камайтириб, репродуктив функция тикланиши учун сарфланадиган харажатларни қисқартириш имконини берди. Бу эса ҳар бир аёл учун 550 000 сўмни иқтисод қилиш имкон берган. Хулоса: коронавирус инфекцияси сабабли ривожланмаган ҳомиладорлик туширилган аёлларда репродуктив функцияни тиклаш ва ҳомиладорликни сақлаш учун гормонал терапия ва реабилитация усуллари ишлаб чиқилди. 3 мг дроспиренон ва 15 мг эстетрол моногидрат таркибли перорал контрацептив ҳамда микронизирланган прогестерон 200 қўлланган ҳолда 82% аёлларда ҳомиладорлик сақланиши, гурухларда мос равишда 87%, ва 82% аёлларда ҳайз цикли ва репродуктив фаолият тикланиши таъминланган. Ушбу натижалар репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, қайта ҳомиладорлик хавфини пасайтириш ва фертилликни ошириш имконини беради. Илмий ва иқтисодий самарадорлик натижасида беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг сифати оширилди ва даволаш харажатлари камайтириб, ҳар бир бемор ҳисобига бюджет маблағларини 300 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 550000 сўмгача тежаш имконияти яратилди.