Мамадинова Лолахон Хомидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабетнинг 2-тури билан оғриган беморларнинг тана вазни индексига боғлиқ ҳолда асаб тизимининг зарарланиш хусусиятлари» 14.00.13 - Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tib.3129.
Илмий раҳбар: Назарова Жанна Авзаровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Уринов Мусо Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Омонова Умида Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қандли диабетнинг 2-турига чалинган беморларнинг тана вазни индексига боғлиқ равишда марказий ва периферик асаб тизимининг зарарланиш хусусиятларини ўрганиш ва эрта ташхислаш мезонларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тана вазни индекси ошган қандли диабетнинг 2-турига чалинган беморларда клиник-неврологик ва нейропсихологик текширувлар асосида бош мияда қон айланишинг ўткинчи бузилишлари юзага келиш хавф омиллари аниқланган ва унинг диагностик самадорлиги исботланган;
2-тур қандли диабет мавжуд беморларда полинейропатия ривожланишининг электронейромиографик кўрсаткичлари ва тана вазни индекси ортиши орасида тўғри корреляцион боғлиқлиги исботланган;
қандли диабетнинг 2-турига чалинган беморларда тана вазни индекси ошишига боғлиқ ҳолда лазерли допплер флуометрия усули ёрдамида диабетик полинейропатияни эрта босқичларида аниқлаш самарадорлиги асосланган;
қандли диабетнинг 2-тури мавжуд беморларда комплекс текширувлар асосида тана вазни индексига боғлиқ ҳолда полинейропатияни эрта ташхислаш мезони ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги 08/16-сон хулосасига асосан:
биринчи илмий янгилик: тана вазни индекси ошган қандли диабетнинг 2 турига чалинган беморларда клиник-неврологик ва нейропсихологик текширувлар асосида бош мияда қон айланишинг ўткинчи бузилишлари юзага келиш хавф омиллари аниқлангани ва унинг диагностик самадорлиги исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: тана вазни индекси ошган қандли диабетнинг 2 турига чалинган беморларда клиник-неврологик ва нейропсихологик текширувлар асосида бош мияда қон айланишинг ўткинчи бузилишлари юзага келиш хавф омиллари эрта босқичда аниқлаш, беморларнинг соғлиғини тиклаш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: тана вазни индекси ошган қандли диабетнинг 2 турига чалинган беморларда когнитив бузилишлар юзага келишини эрта прогноз қилиш ва шунга мувофиқ профилактик чораларини олиб бориш ўртача стационар даво кунларини қисқартириши натижасида ҳамда оғир асоратларнинг олдини олиш натижасида 1000000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинган. Хулоса. Тана вазни индекси ошган қандли диабетнинг 2 тури мавжуд беморларда самарали диагностик алгоритмини ишлаб чиқиш шифокор неврологларга касалликнинг барча босқичларида олиб бориш тактикасини тўғри қўллашни ҳал қилиш, тиббий ёрдамнинг тури ва ҳажмини оқилона танлаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: қандли диабетнинг 2 турига чалинган беморларда электронейромиографик кўрсаткичларни тана вазни индекси ошишига тўғри коррелятив боғлиқлилиги исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: қандли диабетнинг 2 турига чалинган беморларда электронейромиографик кўрсаткичларни тана вазни индекси ошишига тўғри коррелятив боғлиқлилигини эрта аниқлаш натижасида бош мияда қон айланишинг бузилишлари ва неврологик ўзгаришлар юзага келишини эрта босқичда аниқлаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: ТВИ ошган қандли диабетнинг 2 турига чалинган беморларда когнитив бузилишлар юзага келишини эрта прогноз қилиш ва шунга мувофиқ профилактик чораларини олиб бориш ўртача стационар даво кунларини қисқартириши натижасида ҳамда оғир асоратларни олдини олиш натижасида 800000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинган. Хулоса. Тана вазни индекси ошган қандли диабетнинг 2 тури мавжуд беморларда неврологларга касалликнинг барча босқичларида олиб бориш тактикасини тўғри қўллашни ҳал қилиш, тиббий ёрдамнинг самарадорлигини ошириш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: қандли диабетнинг 2-турига чалинган беморларда тана вазни индекси ошишига боғлиқ ҳолда лазерли допплер флуометрия усули ёрдамида диабетик полинейропатияни эрта босқичларида аниқлаш самарадорлиги асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: қандли диабетнинг 2 турига чалинган беморларда ТВИ ошишига боғлиқ ҳолда лазерли допплер флуометрия усули ёрдамида диабетик полинейропатиянинг ривожланиши аниқлаш беморларнинг соғлиғини тиклаш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: ТВИ ошган қандли диабетнинг 2 турига чалинган беморларда когнитив бузилишлар юзага келишини эрта прогноз қилиш ва шунга мувофиқ профилактик чораларини олиб бориш ўртача стационар даво кунларини қисқартириши натижасида ҳамда оғир асоратларни олдини олиш натижасида 9000000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинган. қандли диабетнинг 2-турига чалинган беморларда тана вазни индекси ошишига боғлиқ ҳолда лазерли допплер флуометрия усули ёрдамида диабетик полинейропатияни эрта босқичларида аниқлаш самарадорлиги асосланган.
тўртинчи илмий янгилик: қандли диабетнинг 2-тури мавжуд беморларда комплекс текширувлар асосида тана вазни индексига боғлиқ ҳолда полинейропатияни эрта ташхислаш мезони ишлаб чиқилган. Ижтимоий самарадорлиги: қандли диабетнинг 2 тури мавжуд беморларда комплекс текширув асосида тана вазни индексига боғлиқ ҳолда эрта ташхислаш мезони яратилиб, унинг юқори самарадорлиги уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, ногиронлик даражасининг камайиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: тана вазни индекси ошган қандли диабетнинг 2 турига чалинган беморларда когнитив бузилишлар юзага келишини эрта прогноз қилиш ва шунга мувофиқ профилактик чораларини олиб бориш ўртача стационар даво кунларини қисқартириши натижасида ҳамда оғир асоратларни олдини олиш натижасида 1200000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинган. Хулоса. илмий янгиликларни соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Андижон давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 30 сентябрдаги 6I-25/х-сонли хати юборилган. Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 13 октябрдаги 8-сонли йиғилиш баённомасига асосан илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқи бўйича хулоса олинган.