Sayt test rejimida ishlamoqda

Асадов Диёр Алишер ўглининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Офтальмологик касалликларининг диагностика ва даволаш самарадорлигини ахборот ва коммуникация технологиялар ёрдамида баҳолаш» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2717.
Илмий раҳбар: Джамалова Ширин Абдумуратовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика иҳтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.01.2020.Tib.105.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Назрулла Сагдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Набиев Абдували Мирзалиевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Академик Е.А. Вагнер номидаги  Пермь давлат тиббиёт университети Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бирламчи очиқ бурчакли глаукома билан хасталанган беморлар мисолида ахборот-коммуникация технологиялари - телемедицинанинг қўлланилиши орқали офтальмологик касалликларни диагностика қилиш ва даволаш жараёнини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
офталмогипертензия, бирламчи очиқ бурчакли глаукомага шубҳа қилинган ва бирламчи очиқ бурчакли глаукоманинг ҳақиқий ҳолатларида ташхислаш ва дифференциал ташхислашида, ахборот-коммуникацион технологияларидан фойдаланиш аниқлигини 97% гача ошириши ва ихтисослаштирилган муассасаларда текширув билан ўзаро боғлиқлиги исботланган;
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш клиник ва функционал (кўз ичи босими, периметрия кўрсаткичлари) ва морфометрик параметрларга (нейроепителийнинг ўртача қалинлиги) асосланганлиги, беморларнинг аҳволини кузатиш ва тузатишга имкон бериши аниқланган;
бирламчи очиқ бурчакли глаукома билан оғриган беморларда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш белгиланган даволанишга риоя қилишни ошириши ва белгиланган даволаш сифатини яхшилаши ва комплаенсга содиқлик, бу эса касалликнинг ривожланиш ҳолатларини 1,5 баравар камайтираши исботланган;
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бирламчи очик бурчакли глаукома билан оғриган беморлар амбулатор назорати остида сонини кўпайтириши, ихтисослаштирилган муассасага ташрифлар сонини камайтириши ва консултациялар орасидаги муддатларни қисқартириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Офтальмологик касалликларининг диагностика ва даволаш самарадорлигини ахборот ва коммуникацион технологиялар ёрдамида бахолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/117-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: офталмогипертензия, бирламчи очиқ бурчакли глаукомага шубҳа қилинган ва бирламчи очиқ бурчакли глаукоманинг ҳақиқий ҳолатларида ташхислаш ва дифференциал ташхислашида, ахборот-коммуникацион технологияларидан фойдаланиш аниқлигини 97% гача ошириши ва ихтисослаштирилган муассасаларда текширув билан ўзаро боғлиқлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар “Телетиббиётни глаукома скринингида қўллаш” (Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, 10/6-сон, 07.11.2023 й.) ва “Офтальмологияда телетиббиёт хизмати фаолиятини ташкил этиш”  (Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, 10/6-сон, 07.11.2023 й.) номланган методик тавсиялар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (буйруқ №97, 13.11.2023 й.) ва Фарғона филиали (буйруқ №97, 13.11.2023) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: муносиб даражада ривожланган ва жорий этилган тақдирда офтальмологиядаги телетиббиёт хизмати соғлиқни сақлашнинг муҳим қисмига айланиб, республикамизнинг узоқлашган ҳудудлар аҳолисига юқори малакали, ихтисослаштирилган офтальмологик ёрдамни кўрсатиш қобилиятига эга. Иқтисодий самарадорлиги: телетиббиёт хоналарининг ҳозирги унумдорлигидан (1 йил давомида 1.940 маслаҳатлар) келиб чиққан ҳолда уни қўлланилиши, беморлар томонидан пойтахтнинг иҳтисослаштирилган муассасаларига уюштириладиган сафарларига сарфланиши мумкин бўлган пул маблағларни тежаш имконини беради, яъни, 1 нафар бемор учун овқатланиш билан бирга вилоятлардан келиш учун йўл кира ҳақининг ўртача нархи ҳисобланганида, ушбу сумма 1 йилда 485 млн. сўмни ташкил қилади (тиббий муассасада маслаҳат олиш ва ташҳислаш нарҳини ҳисобламаган ҳолда). Битта телетиббиёт хонасини жиҳозлаш учун эса ўртача 9.230 АҚШ доллари сарфланади. Ҳулоса: офтальмологияда телетиббиёт хизмати, ёки телеофтальмология, замонавий ташҳислашни, даволашнинг юқори даражасини, назорати юқори малакали ва тор иҳтисослашган, сони чегараланган офтальмолог-мутахассисларнинг иштирокини тақозо этадиган кўп сонли офтальмологик касалликларни олдини олиш ва реабилитация қилишга бўлган тегишли ёндашувни таъминлаши мумкин.
иккинчи илмий янгилик: ахборот-коммуникацион технологияларидан фойдаланиш клиник ва функционал (кўз ичи босими, периметрия кўрсаткичлари) ва морфометрик параметрларга (нейроепителийнинг ўртача қалинлиги) асосланганлиги, беморларнинг аҳволини кузатиш ва кузатишга имкон бериши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар “Телетиббиётни глаукома скринингида қўллаш” (Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, 10/6-сон, 07.11.2023 й.) ва “Офтальмологияда телетиббиёт хизмати фаолиятини ташкил этиш”  (Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, 10/6-сон, 07.11.2023 й.) номланган методик тавсиялар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (буйруқ №97, 13.11.2023 й.) ва Фарғона филиали (буйруқ №97, 13.11.2023) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: телетиббиёт воситаларини қўллаш хизмати глаукома скринингида ушбу патологияни ўз вақтида аниқлаш, ҳамда беморларни назоратга олиб уларга тегишли даволашни тайинлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: глаукома скринингида телетиббиётни қўлланилиши, даволашнинг лазерли ёки жарроҳлик усулларини қўллаш учун харажатларни тежаш йўли билан глаукоманинг мумкин бўлган ҳолатларини даволаш учун сарфланадиган умумий ҳаражатларни 50-60%га камайтириш имконини беради. Ҳулоса: аҳолини глаукомани аниқлаш юзасидан скринингли текшириш жараёнида ва баҳсли клиник ҳолатларни, айниқса, гап глаукоманинг препериметрик босқичи ёки нормотензивли глаукома ҳақида кетган тақдирда, аниқлашда телетиббиёт воситаларини қўллашнинг самарадорлигини юқоридаги натижалар яққол кўрсатадилар.  
учинчи илмий янгилик: бирламчи очиқ бурчакли глаукома билан оғриган беморларда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш белгиланган даволанишга риоя қилишни ошириши ва белгиланган даволаш сифатини яхшилаши ва комплаенсга содиқлик, бу эса касалликнинг ривожланиш ҳолатларини 1,5 баравар камайтираши исботланган.  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар “Телетиббиётни глаукома скринингида қўллаш” (Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, 10/6-сон, 07.11.2023 й.) ва “Офтальмологияда телетиббиёт хизмати фаолиятини ташкил этиш”  (Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, 10/6-сон, 07.11.2023 й.) номланган методик тавсиялар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (буйруқ №97, 13.11.2023 й.) ва Фарғона филиали (буйруқ №97, 13.11.2023) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: бирламчи очиқ бурчакли глаукомага ривожланишини башоратлаш имконияти аҳолида кўрув қобилиятини мумкин бўлган йўқолишини ривожланишининг улушини қисқартириш, ва ушбу билан уларнинг мехнат лаёқатини сақлаб қолиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: бирламчи очиқ бурчакли глаукомага ривожланишини башоратлаш усулини қўлланилиши,  даволашнинг лазерли ёки жарроҳлик усулларини қўллаш учун ҳаражатларни тежаш йўли билан глаукоманинг мумкин бўлган ҳолатларини даволаш учун сарфланадиган умумий ҳаражатларни 50-60%га камайтириш имконини беради. Хулоса: мазкур натижалар, клиник амалиётида офтальмогипертензияли беморларда бирламчи очиқ бурчакли глаукомага ривожланишининг ҳавфини баҳолаш, ҳамда қўшимча кузатув, скрининг тадқиқотлар, ёки касалликни олдини олиш бўйича чораларни қўллаш зарурати ҳақидаги қарорни қабул қилиш учун қўлланилиши мумкин. Бундан ташқари, бу нарса, бошқариш ва даволаш стратегияларини якка тартиблаш учун ҳавфнинг турли даражалари билан беморларни аниқлаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бирламчи очик бурчакли глаукома билан оғриган беморлар амбулатор назорати остида сонини кўпайтириши, ихтисослаштирилган муассасага ташрифлар сонини камайтириши ва консултациялар орасидаги муддатларни қисқартириши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар “Телетиббиётни глаукома скринингида қўллаш” (Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, 10/6-сон, 07.11.2023 й.) ва “Офтальмологияда телетиббиёт хизмати фаолиятини ташкил этиш”  (Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, 10/6-сон, 07.11.2023 й.) номланган методик тавсиялар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (буйруқ №97, 13.11.2023 й.) ва Фарғона филиали (буйруқ №97, 13.11.2023) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: бирламчи очиқ бурчакли глаукомага ўтишининг ҳолатларини янада аниқроқ топилиши беморларда кўрликни ривожланиш ҳавфини пасайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: телетиббиёт ёрдамида бирламчи очиқ бурчакли глаукомага ўтишини мониторинг қилиш усулининг қўлланилиши анъанавий маслаҳатлар қўлланилганида амалга оширилаётган умумий ҳаражатларни 70-75%га камайтириш имконини бериши мумкин. Ҳулоса: масофадан маслаҳатлар натижалари бўйича бирламчи очиқ бурчакли глаукомага  ўтишини аниқ баҳоланиши, 6,7% кўзлар учун медикаментозли терапиянинг турини ва режимини алмаштириш учун кўрсатмаларни аниқлаш, 5,6% ҳолатларда селектив лазерли трабекулопластикани, 6,7 % ҳолатларда трабекулэктомияни тайинлаш, шунингдек 3,3% ҳолатларда дренаж мосламаларини ўрнатишни тайинлаш   имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish