Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматуллаев Адхам Абадбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда ўпка-бронх тизимининг кистоз малформацияларида диагностика ва хирургик даволашни оптималлаштириш”, 14.00.35 – Болалар хирургияси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib1306.
Илмий рахбар: Эргашев Насриддин Шамсиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт марказида, DSc.04/01.02.2022.Tib.147.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Юсуф Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шарипов Асламхон Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот номи: Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети.  (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда ўпка-бронх тизимининг кистоз мальформацияларида (ЎБТКМ) даволаш натижаларини туғилишдан олдинги ва кейинги ташхислашни такомиллаштириш, даволаш тактикаси ва мақбул жарроҳлик усулларини танлаш орқали яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
болаларда ўпка-бронх тизимининг кистоз мальформацияларини кенг қамровли клиник материални таҳлили асосида эрта ташхислаш ва даволашда патоморфологик ёндашувлар ахамияти асосланган;
болаларда ўпка-бронх тизими кистоз мальформацияларининг анатомик шакллари ва клиник хусусиятларини аниқлашда қўшимча инструментал ташхислаш усулларидан фойдаланиш орқали касалликнинг нозологик шаклларини ташхислаш усуллари асосланган;
болаларда ўпка-бронх тизими кистоз мальформацияларининг клиник кечиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда жарроҳлик амалиётининг оптимал муддати, тури ва тактикасининг аҳамияти асосланган;
болаларда ўпка-бронх тизими кистоз мальформацияларининг турли шаклларида жарроҳликдан кейинги асоратларга олиб келувчи қўшма патологиянинг даражаси ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда даволаш усулларини танлаш ва жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш учун дифференциал ёндашувнинг аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13/17-сонли хулосасига кўра қуйидагилар тақдим этилган:
биринчи илмий янгилик: болаларда ўпка-бронх тизимининг кистоз мальформацияларини кенг қамровли клиник материаллар асосида эрта ташхислаш ва комплекс даволаш патоморфологик ёндашувлари ахамияти асосланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 сентябрдаги 03/308-сон билан тасдиқланган «Диагностика кистозных мальформации бронхолегочной системы у детей», ҳамда «Оптимизация тактики и способов  хирургического лечения кистозных мальформации бронхолегочной системы у детей» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг шифохонаси бўйича 23.11.2024 йилдаги 66/А-сон ҳамда Сурхондарё вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 25.11.2024 йилдаги 285-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 мартдаги 13/17-сон хулосаси). Ижтимоий самардорлиги: болаларда ўпка-бронх тизимининг кистоз мальформацияларини антенатал ультратовуш текшируви натижасида ҳомиланинг ўпкалардаги туғма нуқонларни ўз вақтида ташхислаш орқали янги туғилган чақлоқларда юзага келадиган асоратларни камайтириш орқали хасталикнинг ўз вақтида ташхислаш ва даволаш тактикасини танлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда ўпка-бронх тизимининг кистоз мальформацияларини антинатал ультратовуш текшируви асосида ўпкалардаги туғма нуқонларни ўз вақтида ташхислаш орқали асосий гуруҳдаги беморларнинг шифохонада қолиш муддати назорат гуруҳига нисбатан 2,58 кунга қисқартириш орқали бир ётоқ кунига харажатлар ўртача 536639 сўмни, умумий сарф харажатлар орқали 1384528 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: болаларда ўпка-бронх тизимининг кистоз мальформацияларини антинатал ультратовуш текшируви асосида ўпкалардаги туғма нуқонларни ўз вақтида ташхислаш орқали 13845286 сўмни иқтисод қилиш имконини  берган.
иккинчи илмий янгилик: болаларда ўпка-бронх тизими кистоз мальформацияларининг анатомик шакллари ва клиник хусусиятларини аниқлашда қўшимча инструментал ташхислаш усулларидан фойдаланиш орқали касалликнинг нозологик шаклларини ташхислаш усуллари асосланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 сентябрдаги 03/308-сон билан тасдиқланган «Диагностика кистозных мальформации бронхолегочной системы у детей», ҳамда «Оптимизация тактики и способов  хирургического лечения кистозных мальформации бронхолегочной системы у детей» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент педиатрия  тиббиёт институтининг шифохонаси бўйича 23.11.2024 йилдаги 66/А-сон ҳамда Сурхондарё вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 25.11.2024 йилдаги 285-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 мартдаги 13/17-сон хулосаси). Ижтимоий аҳамияти болаларда ўпка-бронх тизимининг кистоз мальформацияларининг анатомик шакллари ва клиник хусусиятлари қўшимча инструментал ташхислаш (МСКТ, МСКТАГ, рентгенография, морфлогик текширув) усуллари ёрдамида хасталикнинг нозологик шаклларини ташхислаш алгортмини яратиш натижасида ташхислашдаги хатоликлар хавфини камайтириш, жарроҳлик амалиётини танлаш орқали хасталикни эрта ташхислаш имкони берган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда ўпка-бронх тизимининг кистоз мальформацияларининг анатомик шакллари ва клиник хусусиятлари қўшимча инструментал ташхислаш усуллари ёрдамида хасталикнинг нозологик шаклларини ажратиш ва даволаш тактикасини танлаш натижасида асосий гуруҳдаги беморларнинг жарроҳликдан кейинги даврда шифохонада ётиш муддатини 5,94 кунга қисқартириш ҳисобига 3187635 сўмни иқтисод қилиш имкнини берган. Хулоса: болаларда ўпка-бронх тизимининг кистоз мальформацияларининг анатомик шакллари ва клиник хусусиятлари қўшимча инструментал ташхислаш усуллари ёрдамида хасталикнинг нозологик шаклларини ташхислаш ва самарали даволаш натижасида беморларнинг жарроҳликдан кейинги даврда шифохонада ётиш муддатини 5,94 кунга қисқартириш ҳисобига 3187635 сўмни иқтисод қилиш имкони берган.
учинчи илмий янгилик: болаларда ўпка-бронх тизими кистоз мальформацияларининг клиник кечиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда жарроҳлик амалиётининг оптимал муддати, тури ва тактикасининг аҳамияти асосланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 сентябрдаги 03/308-сон билан тасдиқланган «Диагностика кистозных мальформации бронхолегочной системы у детей», ҳамда «Оптимизация тактики и способов  хирургического лечения кистозных мальформации бронхолегочной системы у детей» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг шифохонаси бўйича 23.11.2024 йилдаги 66/А-сон ҳамда Сурхондарё вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 25.11.2024 йилдаги 285-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 мартдаги 13/17-сон хулосаси). Ижтимоий аҳамияти: болаларда ўпка-бронх тизимининг кистоз мальформацияларини клиник хусусиятларини кечишини инобатга олган ҳолда жарроҳлик амалиёти вақти, тури ва тактикасини танлаш орқали, асосий гуруҳда жарроҳлик тактикаси ва интенсив терапияни оптималлаштириш асоратларини даражаси камайтириш, умумий жарроҳлик асоратлари 4,3% га (11,7% дан 7,4% гача), махсус асоратлар 3,4% га (7,5% дан 4,1% гача) камайтириш ва беморларнинг  умумий аҳволини яхшилаш, болалар касалланиш ва ногиронлик даражасини пасайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда ўпка-бронх тизимининг кистоз мальформацияларини клиник хусусиятларини кечишини инобатга олган ҳолда жарроҳлик амалиёти вақти, тури ва тактикасининг ўрни асосланган ишлаб чиқилган ташхислаш алгоритми ва дастурий таъминотни қўллаш ҳамроҳ аномалиялар ва соматик касалликларни аниқлаш даражасини 8,2% га ошириш орқали стационарда бир нафар бемор учун кунлик харажатлар 536639 сўмни, таққослаш гуруҳида ўртача даволаниш давомийлиги 21,81±3,95 ётоқ кунини асосий гуруҳда эса 13,28±2,48 ётоқ кунини ташкил қилган ва таклиф этилган ёндашув шифохонада ётиш муддатини ўртача 8,53 кунга қисқартириш ва даволаш курси учун 4577531 сўмни маблағни тежаш имконини берган. Хулоса: болаларда ўпка-бронх тизимининг кистоз мальформацияларини клиник хусусиятларини кечишини инобатга олган ҳолда жарроҳлик амалиёти вақти, тури ва тактикасининг ўрни асослаш натижасида таклиф этилган ёндашув шифохонада ётиш муддатини ўртача 8,53 кунга қисқартириш ва даволаш курси учун 4577531 сўмни маблағни тежаш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: болаларда ўпка-бронх тизими кистоз мальформацияларининг турли шаклларида жарроҳликдан кейинги асоратларга олиб келувчи қўшма патологиянинг даражаси ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда даволаш усулларини танлаш ва жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш учун дифференциал ёндашувнинг аҳамияти исботланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 сентябрдаги 03/308-сон билан тасдиқланган «Диагностика кистозных мальформации бронхолегочной системы у детей», ҳамда «Оптимизация тактики и способов хирургического лечения кистозных мальформации бронхолегочной системы у детей» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг шифохонаси бўйича 23.11.2024 йилдаги 66/А-сон ҳамда Сурхондарё вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 25.11.2024 йилдаги 285-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 мартдаги 13/17-сон хулосаси). Ижтимоий аҳамияти: болаларда ўпка-бронх тизимининг кистоз мальформацияларининг турли шаклларида жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларга олиб келувчи қўшма патологиянинг даражаси ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда даволаш усулларини танлаш ва жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш учун дифференциал ёндашув хасталикни эрта ташхислашда антенатал ташхислашнинг ҳал қилувчи ўрни ва беморларни пренатал ҳамда постнатал даволаш самарадорлигини оширишга ёрдам бериши орқали ҳомиладорликни олиб бориш тактикасини ўз вақтида белгилаш, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида туғруқни режалаштириш ва чақалоқ туғилиши биланоқ зарур ёрдам кўрсатиш орқали оғир асоратлар хавфини камайтириш, муваффақиятли жарроҳлик ёки консерватив даволаш имкониятини ошириш ва чақалоқлар ўлимини пасайтириш имконини яратганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда ўпка-бронх тизимининг кистоз мальформацияларининг турли шаклларида жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларга олиб келувчи қўшма патологиянинг даражаси ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда даволаш усулларини танлаш ва жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш учун дифференциал ёндашув натижасида стационарда бир нафар бемор учун кунлик харажатлар 536639 сўмни, асосий гуруҳдаги болалар шифохонада ўртача 13,28±2,48 ётоқ кунини ва 7126565 сўмга (536639×13,28 кун) сўмни, таққослаш гуруҳида ўртача даволаниш давомийлиги 21,81±3,95 ётоқ кунини ҳамда 11704096 сўм (536639 × 21,81 кун) харажатларга тўғри келган, таклиф этилган ёндашув шифохонада ётиш муддатини ўртача 8,53 кунга қисқартириш  ва даволаш курси учун 4577531 сўмни маблағни тежаш имконини берган. Хулоса: болаларда ўпка-бронх тизимининг кистоз мальформацияларининг турли шаклларида жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларга олиб келувчи ҳамроҳ патологиянинг даражаси ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда даволаш усулларини танлаш ва жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш учун дифференциал ёндашув шифохонада ётиш муддатини ўртача 8,53 кунга қисқарт ириш ва даволаш курси учун 4577531 сўмни маблағни иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish