Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Мухаммад Али Бахромжон ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эпилепсия билан оғриган беморларга ортопедик стоматологик ёрдамни оптималлаштириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2022.3. PhD/Tib 3049.
Илмий маслаҳатчи: Салимов Одилхон Рустамович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12. 2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Хабилов Ниғмон Луқмонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Есеркепов Асилбек Абдурасилович, тиббиёт фанлари номзоди (Қозоғистон).
Этакчи ташкилот: Наварра давлат университети (Испания)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Эпилепсия билан оғриган беморларда тишлар ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги ўзига хос ўзгаришларни аниқлаш ҳамда уларга кўрсатиладиган ортопедик стоматологик ёрдамни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эпилепсия билан оғриган беморларда стоматологик касалликлар кечишининг клиник хусусиятлари (тиш кариесининг юқори интенсивлиги - 12,71+0,87, механик жароҳатларнинг учраш частотаси - 31,57%, тиш қаттиқ тўқималарининг патологик емирилиши - 10,52%, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликлари - 75,4% ва пародонт касалликлари - 21,7%) эпилепсия касаллигининг оғирлик даражаси ва давомийлигига тўғри мутаносиб равишда боғлиқлиги аниқланган;
эпилепсия билан оғриган беморларда пастки жағ альвеоляр ўсиғи соҳасида суяк тўқимасининг минералларга тўйинганлиги 0,901±0,0042 мг/мм3 ни, Foramen mentalis соҳасида эса 1,245±0,0084 мг/мм3 ни ташкил этиши, бу эса суяк тўқимасининг минералларга тўйинганлигининг асосий касалликнинг оғирлиги ва давомийлигига бевосита боғлиқлиги исботланган;
эпилепсия билан оғриган беморларда m. masseter амплитудаси тинч ҳолатда ҳам 10-20 мкВ, қисқарганда эса 427,0-494,4 мкВ эканлиги, бу мушакларнинг доимий юқори тонусда бўлишига қарамай, уларнинг қисқариш кучи паст эканлигидан далолат бераши исботланган;
тез-тез тутқаноқ хуружлари ва оғиз бўшлиғининг ёмон гигиенаси натижасида беморларда оғиз бўшлиғи микрофлораси дисбиотик ўзгаришларга учраши: Candida туркуми замбуруғларининг учраш частотаси ошганлиги (80%), шунингдек, Staphylococcus миқдор кўрсаткичлари ҳам кўпайганлиги (50%), Str. salivarius учраш частотаси камайганлиги (30%) исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2024 йил 22 октябрь 07/15– сон хулосасига кўра: 
 биринчи илмий янгилик: эпилепсия билан оғриган беморларда стоматологик касалликлар кечишининг клиник хусусиятлари (тиш кариесининг юқори интенсивлиги - 12,71+0,87, механик жароҳатларнинг учраш частотаси - 31,57%, тиш қаттиқ тўқималарининг патологик емирилиши - 10,52%, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликлари - 75,4% ва пародонт касалликлари - 21,7%) эпилепсия касаллигининг оғирлик даражаси ва давомийлигига тўғри мутаносиб равишда боғлиқлиги аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: олинган натижаларнинг клиник амалиётда қўлланилиши эпилепсия билан оғриган беморларни оғиз бўшлигида юз бераётган ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг намоён бўлишини камайтиришга ёрдам беради,  бу эса беморларга ортопедик даволаш сифатини ошириш, эпилепсия билан оғриган беморларни оғиз бўшлигидаги ўзгаришларни олдини олиш ва протезлаш жараёнини оптималлаштириш имконини яратди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент ш. Чилонзор туманинг кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича буйруқ (29.05.24 й; № 861) ҳамда Чилонзор тумани 36-оилавий поликлиникаси бўйича буйруқ (24.06.24 й; № 367) билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: беморда ҳаёт сифати ошади, оғриқ ва дискомфорт ҳисси камаяди, шунингдек, мазкур гуруҳ беморларида олинмайдиган конструкция билан протезлаш жараёни билан боғлиқ асоратлар хавфи сезиларли даражада камаяди. Иқтисодий самарадорлиги: индивидуал ёндашувни қўллаш ва протезлаш режасини мослаштириш орқали такрoрий аралашувлар ва қўшимча дорилар билан даволаш харажатлари камайган. Маҳаллий даволашнинг янги усулини татбиқ этиш натижасида, мавжуд бўлган усулга нисбатан 2,5 баробар иқтисодий устунлик беради. Хулоса: тадқиқот натижалари, эпилепсия касаллиги бўлган беморларда ассосий касалликни оғиз бўшлиғига таъсирини инобатга олиш зарурлигини тасдиқлайди. Оғиз бўшлиғи холатини тўғри бахолаш ва даволашнинг мослаштирилган тактикаси асоратлар хавфини минималлаштириб, ортопедик ёрдам самарадорлигини ошириш ва беморларнинг умумий ҳолатини яхшилаш имкониятини беради; 
иккинчи илмий янгилик: рентгеноденситометрик тадқиқотлар маълумотлари асосида, эпилепсия билан оғриган беморларда пастки жағ альвеоляр ўсиғи соҳасида суяк тўқимасининг минералларга тўйинганлиги 0,901±0,0042 мг/мм3 ни, Foramen mentalis соҳасида эса 1,245±0,0084 мг/мм3 ни ташкил эташи, бу эса суяк тўқимасининг минералларга тўйинганлигининг асосий касалликнинг оғирлиги ва давомийлигига бевосита боғлиқлиги исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: даволаш ва профилактика мажмуасида суяк тўқимасининг минералларга тўйинганлигини аниқлаш ва буни инобатга олган холда ортопедик конструкцияни танлаш протезларни хизмат қилиш муддатини узайтиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент ш. Чилонзор туманинг кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича буйруқ (29.05.24 й; № 861) ҳамда Чилонзор тумани 36-оилавий поликлиникаси бўйича буйруқ (24.06.24 й; № 367) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: суяк тўқимасининг минералларга тўйинганлигини инобатга олган холда ортопедик конструкцияни танлаш ва шу орқали уни хизмат қилиш муддатини ошириш беморларни ҳаёт сифати яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: такрорий мурожатлар ва қўшимча даволаш чораларига кетадиган харажатлар камайиши туфайли 2,5 баробар иқтисодий устунлик беради. Хулоса: суяк тўқимасининг минералларга тўйинганлигини аниқлаш тўғри конструкцияни танлаш имконини беради, бу эса ўз навбатида ортопедик конструкцияларни хизмат қилиш муддатини оширади. Мос равишдаги тавсияларни амалиётга татбиқ этилиши ортопедик даволаш прогнозини яхшилаш ва мазкур беморлар тоифасида ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиш имкониятини беради;
учинчи илмий янгилик: эпилепсия билан оғриган беморларда m. masseter амплитудаси тинч ҳолатда ҳам 10-20 мкВ, қисқарганда эса 427,0-494,4 мкВ эканлиги, бу мушакларнинг доимий юқори тонусда бўлишига қарамай, уларнинг қисқариш кучи паст эканлигидан далолат бераши исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: эпилепсия билан касалланган беморларда чайнов мушакларининг дойимий юқори тонусга эга бўлганлигини инобатга олган холда протезларни оклюзион текислигини коррекциялаш мушакларни тонусини пасайишига эришиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент ш. Чилонзор туманинг кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича буйруқ (29.05.24 й; № 861) ҳамда Чилонзор тумани 36-оилавий поликлиникаси бўйича буйруқ (24.06.24 й; № 367) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: эпилепсия билан оғриган беморларда протезларнинг оклюзион юзасини коррекциялаш чайнов мушакларининг тонусини пасайтиради. Натижада, оғриқ ва дискомфорт хислари барқарор равишда камаяди ва чайнов мушакларининг умумий ҳолати яхшиланади. Иқтисодий самарадорлиги: чайнов мушакларининг тонусини ошишини олдини олиш орқали уларнинг конвулсион холатларини камайтиришга эришиш эпилепсия хуружи вактида протезларни ва беморнинг табий тишларини синиши билан боғлиқ қўшимча даволаш ва госпитализацияга кетадиган харажатлар камаяди. Хулоса: эпилепсия билан касалланган беморларда чайнов мушакларининг тоник бузулишлари тиш қаторлари нуқсонлари мавжудлиги билан боғлиқлиги уларни тўлдириш мақсадида ортопедик конструкцияларни қўллаш ва мушакларнинг тонуси ва қисқариш кучини дойимий назорат қилиш мақсадга мувофиқ. Бундай комплекс ёндашув мазкур тоифа беморларида асоратларни самарали олдини олиш, даволаш харажатларини оптималлаштириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган;
тўртинчи илмий янгилик: тез-тез тутқаноқ хуружлари ва оғиз бўшлиғининг ёмон гигиенаси натижасида беморларда оғиз бўшлиғи микрофлораси дисбиотик ўзгаришларга учраши: Candida туркуми замбуруғларининг учраш частотаси ошганлиги (80%), шунингдек, Staphylococcus миқдор кўрсаткичлари ҳам кўпайганлиги (50%), Str. salivarius учраш частотаси камайганлиги (30%) исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: маҳаллий таъсир кўрсатувчи дориларни қўлланилиши патоген микроорганизмлар миқдорини сезиларли даражада камайтиради, бу эса оғиз бўшлиғи микрофлорасининг соғлом мувозанатини тиклашга ва эпилепсия билан оғриган беморларда пародонтнинг яғилланиш жараёнлари ривожланиши хавфини камайтиришга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент ш. Чилонзор туманинг кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича буйруқ (29.05.24 й; № 861) ҳамда Чилонзор тумани 36-оилавий поликлиникаси бўйича буйруқ (24.06.24 й; № 367) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: маҳаллий антимикроб воситаларни қўллаш иккиламчи патоген флоранинг миқдорини сезиларли даражада камайтиради ундан ташқари эпилепсия билан оғриган беморларда традицион антиконвульсантларни оғиз бошлиғи махалий химоя омилларига салбий тасири аниқланганлиги туфайли уларни алмаштиришга қарор қилинди, бу эса оғиз бўшлиги микрофлорасининг нормал балансини тиклашга ёрдам беради. Натижада, яллиғланиш жараёнлари, оғриқ ва ноқулайлик ҳислари барқарор равишда камаяди ва эпилепсия билан оғриган беморларда пародонтнинг умумий ҳолати яхшиланади. Иқтисодий самарадорлиги: жиддий яллиғланиш жараёнлари ва уларнинг тарқалишини олдини олиш орқали қўшимча даволаш, госпитализация ва қайта антибактериал терапияга кетадиган харажатлар камаяди. Хулоса: эпилепсия билан оғриган беморларда пародонтдаги сурункали ва дисбиотик жароҳатланишларни иккиламчи патоген флоранинг мавжудлиги ва маҳаллий ҳимоя омилларини камайиши билан боғлиқлиги маҳаллий антимикроб воситаларни қўллаш ва оғиз бўшлиғи микробиоценозни мунтазам назорат қилишнинг мақсадга мувофиқлигини тасдиқлайди. Бундай комплекс ёндашув мазкур тоифа беморларида асоратларни самарали олдини олиш, даволаш харажатларини камайтириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish