Шерманов Абдували Ортиковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тошкент шаҳрида яшовчи мактабгача таълим ёшдаги болаларни антропометрик кўрсаткичлари ёшга хос хусусияти», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4442.
Илмий раҳбар: Миршарапов Уткур Миршарапович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шатманов Суйнали Токтоназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғизистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мактабгача таълим ёшдаги болаларнинг антропометрик кўрсаткичлари асосида уларнинг ўсиш меъёрларига мувофиқлигини баҳолаш ва эрта даврдаги ривожланишнинг морфологик кўрсаткичларни баҳолаш тартибини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаҳар мактабгача таълим ёшдаги (3-7 ёш) болаларнинг антропометрик кўрсаткичлари ривожланишининг йиллик ёш-жинсий динамикасига таъсир қилувчи бўй узунлиги, тана узунлиги, тана вазни, кўкрак айланаси, бош айланаси, елка, билак, сон, оёқ, болдир узунлиги, елка кенглиги, елка айланаси, сон айланасидаги ўзгаришларнинг замонавий стандартлардан оғиши асосланган;
центил жадваллари асосида шаҳар мактабгача таълим ёшдаги болаларнинг антропометрик параметрлари ўсишнинг энг барқарор ва юқори суръатдаги босқичлари аниқланган;
Z-score усулида (бўйни/ёшга нисбатан Z-score кўрсаткичи, вазнни/бўйга нисбатан Z-score кўрсаткичи, ТВИнинг Z-score кўрсаткичи) мактабгача таълим ёшдаги (3-7 ёш) болаларнинг антропометрик ўлчамларининг маълум бир кўрсаткичи стандарт оғишларнинг ўртача қийматига қанчалик яқин ёки узоқлигини баҳолашнинг янги варианти асосланган;
шаҳар мактабгача таълим ёшдаги болалар учун центил жадваллари асосида “саломатлик йўлаги” яратилиб, уларни морфо-соматотиплар бўйича гуруҳларга ажратиш тартиби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент шаҳрида мактабгача таълим ёшдаги болаларнинг антропометрик кўрсаткичлари ривожланишининг йиллик ёш-жинсий динамикаси таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: шаҳар мактабгача таълим ёшдаги (3-7 ёш) болаларнинг антропометрик кўрсаткичлари ривожланишининг йиллик ёш-жинсий динамикасига таъсир қилувчи бўй узунлиги, тана узунлиги, тана вазни, кўкрак айланаси, бош айланаси, елка, билак, сон, оёқ, болдир узунлиги, елка кенглиги, елка айланаси, сон айланасидаги ўзгаришларнинг замонавий стандартлардан оғиши асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 мартда 03-24/267-t-сон билан тасдиқланган «Тошкент шаҳрида яшовчи мактабгача таълим ёшдаги болаларнинг антропометрик кўрсаткичларини ёш-жинсий таҳлили» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика педиатрия илмий текшириш институтининг 06.11.2024 йилдаги 137-сон ҳамда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасининг 10.02.2025 йилдаги 1112-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 мартдаги 13/13-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: шаҳар мактабгача таълим ёшдаги (3-7 ёш) болаларнинг антропометрик кўрсаткичлари ривожланишининг йиллик ёш-жинсий динамикаси таъсир қилувчи бўй узунлиги, тана узунлиги, тана вазни, кўкрак айланаси, бош айланаси, елка, билак, сон, оёқ, болдир узунлиги, елка кенглиги, елка айланаси, сон айланаси ўзгаришларнинг замонавий стандартларга оғиш тартиби натижасида юзага келган соматик касалликларни эрта ташхислаш, даволаш ва олдини олишнинг морфологик жиҳатлар асосида баҳолаш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: шаҳар мактабгача таълим ёшдаги (3-7 ёш) болаларнинг антропометрик кўрсаткичлари ривожланишининг йиллик ёш-жинсий динамикаси таъсир қилувчи бўй узунлиги, тана узунлиги, тана вазни, кўкрак айланаси, бош айланаси, елка, билак, сон, оёқ, болдир узунлиги, елка кенглиги, елка айланаси, сон айланаси ўзгаришларнинг замонавий стандартларга оғиш тартиби асосида юзага келган касалликларини эрта ташхислаш ва даволаш учун сарфланадиган ўртача 90000 сўм, бир курс даволаниш учун эса 900000 сўм маблағлари иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: центил жадваллари асосида шаҳар мактабгача таълим ёшдаги болаларнинг антропометрик параметрлари ўсишнинг энг барқарор ва юқори суръатдаги босқичлари аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 мартда 03-24/267-t-сон билан тасдиқланган «Тошкент шаҳрида яшовчи Мактабгача таълим ёшдаги болаларнинг антропометрик кўрсаткичларини ёш-жинсий таҳлили» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика педиатрия илмий текшириш институтининг 06.11.2024 йилдаги 137-сон ҳамда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасининг 10.02.2025 йилдаги 1112-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 мартдаги 13/13-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: шаҳар мактабгача таълим ёшдаги болаларнинг центил жадваллари асосида антропометрик параметрларнинг энг интенсив ўсиш динамикасини баҳолаш натижасида юзага келган соматик касалликларни эрта ташхислаш, даволаш ва олдини олишнинг морфологик жиҳатлар асосида баҳолаш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: шаҳар мактабгача таълим ёшдаги болаларнинг центил жадваллари асосида антропометрик параметрларнинг энг интенсив ўсиш динамикаси натижасида юзага келган ўзгаришларни эрта ташхислаш ва даволаш учун сарфланадиган ўртача 90000 сўм, бир курс даволаниш учун эса 900000 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: Z-score усулида (бўйни/ёшга нисбатан Z-score кўрсаткичи, вазнни/бўйга нисбатан Z-score кўрсаткичи, ТВИнинг Z-score кўрсаткичи) мактабгача таълим ёшдаги (3-7 ёш) болаларнинг антропометрик ўлчамларининг маълум бир кўрсаткичи стандарт оғишларнинг ўртача қийматига қанчалик яқин ёки узоқлигини баҳолашнинг янги варианти асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 мартда 03-24/267-t-сон билан тасдиқланган «Тошкент шаҳрида яшовчи мактабгача таълим ёшдаги болаларнинг антропометрик кўрсаткичларини ёш-жинсий таҳлили» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика педиатрия илмий текшириш институтининг 06.11.2024 йилдаги 137-сон ҳамда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасининг 10.02.2025 йилдаги 1112-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 мартдаги 13/13-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: шаҳар мактабгача таълим ёшдаги (3-7 ёш) болаларнинг антропометрик кўрсаткичлари ривожланишининг йиллик ёш-жинсий динамикаси таъсир қилувчи бўй узунлиги, тана узунлиги, тана вазни, кўкрак айланаси, бош айланаси, елка, билак, сон, оёқ, болдир узунлиги, елка кенглиги, елка айланаси, сон айланаси ўзгаришларнинг замонавий стандартларга оғиш тартиби натижасида юзага келган соматик касалликларни эрта ташхислаш, даволаш ва олдини олишнинг морфологик жиҳатлар асосида баҳолаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: Z-score усулида (бўйни/ёшга нисбатан Z-score кўрсаткичи, вазнни/бўйга нисбатан Z-score кўрсаткичи, ТВИнинг Z-score кўрсаткичи) мактабгача таълим ёшдаги (3-7 ёш) болаларнинг антропометрик ўлчамларининг маълум бир кўрсаткичи стандарт оғишларнинг ўртача қийматига қанчалик яқин ёки узоқлигини баҳолашнинг янги варианти асосида қўлланиладиган нтеграциялашган усулда мактабгача таълим ёшдаги болаларни текширишда 20440000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: шаҳар мактабгача таълим ёшдаги болалар учун центил жадваллари асосида “саломатлик йўлаги” яратилиб, уларни морфо-соматотиплар бўйича гуруҳларга ажратиш тартиби ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 мартдаги 03-24/267-t-сон билан тасдиқланган «Тошкент шаҳрида яшовчи мактабгача таълим ёшдаги болаларнинг антропометрик кўрсаткичларини ёш-жинсий таҳлили» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика педиатрия илмий текшириш институтининг 06.11.2024 йилдаги 137-сон ҳамда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасининг 10.02.2025 йилдаги 1112-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 мартдаги 13/13-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: шаҳар мактабгача таълим ёшидаги (3-7 ёш) болаларнинг антропометрик кўрсаткичлари ривожланишининг йиллик ёш-жинсий динамикаси таъсир қилувчи бўй узунлиги, тана узунлиги, тана вазни, кўкрак айланаси, бош айланаси, елка, билак, сон, оёқ, болдир узунлиги, елка кенглиги, елка айланаси, сон айланаси ўзгаришларнинг замонавий стандартларга оғиш тартиби натижасида юзага келган соматик касалликларни эрта ташхислаш, даволаш ва олдини олишнинг морфологик жиҳатлар асосида баҳолаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим ёшдаги болаларнинг жисмоний ривожланиши ва умумий саломатлик кўрсаткичларини қиёсий таҳлили асосида соматотиплар бўйича гуруҳларга ажратиш тартиби анъанавий текшириш усулига таққосланганда интеграцияланган усул ёрдамида 50 нафар болани текширишда 2500000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади.