Хамдамов Олим Дилмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўкрак қафаси эхинококкози хирургик давосининг тактик – техник жиҳатларини такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tib4710.
Илмий раҳбар: Рахманов Қосим Эрданович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Эшонходжаев Отабек Джураевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Шоназаров Искандар Шоназарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: И.К. Ахунбаев номидаги Қирғизистон давлат тиббиёт академияси (Қирғизистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
кўкрак қафасининг эхинококкозини жарроҳлик тактикасини такомиллаштириш ва касалликнинг қайталанишини камайтиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўпкада макрокистадан узоқроқ жойларда микрокистлар топилмаслиги, агар топилса, макрокисталар доминантлигининг белгилари йўқлиги ва улар кейинги параллел ўсишга қодир эканлиги экспериментал равишда исботланган. Фиброз капсуланинг морфологик тузилиши ўрганилди, унинг деворида яшовчан протосколекслар мавжудлиги аниқланди, бу бирламчи локализациядаги эхинококкознинг қайталанишига олиб келиши мумкинлиги исботланган;
дифференциаллашган ёндашувдан фойдаланган ҳолда эхинококкэктомияни ўтказиш учун баҳолаш балл тизими ишлаб чиқилган ва самарадорлиги ўрганилган;
атроф тўқимага эхинококк бирламчи элементлари тарқалиш хавфини камайтиришга имкон берадиган, эхинококк кистаси таркибини хавфсиз эвакуация қилиш учун хирургик ускуналар – пункцион игна ва “хирургик қисқич” такомиллаштирилган;
радикал эхинококкэктомияда кавитацион ультратовуш диссектор аспираторни қўллаш операциядан кейинги бевосита ва узоқ муддатдаги натижаларга эффектив эришишга имкон бериши исботланган. Адекват гермитизацияга эришиш ва бронхоплеврал алоқани олдини олиш учун ўпкадан эхинококкэктомиядан кейин қолдиқ бўшлиқни бартараф этиш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўкрак қафаси эхинококкози хирургик давосининг тактик – техник жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 15.01.2025 й. 11/95-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: ўпкада макрокистадан узоқроқ жойларда микрокистлар топилмаслиги, агар топилса, макрокисталар доминантлигининг белгилари йўқлиги ва улар кейинги параллел ўсишга қодир эканлиги экспериментал равишда исботланган. Фиброз капсуланинг морфологик тузилиши ўрганилди, унинг деворида яшовчан протосколекслар мавжудлиги аниқланди, бу бирламчи локализациядаги эхинококкознинг қайталанишига олиб келиши мумкинлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қашқадаре вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 17.12.2024 й. 169-сон буйруғи ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 13.12.2024 й. 68-сон ва Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси 24.12.2024 й. 5025-7-107-TB/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: миниинвазив аралашувлар ёрдамида ўпкадан эхинококкэктомия қилиш учун кўрсатмалар касалликнинг оғирлиги учун балл билан даволаш тактикасини танлаш учун таклиф қилинган алгоритмларни ҳисобга олган ҳолда аниқланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: миниинвазив аралашувлар ёрдамида ўпкадан эхинококкэктомияни ўтказиш учун кўрсатмалар касалликнинг оғирлигини нуқтали баҳолаш билан даволаш тактикаси билан беморларнинг стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 7 кун учун 2147120 сўм (СамДТУ кўп тармоқли клиникаси прейскурантига кўра). Беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишларига жами 1157300 сўм сарфланади. Торакоскопик ёндошувлар ёрдамида операция килинганда стационар даволаниш 2 кунга қискариб, иқтисодий кўрсаткич 820500 сўмни ташкил етади (бир нафар бемор учун). Хулоса: In vitro экспериментида ўпка эхинококкозида асосий тирик паразит киста ва ўпка тўқималарига кириб борган протосколекслар ўртасидаги "рақобат"сиз, кейинги ривожланишга тайёр, тўлақонли эхинококк кисталар ривожланиши исботлади. Асоратланган эхинококк кисталарда фиброз капсула қаттиқ, қалинлашади, инфекцияланади ва оҳакланади, капсула қалинлигида ҳаётийлиги сақланган протосколекслар аниқланади. Кистларнинг экзоген везикуляция қилиш қобилияти бирламчи локализациядаги эхинококкознинг қайталаниш эҳтимолини камайтириш учун умумий перицистэктомия учун кўрсатмаларнинг кенгайишини назарда тутади.
иккинчи илмий янгилик: дифференциаллашган ёндашувдан фойдаланган ҳолда эхинококкэктомияни ўтказиш учун баҳолаш балл тизими ишлаб чиқилган ва самарадорлиги ўрганилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қашқадаре вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 17.12.2024 й. 169-сон буйруғи ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 13.12.2024 й. 68-сон ва Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси 24.12.2024 й. 5025-7-107-TB/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бирламчи ва қайталанган эхинококкознинг мураккаб шаклларида фиброз капсулани энуклеация қилиш билан радикал эхинококкэктомия учун кавитацион ултратовуш диссектор аспираторининг амалиётга жорий этилиши операция натижаларини яхшилаш ва операциядан кейинги реабилитация вақтини қисқартириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: умумий ўртача 2180500 сўм сарфланади (СамДТУ кўп тармоқли клиникаси прейскурантига кўра). Беморларга юқоридаги тавсия қилинган кавитацион ултратовуш диссектор аспираторидан фойдаланиш натижасида ижобий натижалар 2 баробар кўп ҳолатда кузатилганлигини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 3258400 сўмни ташкил етади. Хулоса: Ўпка эхинококкози жойлашувини топик аниқлаш, ҳамда кисталар сони, уларнинг ўлчами, асоратлар мавжудлиги ва уларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда касаллик кечишининг оғирлик даражасини балларда баҳолашнинг тавсия этилган диагностик алгоритми асосий гуруҳдаги 53,6% ҳолатда кам инвазив усулда, хусусан миниторакотом кесим орқали (43,2%), ҳамда эндовидеохирургик усулда (10,4%) адекват эхинококкэктомия бажариш имконини берди. Ушбу орқали анъанавий кенг кесимлар бажариш 56,8% (χ2 мезонининг қиймати 213.345ни ташкил этди; эркинлик даражалари сони – 2 ни; аҳамиятлилик даражаси эса p<0,001 ни ташкил этди)гача қисқарди, операция давомийлиги эса миниторакотом кесим орқали таққослаш гуруҳидаги беморлар билан таққосланганда 92,3±5,2 дан 63,5±1,8 минутгача қисқарди, (t-мезон = 5,07; p<0,001).
учинчи илмий янгилик: атроф тўқимага эхинококк бирламчи элементлари тарқалиш хавфини камайтиришга имкон берадиган, эхинококк кистаси таркибини хавфсиз эвакуация қилиш учун хирургик ускуналар – пункцион игна ва “хирургик қисқич” такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 17.12.2024 й. 169-сон буйруғи ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 13.12.2024 й. 68-сон ва Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси 24.12.2024 й. 5025-7-107-TB/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кўкрак қафаси аъзоларининг эхинококкозини жарроҳлик йўли билан даволаш тактикасини танлаш алгоритми, киришни танлаш, даволаш усули ва қолдиқ бўшлиқни йўқ қилиш, шунингдек профилактик кимётерапияни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: профилактик кимётерапия ёрдамида операциясидан кейинги даврда одатда умумий ўртача 1060300 сўм сарфланади (СамДТУ кўп тармоқли клиникаси прейскурантига кўра). Хулоса: Амалиётга такомиллаштирилган хирургик ускуналарни – модифицирланган пункцион игна, «саватча-қисқич» жорий этиш орқали бирламчи элементларнинг атрофга тарқалиш хавфини бартараф этиш имконини берди ва ўпкадан эхинококкэктомиядан сўнг адекват гермитизацияга эришиш ҳамда бронхоплеврал алоқани бартараф этиш учун қолдиқ бўшлиқни модифицирланган усулда ликвидация қилиш усулини амалиётга жорий этиш натижасида интраоперацион асоратлар сони 6,4%дан 1,6%гача қисқарди.
тўртинчи илмий янгилик: радикал эхинококкэктомияда кавитацион ультратовуш диссектор аспираторни қўллаш операциядан кейинги бевосита ва узоқ муддатдаги натижаларга эффектив эришишга имкон бериши исботланган. Адекват гермитизацияга эришиш ва бронхоплеврал алоқани олдини олиш учун ўпкадан эхинококкэктомиядан кейин қолдиқ бўшлиқни бартараф этиш усули такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 17.12.2024 й. 169-сон буйруғи ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 13.12.2024 й. 68-сон ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси 24.12.2024 й. 5025-7-107-TB/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: эхинококк кистаси таркибини эвакуация қилиш усули тавсия этилган воситаларни - модифицирланган пункцион игнаси ва сават қисқичини қўллаш орқали такомиллаштирилди, бу паразит ва қиз (набира) тузилмаларининг бўлакларини уларни йўқ қилиш хавфисиз герметик сақлашга ва плевра бўшлиғининг ифлосланиши олдини олишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: беморларни стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 4251450 сўм (СамДТУ кўп тармоқли клиникаси прейскурантига кўра) сарфланади. Йиллик иқтисодий кўрсаткич эса ўз навбатида 20% гача бюджет маблағларини тежашга олиб келади. Хулоса: Кўкрак қафаси аъзолари эхинококкозида хирургик тактикани танлаш алгоритми, радикал эхинококкэктомия ва қолдиқ бўшлиқни бартараф қилиш устунлиги билан комплекс ёндашуни ҳисобга олиб кесимни танлаш, шунингдек профилактик кимётерапия операциядан кейинги эрта даврдаги асоратларни 13,6%дан 1,6%гача (p=0,027 χ2 мезони бўйича) ва касаллик қайталанишини 16,0%дан 2,9%гача (p=0,031 χ2 мезони бўйича) қисқартириш билан кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини яхшилашга эришилди.