Хасанов Элёржон Одилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Инглиз ва ўзбек тилларида бизнес терминларининг чоғиштирма-типологик тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3604.
Илмий раҳбар: Солижонов Муҳаммаджон Зокиржон ўғли, филология фанлари бўйиҳcа фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Абдувалиев Муҳаммаджон Арабович, филология фанлари доктори, профессор; Аъзамов Сайфулбот Муҳаммадалиевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида ишлатиладиган бизнес терминларининг чоғиштирма типологик жиҳатларини атрофлича ўрганиб чиқиш, икки тилдаги мисолларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида бизнес терминларининг чоғиштирма-деривацион хусусиятларини ўрганиш орқали уларнинг аффиксал, суффиксал, морфемик-морфологик моделлари аниқланган;
ўзбек тили бизнес лексикасининг халқаро бизнес терминосистемаси билан ҳамоҳанглиги чоғиштирилаётган тилларга оид бизнес терминологик майдони, лисоний шакли, дефиницияси ва мураккаб структуравий методлар орқали исботланган;
инглиз тилидаги қўлланувчи индустрй, интернатионал траде, финанcе, банкинг, аccоунтинг каби 5 та бизнес терминларини семантик таҳлил қилиш орқали транслитерация усули билан ўзбек тилига ўзлашиши асослаб берилган;
30 дан ортиқ бизнесга оид расмий веб-сайтлардаги бизнесга оид терминларни чоғиштириш орқали таржима ва эквивалент муаммолари ва тиллараро тафовутни мувофиқлаштириш зарурати асосланган ҳамда соҳага доир терминларни тилда қўлланилиш даражаси бўйича лингвостатистик таҳлиллар билан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида бизнес терминларининг чўгиштирма-типологик тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
терминология луғатининг алоҳида тизим сифатида очиб бериш масалалари ҳамда олий таълим йўналишларида, инглиз тили дарсларида терминлар масаласи ва терминларни махсус йўналишларда ўқитиш методларига бағишланган назарий материаллардан “ФЙ 2018 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” номли лойиҳасида унумли фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институти 2023-йил 18-апрелдаги 113-сонли маълумотномаси). Натижада, олий таълим ўқитувчиларига терминологияни ўргатиш масаласида махсус метод ва технологиялари ишлаб чиқилган;
таржима усулларини ўргатишда, уларни таҳлил қилиш, бўлажак инглиз тили ўқитувчилари ва таржимонларнинг соҳага оид компетентлигини ривожлантиришнинг самарадор илмий-педагогик асослари, шакл, воситаларини тадқиқ этиш масалалари бўйича Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Оʻзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Оʻзбекистон” телерадиоканали 2023-йил 11-майда 04-36-729-сонли маълумотномаси). Натижада, инглиз тилининг маданий хусусиятларини таржима қилиш усуллари ишлаб чиқилган, лойиҳа жараёнида олиб борилган эшиттириш таржимаси турли таржима усуллари билан бойитилган;
бизнес соҳаси терминлари таржимаси масаласи, терминларнинг инглиз тилида қўлланиши 2021-2022-йилларга мўлжалланган “Ўзбек ҳарбий санъати тарихи” мавзусидаги олий ҳарбий таълим муассасалари учун “Чет тиллари” фан дастурини такомиллаштиришда тадқиқот илмий хулосаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида 2023-йил 31-майдаги 10/897-сонли маълумотномаси). Натижада, соҳани ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқилган тавсияларнинг амалиётга татбиқ этилиши юзасидан эришилган ижобий натижалар фундаментал лойиҳа доирасида ўз аксини топган.