Sayt test rejimida ishlamoqda

Йигиталиева Мухлиса Ахадовна    
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Орнитоним таркибли турғун бирикмаларнинг лингвомаданий тадқиқи”, 10.00.11– Тил назарияси. Амалий ва  компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4744.
Илмий раҳбар: Эргашев Мухаммаджон Раҳмонович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Солижонов Собиржон Атаханович, филология фанлари номзоди, профессор; Усмонова Хурнисо Шараповна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли тизимли тилларда орнитоним таркибли турғун бирикмаларнинг когнитив асосини аниқлаш, бу турдаги лексик бирикмаларнинг оламнинг лисоний манзарасидаги ўрнини белгилаш, уларнинг миллий-маданий, лексик-семантик хусусиятлари, улар ўртасидаги ўхшашлик ҳамда фарқли жиҳатларини аниқлашдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли тизимли тиллардаги орнитоним таркибли турғун бирикмаларнинг структурал-семантик, деривацион яъни орнитонимлардан қандай янги атамалар ва иборалар ҳосил бўлиши ва когнитив хусусиятлари, тил орқали орнитонимларни миллий-маданий хосланганлиги аниқланган;
ўрганилаётган тилларда  консептуал метафора ва консептуал метонимия таҳлил усуллари ёрдамида орнитоним таркибли турғун бирикмаларнинг ясалиши билан боғлиқ  когнитив механизмлар  ҳамда  тил орқали бир тушунчанинг бошқа бир тушунча билан боғланиши далилланган;
оламнинг инсоний манзарасини акс эттиришда турли тизимдаги тилларда орнитоним таркибли турғун бирикмалар ўрни шунингдек турли тилларда орнитонимлар ва уларнинг бирикмалари ўртасидаги  умумий ва фарқли жиҳатлар асосланган;
орнитоним таркибли турғун бирикмалар турли тизимдаги тилларда миллий-маданий белгиси яъни эътиқодлар, афсоналар ва анъаналар асосида орнитоним билан боғлиқ иборалар  мавзувий гуруҳларга  ажралиши  исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Орнитоним компонентли турғун бирикмаларнинг ясалиши лингвокогнитив асоси ва миллий-маданий хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган натижалар қуйидаги ишларда жорий қилинган: 
орнитоним таркибли турғун бирикмаларнинг структурал-семантик, когнитив асосини аниқлаш, бу турдаги лексик бирикмаларнинг оламнинг лисоний манзарасидаги ўрнини белгилашга оид хулосалардан Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020-йилларда бажарилган ФЗ-2016-0908165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётни ривожлантириш методикаси” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлар илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 211-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳанинг назарий асосларига доир маълумотлар миллий тил имкониятлари ҳисобига кенгайтирилган; 
оламнинг лисоний манзарасини акс эттиришда инглиз ва ўзбек тилларидаги орнитоним таркибли турғун бирикмаларнинг ўрни, улардаги фарқли жиҳатлар, консептуал метафора ва консептуал метонимия, орнитоним компонентли турғун бирикмаларни ясаш когнитив механизмларига асосланиб берилган хулосалардан Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлар илмиий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2012-2014-йилларда бажарилган А1-ХТ-092997 рақамли “Ёшларни  умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлар илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 210-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳада назарда тутилган тил ва адабиётни ривожланишига оид масалалар лисоний ва бадиий маълумотлар билан бойитилган;
орнитоним таркибли турғун бирикмалар терминининг моҳияти, орнитоним таркибли турғун бирикмаларнинг мотивланганлик даражаси, инглиз ва ўзбек тилларидаги семантик таҳлили, консептуал-деривацион таҳлили, консептуал метофора ва метонимия ҳодисалари ёритилиши, олам лисоний тасвиридаги ўрни, миллий-маданий хусусиятлари ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси   Ўзбекистон”  телерадиоканали “ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган 2023-йил январ ва май ойларида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Тил–миллат кўзгуси”  номли эшиттиришлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 04-36-762-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув ва эшиттиришлар маънавий-маърифий ҳамда миллий жиҳатдан бойитилиб, халқчиллиги ва таъсирчанлиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish