Жураева Шалолахон Хусанбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ўзбек ва француз тарихий романларида давр ва қаҳрамон. (Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” ва Проспер Мерименинг “Карл ИХ салтанатининг йилномаси” романлари мисолида), 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2549.
Илмий раҳбар: Раҳимов Зокиржон Азимович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Саидхонов Маъмиржон Мухаммедович, филология фанлари доктори, профессор; Насирдинова Ёрқиной Абдумухтаровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва француз тарихий романларида (А. Қодирийнинг “Меҳробдан чаён”, ва П.Мерименинг “Карл ИХ салтанатининг йилномаси” романлари) давр ва қаҳрамон масаласини таҳлил этиш орқали тарихий ҳақиқат, бадиий тўқимадан фойдаланишдаги ижодкорлар услуби, ёзувчи маҳоратига хос жиҳатларни ёритиш, бу давр адабиётининг тараққиёт тенденсияларини белгилашдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тарихий романчилигига француз тарихий романчилигининг таъсири масалалари ҳамда ўзбек, француз тарихий романларида давр ва қаҳрамон уйғунлиги, А.Қодирий П.Мериме тарихий романлари илк бор монографик планда қиёсий очиб берилган;
тарихий роман яратишда А.Қодирий ва П.Мериме бадиий маҳоратини қиёсий очиб бериш орқали тарихий роман яратишда ёзувчининг маҳорати, услуби белгилари, тарихий романларининг шаклланиши ҳамда ривожланишида ижтимоий-маданий ва тарихий омилларнинг ўрни ва таъсири исботланган;
А.Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” ҳамда П.Мерименинг “Карл ИХ салатанатининг йилномаси” тарихий романларида муаллиф нутқи, диалог ва монологларнинг характер яратишдаги асар бадиий бутунлигини шакллантиришдаги аҳамияти муҳим эканлиги исботланган;
ўзбек ва француз романчилигида А.Қодирий ҳамда П.Мериме тарихий романларининг талқини, давр ва қаҳрамон, тарихий ҳақиқат, ёзувчи маҳорати, бадиий услублардан фойдаланишдаги тарихий образлар тасвирида ёзувчи яшаган ижтимоий-сиёсий даврнинг таъсири масалалари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абдулла Қодирий ва Проспер Мерименинг ўзбек ва француз тарихий романларида давр ва қаҳрамон тадқиқи бўйича олинган илмий натижалардан:
ёзувчилар асарларидаги характер яратишнинг руҳий тасвир усуллари ва воситаларидан, образлар маънавий оламини очиб бериш маҳоратидан, муаллиф бадиий-эстетик консепсияси масалаларининг назарий асослари ва таҳлилларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти 2012-2017-йилларда бажарилган ФА-043429-рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини таҳлили ва нашрга тайёрлаш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти 2023-йил 27-декабрдаги 506–1-сон маълумотномаси). Натижада француз ва ўзбек романчилик мактабларини ўрганиш, бадиий матн структурасини таҳлил этиш, роман жанри поетикасини бойитишнинг илмий мукаммаллигига эришилган;
роман бадиий оламида тарихий шахслар образи инъикоси таҳлили орқали мозий ва инсонни тасвирлашнинг бадиий-эстетик принциплари, қаҳрамон ва персонажлар тизими, характер структурасини ёритиш, муайян тарихий романларнинг қиёсий-типологик, илмий-назарий таҳлили давомида миллий адабиётларга хос муштарак бадиий-поетик манба, тамойил, қонуниятлар, бадиий нутқ воситаларини таҳлил этиш ёрдамида ёзувчиларнинг поетик маҳоратини асослаш асосидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти 2012-2016 йилларда бажарилган Ф1-ФА-0-43429-рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлиининг гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти 2023-йил 27-декабрдаги 505-1-сон маълумотномаси). Натижада жанрларнинг назарий асослари тадқиқ этилишига эришилган. Диссертацияда баён этилган романда тарихий шахлар образи, бадиий нутқ воситаларини таҳлил этиш ҳақидаги илмий хулосалар, таклиф ва тавсиялар ҳамда илмий янгиликлар асосида мазкур грант хулосалари мукаммаллаштирилган ва фонди бойитилган;
тадқиқотдаги илмий қарашлар ва хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2023-2024-йилларда эфирга узатилган “Очиқ мулоқот”, “Маънавият – қалб кўзгуси”, “Адабий муҳит”, “Миллат ва маънавият”, “Кун мавзуси” эшиттиришлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 18-январдаги 02-12-14-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашиб, илмий далиллар билан бойиди, кўрсатувларнинг мазмун-моҳияти ортишига эришилди;