Юлдашева Дилором Алиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бадиий дискурсда “субект” категорияси консептуал воқеланишининг лингвомаданий тадқиқи”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2706.
Илмий раҳбар: Жамолиддинова Дилноза Мирҳожиддиновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Абдувалиев Муҳаммаджон Арабович, филология фанлари доктори, профессор; Нажмиддинов Муҳаммаджон Ғайратжон ўғли, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Исҳоқҳон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади субуект категориясининг дунё лисоний тасвирини яратишдаги иштироки ва унинг лингвокултурологик жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
матн нуқтайи назаридан субуект категориясининг функсионал қўлланилиши, шаклланиши ва ишлатилиш доирасининг частотаси лингвокултурологик жиҳатдан очиб берилган;
ўрганилаётган тиллар материали асосида турли матнларда қўлланадиган субуект категориясининг консептуал-семантик хусусиуатлари аниқланган ва аниқ, мажҳул, ўзлик, каузатив, медиал ва биргалик нисбат шаклларида ишлатилиши далилланган;
семантик гуруҳдаги феъллар билан субектнинг комбинаторикаси жараёнида рўй берадиган консептуаллаштириш, ифодалаш, кучайтириш каби потенсиал имкониятлари асосланган;
турли тилларда субуект категорияси шаклларининг миллий, ментал, прагматик хусусиятга эга эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Субуект категориясини шакллантириш, унинг олам лингвистик тасвирини яратишдаги иштирокини турли тилларда намоён бўлишининг функсионал семантик ва лингвомаданий тадқиқи бўйича олиб борилган илмий тадқиқот асосида:
бадиий дискурсда қўлланилган субуект категориясининг функсионал жиҳатдан матн турларида қўлланилиши ва субуект категориясини шакллантириш маъно кўлами доирасида уларнинг кенг ёки камроқ ишлатилиши каби фарқли томонлари ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг “Эрудит” шифрли ёпиқ фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 21.08.2023-йилдаги 10/1626-сон маълумотномаси). Натижада бадиий дискурсда қўлланилган субект категориясининг функсионал жиҳатдан матн турларида қўлланилиши ва субект категориясини шакллантиришнинг маъно кўлами доирасида уларнинг кенг ёки камроқ ишлатилиши каби фарқли томонлари очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилидаги манбалар асосида турли матнларда қўлланилган субуект шаклларининг консептуал-семантик хусусиуатлари тавсифи борасидаги илмий хулосалардан Қўқон давлат педагогика институтининг С-ЭCАГД-18-CА-0067 (ПО20002335) рақамли “ФЙ 2018 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” номли Америка Қўшма штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Қўқон давлат педагогика институтининг 18.04.2023-йилдаги 112-сон маълумотномаси). Натижада ўрганилаётган тилларда субуект категорияси шаклларининг ясалиши, уларнинг бошқа грамматик категориялардан фарқланиш жиҳатлари ва тиллардаги бундай ҳолатларнинг ўхшаш ва фарқланиш белгилари ҳақида маълумот беришда фойдаланилган;
субуектнинг турли семантик гуруҳдаги феъллар билан комбинаторикаси жараёнидаги консептуаллаштириш, ифодалаш, кучайтириш, боғланиш чеклаш каби потенсиал имкониятлари ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”да “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Адабий жараён” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 5-ноябрдаги 04-36-728-сонли маълумотномаси). Натижада тилларда субуект категорияси шаклларининг консептуал категориялаш механизми, восита ва турлари тил функсионал шаклларининг функсионал қийматини белгилашда қайта рол ўйнаши кўрсатиб берилган.