Исмаилов Ўсаржон Усубжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Бадиий матн таржималарида антропонимларнинг структур-семантик ва функсионал хусусиятлари” (А. Қодирийнинг “Ўткан кунлар”, Ж. Лондоннинг “Оқ Сўйлоқ”, М. Булгаковнинг “Итюрак” асарлари мисолида). 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Fil2556.
Илмий раҳбар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Раупова Лайло Раҳимовна, филология фанлари доктори, профессор; Исмоилов Қахрамон Абдумўминович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий матн таржималарида антропонимларнинг структур-семантик ва функсионал хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий матндаги антропонимларнинг матн ва жанр шакллантиришдаги ўрни, муаллифнинг индивидуал услуби, кўриб чиқилаётган антропонимларнинг бадиий матн контекстидаги структур-семантик ва функсионал хусусиятлари аниқланган;
бадиий матн контекстида персонажнинг бадиий қиёфасини қайта яратиш, антропонимларнинг семантик, прагматик ва этимологик жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда “эҳтимолий” прототиплар мисолида асосланган;
бадиий матн таржималарида антропонимларнинг тарихий-маданий шартлилиги таржиманинг муҳим жиҳати сифатида ўрганилиб, таржима матнидаги лингвокултурологик ва лингвопрагматик хусусиятлари исботланган;
бадиий матн контекстида антропоним вазифасини тўлиқ бажариб келган лексик бирликларни ономастик нуқтайи назардан очиб бериш мақсадида “эквионим” термини киритилган ва функсионал жиҳатлари фактик материаллар асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий матн таржималарида муайян мақсад билан қўлланилган антропонимларнинг бадиий-услубий, структур-семантик ва функсионал хусусиятларини ёритиш, уларни таржима муҳитига мослаштириш, адекват таржима усулларини танлаш бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
бадиий матндаги антропонимларнинг матн ва жанр шакллантиришдаги ўрни, муаллифнинг индивидуал услуби, кўриб чиқилаётган антропонимларнинг бадиий матн контекстидаги структур-семантик ва функсионал хусусиятларини коʻрсатиб беришга доир илмий хулоса ва натижалардан Фарғона давлат университетида 2020 – 2022-йилларга мўлжалланган СУЗ80021ГР3149-рақамли “Америcан Драма” номли халқаро лойиҳанинг назарий асосини мустаҳкамлашда фойдаланилган. (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 22-февралдаги 04/1101-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа бўйича бажарилган тадқиқотнинг назарий асоси мукаммал бўлишига эришилган;
бадиий матн контекстида антропонимлар муҳим элемент сифатида номинатив, идентификацион, эстетик, стилистик, семантик, психологик ва маданий-тарихий функсияларни бажариб келиши ва уларнинг функсионал хусусиятларини таржима муҳитида адекватлигини етказиб беришга доир таклиф ва хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2020 – 2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли грант лойиҳасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 26-февралдаги № 04/1-489-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий базаси бадиий матндаги антропонимларнинг функсионал хусусиятлари ва таржимасига оид илмий ва назарий қарашлар ва янги материаллар билан бойитилган;
мумтоз асарлар матнидаги поетонимлар, тарихий шахслар номлари уларнинг чет тилига ва она тилига таржималарида лингвокултурологик, этнолингвистик ва функсионал хусусиятларининг илмий-назарий хулосалари ва таҳлили натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМнинг муҳарририяти томонидан тайёрланган “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда (2023–2024-йил давомида) фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасининг 2024-йил 29-январдаги 04-36-136- сонли маълумотномаси). Натижада ушбу эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни илмий жиҳатдан бойитилган.