Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғаппарова Махкамхон Қодировнанинг    
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Коммуникатив тўсиқ лингвистик муаммо сифатида”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2024.2.PhD/Fil.4917
лмий раҳбар: Шахабитдинова Шохида Хашимовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори, доктори, профессор; Гулямова Шахноза Қаҳрамоновна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мулоқот тизимида коммуникатив тўсиқнинг ўрнини аниқлаштириш ва тавсифлаш, унинг антропоцентрик хусусиятлари ва салбий жиҳатларини очиб бериш, лингвистик ҳамда экстралингвистик сабаб ва омиллари кўламини илмий асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коммуникатив тўсиқлар пайдо бўлишининг сабаблари сираси хабар мазмунининг мураккаблиги (нутқ, сўзлар, имо-ишоралар, тана ҳаракатлари билан боғлиқ); ноодатий ва мураккаб хабар шакли; коммуникация  воситалари билан боғлиқ муаммолар; ёмон тескари алоқа; ахборотни кечиктириш; адресант ёки адресатнинг психофизиологик ҳолатлари билан боғлиқ муаммолар тарзида шакллантирилган;
коммуникатив тўсиқларнинг тил ва нутқ тўсиқлари, нолисоний  семиотик тўсиқлар, шахслараро тўсиқлар, шахсий  тўсиқлар, макон-замон тўсиқлари, техник тўсиқлар, шарт-шароит билан боғлиқ тўсиқлар, ижтимоий-маданий тўсиқлар, маданиятлараро тўсиқлар, тиллар ёки маданиятлар ўртасидаги фарқлар натижасида юзага келадиган  турлари аниқланган;
мулоқот тўсиқлари тил ташувчиларининг характери, дунёқараши, нутқий имкониятлари, мулоқот қилиш қобилияти/қобилияцизлиги билан боғлиқлиги, мулоқот жараёнида адресатнинг суҳбатдошни тинглаш ва тушуниш қобилияти муҳимлиги, физиологик ёки нутқий камчиликлар  коммуникатив тўсиқни пайдо қилиши очиб берилган;
психолингвистик мулоқот тўсиғи сифатида когнитив (билиш) тўсиқлар, аксеологик тўсиқлар, статус-рол тўсиқлари, идрок тўсиғи, семиотик тўсиқ аниқланиб, мулоқот феноменида мазмун, мақсад, воситалар, функсиялар, шакллар, томонлар, турлар, тўсиқлар каби категориал тушунчалар ажратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Коммуникатив тўсиқнинг лингвистик муаммо сифатида ўрни ва муаммоларини, коммуникатив тўсиқ ифодаловчиларнинг тарихий ривожланиши, лингвистик, лингвокултурологик ва социолингвистик хусусиятларини ўрганиш билан боғлиқ жиҳатларни тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
коммуникатив тўсиқлар пайдо бўлишининг сабаблари сираси хабар мазмунининг мураккаблиги (нутқ, сўзлар, имо-ишоралар, тана ҳаракатлари билан боғлиқ); ноодатий ва мураккаб хабар шакли; коммуникация  воситалари билан боғлиқ муаммолар; ёмон тескари алоқа; ахборотни кечиктириш; адресант ёки адресатнинг психофизиологик ҳолатлари билан боғлиқ муаммолар тарзида шакллантиришга доир илмий хулосалардан Андижон давлат университетида бажарилган “ОТ-Ф1-18. Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлар ва методологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Андижон давлат университетининг 2024-йил 10-декабрдаги 39-04-958-сон маълумотномаси). Натижада лисоний маданиятни та'минлашга оид методология коммуникатив то'сиқлар пайдо бўлишининг сабабларига доир янги назарий қарашлар  билан  бойитилган. 
Коммуникатив то'сиқларнинг тил ва нутқ тўсиқлари, нолисоний  семиотик тўсиқлар, шахслараро тўсиқлар, шахсий  то'сиқлар, макон-замон тўсиқлари, техник тўсиқлар, шарт-шароит билан боғлиқ тўсиқлар, ижтимоий-маданий тўсиқлар, маданиятлараро тўсиқлар, тиллар ёки маданиятлар ўртасидаги фарқлар натижасида юзага келадиган  турлари кабилардан лингвистик атамаларни изоҳлашда, шунингдек, коммуникатив тўсиқлар борасида тадқиқотлар олиб борган тилшунос олимлар қарашларига доир талқинларни шакллантиришда Андижон давлат университетида 2022-2023-йилларда бажарилган “№ ИЛ-402104213. Ўзбек тилида электрон лингвистик энциклопедик луғат ишлаб чиқиш” давлат инновацион-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2024-йил 10-декабррдаги 39-04-967-сон маълумотномаси). Натижада коммуникатив то'сиқлар тавсифида қўлланилувчи айрим бирликларининг ўзига хосликлари очиб берилган;
тил жамиятнинг ижтимоий муносабатларини  ташкиллаштирувчи функсияси ҳам тил, ҳам жамият тараққиёти  учун асос бўлиб хизмат қилиши, “ижтимоий ишора” тушунчаси кўпроқ бошқа ҳудудий сосиолектга ёки ўзга маданий муҳитга  тушиб қолганда кузатиладиган доимий қайтарилаётган бирор-бир одатга қараб бу ҳаракатнинг қандай ма'но англатишини илғаб олиш//илғамаслиги, мулоқот тўсиқлари тил ташувчиларининг характери, дунёқараши, нутқий имкониятлари, мулоқот қилиш қобилияти/қобилияцизлиги билан боғлиқлиги, мулоқот жараёнида адресатнинг суҳбатдошни тинглаш ва тушуниш қобилияти муҳимлиги, физиологик ёки нутқий камчиликлар коммуникатив тўсиқни пайдо қилиши, психолингвистик мулоқот тўсиғи сифатида когнитив (билиш) тўсиқлар, аксеологик тўсиқлар, статус-рол тўсиқлари, идрок тўсиғи, семиотик тўсиқ аниқлангани каби хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар ссенарийсида (2024-йил сентябри ва октябри ойлари) фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 10-декабрдаги 04-36-1271-сон маълумотномаси). Натижада, эшиттиришларнинг илмий савияси ортган ҳамда коммуникатив тўсиқнинг турлари, уларнинг лингвистик аҳамиятини изчил амалий татбиқ этишда ўзига хослик таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish