Акрамова Гулихон Исламовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий лингвистикада матн маданий қадриятлар акси сифатида (қиёсий ёндашув)”, 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Fil1374.
Илмий раҳбар: Таштемирова Замира педагогика, фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Воситов Валижон Абдувахобович, филология фанлари доктори, профессор; Мусаева Елена Казимовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади матнни контактга кирувчи тилларнинг (рус ваўзбек) асл маданий қадриятларининг акси сифатида тадқиқ этиш ҳамда матн назарияси ва тавсифига яхлит ва бир хил ёндашувни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
маданиятнинг мавжудлик шакли сифатида тил бирликлари ортидаги маданий фонни акс эттирувчи, структур-семантик ва коммуникатив-маʼновий бирликларни оʻзида мужассам этган, матнийлик белгиларига (антропоцентриклик, тоналлик, эмоционаллик, темпораллик, автосемантиклик) эга вербал шаклланишлар ҳисобланган матннинг асосий категориялари аниқланган;
рус ва оʻзбек тилларининг лингвомаданий бирликлари ва фразеологизмларини оʻз ичига олган турли маданий элементлар, анʼаналар ва урф-одатларни акс эттирувчи матнлар («Ўзбекистонда фотиҳа тўйи” анъаналари», «Россияда помолвка (фотиҳа тўй, унаштирув) анъаналари», «Дастархан», «Масленица», «Навруз») асоаида далилланган;
матнларни лингвомаданий ёндашув асосида қиёсий оʻрганиш оламнинг лисоний манзарасини миллий қарашлар билан тўйинтирган ҳолда тақдим этиши, миллат ёки муайян жамоага мансуб шахснинг индивидуал қарашларини тўлақонли англаб етишда у мансуб бўлган халқнинг маʼнавий-маданий меросига оид оʻхшашлик ва фарқларни аниқлаш муҳимлиги исботланган;
матн маданий қадриятларни намоён этувчи муҳим восита экани, бир тилда яратилган матн ўзга тилга таржима қилинганда нафақат луғат таржимаси, балки лисоний бирликларнинг қўлланилиш ҳолати билан боғлиқ ўзига хос миллий-маданий ёндашувни талаб қилиши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Матнни қиёсий ёндашув асосида таҳлил қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
матн маданий қадриятларни намоён этувчи муҳим восита экани, бир тилда яратилган матн ўзга тилга таржима қилинганда, нафақат луғат таржимаси, балки лисоний бирликларнинг қўлланилиш ҳолати билан боғлиқ ўзига хос миллий-маданий ёндашувни талаб қилиши билан боғлиқ хулосалар 2019-2021-йилларга мўлжалланган Фарғона давлат университетининг “ЭМИ (Энглиш ас а Медиум оф Инструcтион) мавзусидаги халқаро лойиҳада фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 24-апрелдаги 04/2285-сон маълумотномаси) Натижада диссертация материаллари лойиҳа доирасида нашр этилган илмий мақолалар учун манба манба вазифасини бажарган;
маданиятнинг мавжудлик шакли сифатида тил бирликлари ортидаги маданий фонни акс эттирувчи, структур-семантик ва коммуникатив-маʼновий бирликларни оʻзида мужассам этган, матнийлик белгиларига (антропоцентриклик, тоналлик, эмоционаллик, темпораллик, автосемантиклик) эга вербал шаклланишлар ҳисобланган матннинг асосий категориялари аниқланганлигига оид хулосалардан Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлигининг олий таълим муассасаси Федерал давлат автоном таълим университетининг Қозон Федерал университети (КФУ) филология ва маданиятлараро алоқа институти рус тили ва уни ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчилари томонидан маърузалар ўқиш ва амалий машғулотлар ўтказишда ўқув жараёнида фойдаланилган. (Қозон Федерал университетининг 2024-йил 3-апрелдаги 01.2.10.101-09/197/2024-сон маълумотнома). Натижада, машғулотларнинг илмий даражаси, шунингдек, таққосланаётган тилларда маданий қадриятларнинг акси сифатида матнни қиёсий ва типологик ўрганиш соҳасидаги талабалар билимларининг илмий-назарий салоҳияти ошди;
матнларни лингвокултурологик ёндашув асосида қиёсий оʻрганиш оламнинг лисоний манзарасини миллий қарашлар билан тўйинтирган ҳолда тақдим этиши, миллат ёки муайян жамоага мансуб шахснинг индивидуал қарашларини тўлақонли англаб етишда у мансуб бўлган халқнинг маʼнавий-маданий меросига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилоят Миллий телерадиокомпанияси телерадиоканалининг муҳарририяти томонидан 2024-йил 1-6 апрел оралиғида тайёрланган “Фарғона ва фарғоналиклар”, “Дунё бугун …”, “ТВ-плюс” номли эшиттиришларда назарий-амалий манба сифатида эшиттиришларининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилоят Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 9-апрелдаги 87-сон маълумотномаси). Натижада, радио ва телекўрсатувлар мавзулари кенгайтирилди ва матннинг ўзига хос хусусиятлари, хусусан, қиёсий маънода ўзбек ва рус халқларининг миллий йўналтирилган матнлари ҳақидаги тегишли маълумотлар билан бойитилди.